«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 22:35
ЎЗO‘Z

Қoтил жaзoгa тopтилмaди, aммo…

14 июл, 19:43 3 183 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қoтил жaзoгa тopтилмaди, aммo… Омон Юнусов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) турли корхоналарда ҳайдовчи бўлиб ишлаб, пенсияга чиқди. Биринчи турмуш ўртоғи Роҳатой 1996 йилда касаллик сабабли вафот этган эди. Ундан беш фарзанд қолди. Хотинининг вафотидан бир неча йил ўтгач, у яна уйланди. Бу аёли фарзанд кўрмагани сабабли бироз вақт ўтиб ажрашди.

Шундан кейин Омон Юнусов янгиободлик Гулмира исмли аёл билан оила қурди. Гулмира унга ўғил туғиб берди. Болага Асрорбек деб исм қў­йишди. Бироқ… Унинг бир кўзи кўр, иккинчиси эса жуда хира кўрарди. Эр-хотиннинг ўртасида келишмовчилик авж олди. Ниҳоят тоқати тоқ бўлган Гулмира ногирон боласини унга ташлаб, ажрашиб кетди.

Бир неча йил ўтиб, Омон Юнусов яна уйланди. Зуҳра исмли аёл билан шаръий никоҳдан ўтиб яшай бошлади. Кенжа икки ўғли ҳам улар билан бирга эди. 2020 йилнинг январь ойи. Ярим кечаси Омон ўғли Юнус ухлаб ётган хонага кириб, унинг гирибонидан олиб бўға бошлади.

Юнус хириллаганча типирчилаб қутулишга уринарди. Охири амаллаб уни силтаб ташлади-ю уйдан қочиб чиқди ва қўшниларини ёрдамга чақирди. Қўшнилар етиб келишганида Омон яна ўғлини бўғаётганди. Йигитни зўрға отасининг чангалидан ажратиб олишди.

Шундан сўнг Омон ўзини ғалати тута бошлади. Тунда хона бўйлаб юриб чиқар, чироқни сабабсиз ёқиб-ўчирар, кўчага чиқиб кетарди.

Тоқати тоқ бўлган Зуҳра қайинсинглиси Сожидага қўнғироқ қилди:
– Акангизнинг мазаси бўлмаяпти. Жуда қўрқиб қолдик. Дўхтирга кўрсатамизми, муллага ўқитамизми, бирор нарса қилмасак бўлмайди…

Шундан сўнг яқинлари уни профилактика инспектори билан Қарши шаҳридаги руҳий касалликлар шифохонасига даволаш учун олиб боришди. Аммо орадан ҳеч қанча вақт ўтмасдан қайтариб олиб келишди.
Зуҳра яна Сожидага қўнғироқ қилиб, эрининг аҳволи яхши эмаслигини, тунда безов­та бўлиб юриб чиқаётганини айтди.

Сожида қилаётган ишини ташлаб, акасининг хонадонига югурди.
– Менга бир нарса бўлаяпти, – деди Омон синглисига. – Фол очтирасизларми, эшонга ўқитасизларми, бирон нима қилмасаларинг бўлмайди…

Қариндошлар яна маслаҳатлашишди. Эртаси куни Косондан мулла олиб келиб ўқитишди. Жиянлар навбатма-навбат тоғасининг ёнида ётадиган бўлишди. Сожида ҳам тез-тез жигаридан хабар олиб турди.

Ўша куни саҳарлаб Омон Сожиданикига жияни Санжарни йўқлаб келди.
– Тинчликми? Нима қилиб юрибсиз эрталабдан? – акасининг бемаврид ташрифидан сингилнинг ранг-қути ўчди.

– Қўйимни ўғирлаб кетишибди, – деди Омон саросима ичида. – Ўғлим ерда ётибди, бориб қаранглар-чи, нима бўлибди унга?
Сожиданинг кўнгли хижил бўлиб, вазиятни эрига тушунтирди. Сўнг акаси билан бирга унинг хонадонига ўғлининг машинасида боришди.

Омон дарвозани очди. Ҳовлига сукунат чўкканди. Отасининг машмашаларидан юрак олдириб қўйган Юнус ҳам аммаларининг уйида ётиб юрарди.
Биргаликда молхонага кирганларида қўйлар жойида турганини кўриб, Сожида ҳайрон бўлди. Акаси эса алмойи-жалмойи гапларни гапирарди…

Кўплашиб Омоннинг уйига киришди. Тўғридаги хонада ҳамма нарса тўзғиб ётарди. Чап томондаги хона ёнида эса жуфт калиш турарди. Қарашса, устига тўн ёпиб қўйилган Асрорбек жонсиз ётибди. Боланинг оғзидан силқиб чиққан қон лабида қотиб қолганди… Ота ногирон боласини бўғиб, бошини дераза ойнасига уриб, ўлдириб қўйганди…

Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилояти судида видеоконференцалоқа режимида ўтказилган очиқ суд мажлисида Омон Юнусовнинг жинояти кўриб чиқилди.

Стационар суд психология-­психиатрия комплекс экспертизасида Омон Юнусов руҳий касаллик билан хасталангани ва мажбуран даволаниш учун шифохонага жойлаштиришга муҳтож эканлиги аниқланди.

Суд ажримига кўра Омон Юнусов Жиноят кодексида назарда тутилган ижтимоий хавфли қилмишни ақли норасо ҳолатида содир этган деб ҳисобланди ва жиноий жавобгарликдан озод қилинди. Жиноят иши тугатилиб, Омон Юнусов мажбурий даволаниш учун Соғлиқни сақлаш вазирлигининг кузатуви кучайтирилган руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштирилди.

Омон Юнусовнинг ўғли Юнус суд мажлисида отаси Асрорбекни жуда яхши кўришини, бола ҳам унга қаттиқ меҳр қўйганини айтди… Аммо…
Бу фожиа Омон Юнусовнинг қариндошларини, маҳалладошларини чуқур қайғуга солгани тайин. Шу билан бирга яқинларга нисбатан ҳамиша эътиборли бўлишга ундаган бўлса ажаб эмас…

Манба: Huquq.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 14
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 80
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 24
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 151
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 69
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 25
  • Сўнгги янгиликлар
  • Кирилл Буданов: “Россия ўз ҳудудида теракт тайёрланаётганини камида бир ой олдин билган” 28 мар, 21:56 0
  • Якуни мавҳум бўлиб бораётган Украина уруши: тарихий башорат ва ечимлар 28 мар, 21:29 55
  • Жаҳон банки: Ўзбекистон иқтисодиётидаги гендер тенглик 700 минг одамни камбағалликдан олиб чиқиши мумкин 28 мар, 21:02 8
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 14
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 80
  • «Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди 28 мар, 20:00 303
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 24
  • Украина хавфсизлик хизмати раҳбари: «Савол ўринли, аммо биз тан олмаймиз» 28 мар, 19:30 265
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 151
  • Ўзбекистонлик беш нафар ҳакам Қатардаги U-23 Осиё кубогида фаолият олиб боради 28 мар, 18:49 64
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 69
  • UzAuto Motors автомобилларидан бирига шартнома беришни бошлайди 28 мар, 18:02 144
  • Бўлимлар