«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 12:01
ЎЗO‘Z

Шимол ёғдуси қандай пайдо бўлади? (видео)

14 июл, 09:19 4 194 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шимол ёғдуси қандай пайдо бўлади? (видео) Яшил, пушти, бинафшаранг, кўкимтир ранглар тўлқинининг осмондаги тартибсиз ҳаракати намоён бўлган тасвирларни учратган бўлсангиз керак. Бу ҳолат шимол (қутб) ёғдуси деб аталишидан ҳам кўпчилик хабардор.

Илм-фан ривожланмаган пайтда бу ҳолат турлича талқин қилинган: ўликлар дунёсининг тирикларга бераётган хабари, эпидемия ва урушлар бошланишидан аввал табиатнинг инсониятга берадиган огоҳлантириши ва ҳоказо...

Аммо қутб ёғдуси – ёмғир, туман, қор сингари табиат ҳодисаларидан бири бўлиб, табиат кучларининг муайян ҳаракати асосида содир бўлади.

Жараён қандай ҳосил бўлади?

Қуёшдан келган плазма (эркин электронлар ва протонлар) Ернинг магнитосфера қатламига урилганида, улар магнит ёйлари бўйлаб Ернинг қутблари томонга ҳаракатланади. Қутбларда магнит ёйлар атмосферага жуда яқин жойлашгани учун Қуёш заррачалари атмосферадаги кислород, азот ва бошқа газларга урилади. Тўқнашувлар натижасида газ атомларидан катта миқдордаги энергия ёруғлик кўринишида отилиб чиқади. Умумий тасвирда эса биз билган гўзал ва қўрқинчли шимол ёғдулари ҳосил бўлади.

Аслида ёғдуларни фақат шимолда эмас, жанубий қутбда ҳам кузатиш мумкин. Шунинг учун ҳодисани қутб ёғдулари деб аташ тўғрироқ бўлади. Қуёш чақнаши қанчалик кучли бўлса, ёғдулар шунчалик катта бўлади.

Қачон ва қаерда кўриш мумкин?
Қутб ёғдуси айнан қайси пайтда ҳосил бўлишини олдиндан прогноз қилиш қийин, чунки бу қуёш фаоллигидан келиб чиққан ҳолда содир бўлади.

Олимларнинг тахминий ҳисоб-китобларига кўра, кузги ва баҳорги тенг кунлик оралиғи – 21 сентябрдан 21 мартга қадар шимол ёғдуси кузатиладиган мавсум саналади. Йилнинг бу вақтида шимолий кенгликда эрта кун ботади.

Қутб ёғдуси аниқ кўринадиган ҳудуд 67-70 даражадаги шимолий кенглик ҳисобланади. Яъни бу Аляска ҳудудидан Скандинавия яриморолигача бўлган жойдир. Финляндия шимол ёғдуси энг фаол кузатиладиган ҳудуд ҳисобланади – бу ерда ҳар тўрт кечанинг учтасида қутб ёғдусини томоша қилиш мумкин.

Қуёш фаоллиги юқори бўлган вақтларда қутб ёғдусини Шотландия, Россиянинг марказий ҳудудларида ҳам кузатиш имкони бўлади.

Қизиқарли жиҳати, қутб ёғдусини кузатганлар унинг овози борлигини таъкидлашади. Диққат билан қулоқ солганда ёғду таралаётган чоғда шитирлаш ва дарз кетиш товушларига ўхшаш овозни илғаш мумкинлиги айтилади.

Қуйидаги видеода қутб ёғдусининг ҳосил бўлиш жараёни моделлаштирилган тарзда кўрсатилган.


Манба: Kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 22
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 85
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 90
  • Оқ уй Украинанинг «Крокус» терактига алоқадорлиги ҳақидаги баёнотларни «тарғибот» деб атади 29 мар, 08:08 93
  • Конго шарқидаги жанглар 6 миллионга яқин одамни уйларини ташлаб кетишга мажбур қилди 29 мар, 06:36 66
  • Никол Пашинян: “Арманистон қувғиндаги Тоғли Қорабоғ ҳукуматини тан олмайди” 29 мар, 06:00 134
  • Сўнгги янгиликлар
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 4
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 22
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 106
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 49
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 85
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 50
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 90
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 83
  • Шоҳжаҳон Эргашев панамалик боксчини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди (видео) 29 мар, 08:35 183
  • Оқ уй Украинанинг «Крокус» терактига алоқадорлиги ҳақидаги баёнотларни «тарғибот» деб атади 29 мар, 08:08 93
  • Павел Дуров террор тарғиботчилари блокланаётганини эълон қилди 29 мар, 07:37 70
  • Қон босимини дориларсиз уй шароитида тушириш йўллари 29 мар, 07:07 100
  • Бўлимлар