«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 09:39
ЎЗO‘Z

Дилявер Ваниев: "Футболда гол урмаса ғалаба қозониш қийин"

14 июл, 22:23 2 145 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Дилявер Ваниев: "Футболда гол урмаса ғалаба қозониш қийин" Coca Cola Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Машъал" (0:1) учрашувидан кейин меҳмонлар катта мураббийи Дилявер Ваниев ўз фикрларини билдирди.
"Барчага ҳайрли кеч. Ҳозирги ҳолатимни тушунмаслигингиз табиий. Бугун бизга ғалаба жуда зарур эди. Ўйиндан олдин бироз босим бор эди. Анча вақтдан бери ғалаба қозона олмаётган эдик. Йигитлардан ўз ўйинларини кўрсатишларини илтимос қилгандик. Режадан ташқарига чиқмаган ҳолда ҳаракат қилишни буюргандик. Ғалаба билан шогирдларимни ва мухлисларни табриклайман.

"Машъал" "Локомотив"ни сафарда охирги маротаба мағлуб этганида мен футболчи сифатида Олий лигада тўп тепаётган эдим. Ўша пайтлар "Локомотив" ҳозиргидек эмасди. Кейин улар молиявий томондан анча барқарор клубга айланди. Уч мавсум давомида чемпионликни ҳеч кимга беришмади. Уларни ўйин фалсафасини ва услубини олдиндан билардим. Тўпни олиб қўйишади ва бўш ҳудудлар орқали ҳужумларни ривожлантиришади. Ҳозир футболда ким кўпроқ тўпни назорат қилса, вазиятлардан фойдаланса ўша жамоа ғолиб чиқмоқда.

Энди барчасини унутиб Муборакка йўл оламиз ва навбатдаги ўйинга тайёргарлик кўрамиз. Ёзги трансферлар ойнаси вақтида юқори савиядаги футболчини олиб келиш қийин масала. Лекин, бу борада ишлар давом этади, тўхтамайди.

Легионерлар билан мулоқот қилишда муаммога учрамаяпмиз. Элла Кенни турмуш ўртоғи Украинадан. Шу боис у билан рус тилида мулоқот қиламиз. Ушбу футболчи орқали Ифеаний билан гаплашамиз.

Тўртта ўйинда гол ура олмаётганимиз жамоага жуда катта босим қилаётганди. Шахсан ўзимга ёш мураббий сифатида бу жараённи бошдан ўтказиш осон бўлмади. Болларга ҳам айтдим. Футболда гол уриш керак, гол урмасангиз ғалаба қозона олмайсиз",- дейди Дилявер Ваниев.

Манба: championat.asia




Мавзуга оид янгиликлар
  • Шоҳжаҳон Эргашев панамалик боксчини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди (видео) 29 мар, 08:35 0
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 144
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 73
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 83
  • Ўзбекистонлик беш нафар ҳакам Қатардаги U-23 Осиё кубогида фаолият олиб боради 28 мар, 18:49 122
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига янги бош мураббий тайинланди 28 мар, 17:00 265
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 0
  • Шоҳжаҳон Эргашев панамалик боксчини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди (видео) 29 мар, 08:35 0
  • Оқ уй Украинанинг «Крокус» терактига алоқадорлиги ҳақидаги баёнотларни «тарғибот» деб атади 29 мар, 08:08 1
  • Павел Дуров террор тарғиботчилари блокланаётганини эълон қилди 29 мар, 07:37 3
  • Қон босимини дориларсиз уй шароитида тушириш йўллари 29 мар, 07:07 26
  • Конго шарқидаги жанглар 6 миллионга яқин одамни уйларини ташлаб кетишга мажбур қилди 29 мар, 06:36 12
  • Никол Пашинян: “Арманистон қувғиндаги Тоғли Қорабоғ ҳукуматини тан олмайди” 29 мар, 06:00 57
  • Қўштепа канали қурилиши бутун Марказий Осиёга таҳдид солмоқда 29 мар, 05:00 228
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир киши ушланди 29 мар, 00:30 432
  • Нима учун «Крокус»да керакли паллада хавфсизлик кучлари йўқ эди? 29 мар, 00:11 358
  • Зеленский: “Агар снарядлар етарли бўлмаса, Украина Россия ҳужумини қайтара олмайди” 28 мар, 23:45 194
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 144
  • Бўлимлар