«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 21:36
ЎЗO‘Z

«Жарқўрғон воқеаси» Сенатда ўрганиб чиқилди

14 июл, 20:26 3 124 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Жарқўрғон воқеаси» Сенатда ўрганиб чиқилди Фото: Сенат матбуот хизмати
Жарқўрғон туманида судьяларнинг омма олдида обрўсизлантирилганлиги, суд ходимининг эса дўппосланганлиги ҳолати Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида ҳам акс-садо берди.

Сенатор Одилжон Иминовнинг маълум қилишича, юз берган воқелик Сурхондарё вилоятига бириктирилган сенатори томонидан мутасаддилар иштирокида ўрганилди.

Маълумки, Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 9 июлдаги қарорида ҳаракатланиш учун махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган хизмат автотранспорт воситалари рўйхати баён этилган эди. Ушбу рўйхатга суд тизими ҳам киритилган.

Бироқ жиноят ишлари бўйича Жарқўрғон тумани судининг раиси Я. Беккамов ҳамда ҳайдовчи Р.Раҳимназаров шу судга бириктирилган хизмат автотранспорт воситасида, Жарқўрғон тумани маъмурий судининг раиси Х.Раҳимова ҳамда ҳайдовчиси шу судга бириктирилган хизмат автотранспорт воситасида туман суди биноси томон ҳаракатланиб келаётганида, туман марказига кираверишда блок постда тўхтатилган ва постдан ўтказилмаган.

Шу вақтда постда бўлган туман ҳокими З.Давлатов бошчилигидаги ишчи гуруҳ постдан ўтиш учун навбат кутиб турган тирбанд фуқаролар олдида судья ва суд ходимларини обрўсизлантиришга уринган. Уларга қўполлик қилиб, автомашина калитини олиб қўйиб, суд ходимини вақтинча ушлаб туриш ҳибсхонасига қамаб қўйган.

Юқоридаги ҳолатлар бўйича суд ходимларига қасддан енгил тан жароҳати етказиш, судья ва суд ходимларини обрўсизлантириш, судьянинг хизмат автомашинаси дахлсизлигини бузиш ва бошқа ҳолатларга қонуний баҳо бериш учун тўпланган ҳужжатлар Сурхондарё вилояти прокуратурасига юборилган.

Мазкур ҳолатга қонуний баҳо берилиши сенаторлик назоратига олинди, дейилади парламент юқори палатасида сайтида эълон қилинган ахборотда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 0
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 18
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 143
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 184
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 132
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 61
  • Сўнгги янгиликлар
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 0
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 0
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 1
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 8
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 11
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 18
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 72
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 47
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 40
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 124
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 128
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 134
  • Бўлимлар