«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 17:35
ЎЗO‘Z

Зарурат бўлса, яна қўшимча чекловлар эълон қилиниши мумкин – Адлия вазири ўринбосари

14 июл, 00:04 3 019 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Зарурат бўлса, яна қўшимча чекловлар эълон қилиниши мумкин – Адлия вазири ўринбосари Айни пайтда коронавирус инфекцияси билан курашда карантин мавжуд тартиблар ичида энг мутаносиби бўлиб турибди ва натижа бермоқда. Зарурат бўлса, мазкур тартиб доирасида вазиятга қараб қўшимча чекловлар киритилиши ҳам мумкин.
Адлия вазири ўринбосари Музраф Икромов АОКАда ўтказилган брифингда пандемия даврида Ўзбекистонда нима сабабдан фавқулодда вазият эълон қилинмаётганига изоҳ берди.

«Дунё мамлакатлари тажрибаси коронавирусга қарши кураш натижалари фавқулодда ҳолат, фавқулодда вазият, комендантлик соати, карантиннинг алоҳида ёки биргаликда жорий қилинганига боғлиқ эмаслигини кўрсатмоқда.

Ўзбекистон қонунчилиги ҳам фавқулодда ҳолат, фавқулодда вазият, карантин тартиби киритилишига имкон беради. Конституциянинг 93-моддаси 19-бандига мувофиқ, президент фуқаролар хавфсизлигини таъминлашни кўзлаб, республиканинг бутун ҳудудида ёки унинг айрим жойларида фавқулодда ҳолат жорий этиши мумкин
», дея изоҳ берди Музраф Икромов.

Вазир ўринбосари «Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида»ги қонуннинг 3- ва 31-моддаларига биноан, юқумли ва паразитар касалликлар тарқалишининг олдини олишга қаратилган, хўжалик фаолияти ва бошқа фаолиятнинг алоҳида тартибини, аҳоли, транспорт воситалари, юклар ва товарлар ҳаракатланишининг чекланишини назарда тутадиган маъмурий, тиббий-санитария чора-тадбирларини кўзда тутувчи чекловчи тадбирлар, яъни карантин киритилиши мумкинлигини айтиб ўтди.

Музраф Икромовнинг сўзларига кўра, айни пайтда коронавирус инфекцияси билан курашда карантин мавжуд тартиблар ичида энг мутаносиби бўлиб турибди ва натижа бермоқда. Зарурат бўлса, мазкур тартиб доирасида вазиятга қараб қўшимча чекловлар киритилиши ҳам мумкин.

Бундан ташқари, карантин қоидаларини бузганлик учун жарималар махсус комиссия қарорларига биноан эмас, Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик кодексига асосан қўлланаётганини, ҳаммаси қонунчиликка мувофиқ экани ҳам қайд этиб ўтилди.

Манба: Kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон ва Британия ТИВ раҳбарлари ҳамкорлик тўғрисида иккита ҳужжат имзолади 23 апр, 16:00 0
  • Солиқ қўмитаси қанча аёл таксичилик билан шуғулланишини маълум қилди 23 апр, 14:14 42
  • Жиззах вилоятидаги мактабларнинг бирида ўқувчилар «феодалча» жазоланди 23 апр, 13:52 53
  • Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга келди 23 апр, 13:18 31
  • Деновдан Тошкентга қараб «йўлга чиққан» сифатсиз гўшт тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:31 43
  • Тожикистон ва Қирғизистондан ўтказилган гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:08 24
  • Сўнгги янгиликлар
  • Uzcard ва Humo терминаллари интеграцияси тест режимида ишга туширилди 23 апр, 16:31 0
  • Ўзбекистон ва Британия ТИВ раҳбарлари ҳамкорлик тўғрисида иккита ҳужжат имзолади 23 апр, 16:00 0
  • Россия дронлари Одессага ҳужум қилди: 9 киши жароҳат олди 23 апр, 15:26 25
  • Америка Урушни ўрганиш институти: Россия Харкив аҳолисини шаҳардан қочишга мажбурламоқчи 23 апр, 14:36 44
  • Солиқ қўмитаси қанча аёл таксичилик билан шуғулланишини маълум қилди 23 апр, 14:14 42
  • Жиззах вилоятидаги мактабларнинг бирида ўқувчилар «феодалча» жазоланди 23 апр, 13:52 53
  • Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга келди 23 апр, 13:18 31
  • Ашурматовнинг ҳайдалиши муҳокамаларга сабаб бўлмоқда 23 апр, 12:51 330
  • Деновдан Тошкентга қараб «йўлга чиққан» сифатсиз гўшт тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:31 43
  • Тожикистон ва Қирғизистондан ўтказилган гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:08 24
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 36
  • Еврокомиссия TikTok'га нисбатан иккинчи текширувни бошлади 23 апр, 11:23 26
  • Бўлимлар