«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 13:07
ЎЗO‘Z

Шота Арвеладзе: "Машарипов биз учун ҳам, ўзбек футболи учун ҳам катта ишлар қиляпти"

13 июл, 23:22 2 490 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шота Арвеладзе: "Машарипов биз учун ҳам, ўзбек футболи учун ҳам катта ишлар қиляпти" Coca Cola Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Пахтакор" - АГМК (2:2) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Шота Арвеладзе ўз фикрларини билдирди.
"Чемпионатнинг икки етакчи жамоаси ўйин олиб боришди, қийин ўйин бўлди ва шундай бўлиши ҳам кутилганди. Вазиятларни ёдга оладиган бўлсак, бизда яхши вазиятлар юзага келди. Масалан, биринчи бўлимда 0:0 бўлиб турганида, кейин ўтказиб юборилган голдан кейин...

Жамоада энергия кўринмади, бу албатта, хавотирли. Биринчи бўлимда 4-5 та хавфли вазиятлар бўлди, фақат гол уриш керак эди, холос. Рақиб қарши ҳужумда яхши ўйнади. Умуман олганда, очкога эга бўлганимиздан қониқиш ҳосил қилдим. Ўйинимиздан эса аксинча", - дейди Арвеладзе.

"Ҳа, "Пахтакор"да кўп вазиятлар бўлди, лекин буни омад етишмагани билан боғламаган бўлардим. АГМК ҳимоячилари яхши ўйнашди, дарвозабон ҳам жуда яхши ўйнади ва кўп вазиятларда жамоасини қутқариб қолди. Бугун икки очко йўқотиш билан бирга бир очкога эга бўлганимизни ҳам унутмаслик лозим”.

"Пахтакор"ни сентябрда Чемпионлар Лигаси кутиб турибди...
Ҳали буни ўйлашга эрта, айниқса, ҳозирги даврда. Июль, август, сентябрь... Менимча, аввало, кейинги ўйинга эътибор қаратишимиз керак. Футболда энг муҳими - кейинги ўйин.

Игорь Сергеев ҳақида
"Игорнинг ўйини менга ёқяпти, у ҳеч кимга ёқмаган пайтида унга имконият тақдим этдим, балки кейинги ўйинда асосий таркибда тушиши мумкин, кўрамиз.

Жалолиддин Машарипов ҳақида
Юлдуз бўлиш қийин. Сен бир кун ёмон ўйнасанг, ҳамма эслаб қолади. Тўғри, бугун у яхши ўйнолмади. Биз унга тушунтирамиз ва унинг ўзи ҳам буни тўғри тушунади, лекин у анча ҳаракат қилди. Машарипов биз учун ҳам, ўзбек футболи учун ҳам катта ишлар қиляпти. Биз ўтган йилги голларимизнинг ярмини унинг узатмаларидан кейин урганмиз.

Манба: championat.asia




Мавзуга оид янгиликлар
  • Сенсация кўтарган боксчи Баҳодир Жалолов олдида “ип эшолмади”, бироқ... 28 мар, 00:00 731
  • Элдор Шомуродовнинг жароҳатига ойдинлик киритилди, лекин... 27 мар, 21:05 624
  • “Бунёдкор” стадионида ўша хунук ҳолат яна такрорланди 27 мар, 17:43 934
  • Евро-2024: барча иштирокчи жамоалар маълум бўлди 27 мар, 07:49 258
  • Грузия илк маротаба Европа чемпионати йўлланмасини қўлга киритди 27 мар, 02:20 210
  • Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Қатарни мағлубиятга учратди 27 мар, 02:13 452
  • Сўнгги янгиликлар
  • Усмоновнинг шикояти бўйича Германияда икки прокурорга нисбатан иш очилди 28 мар, 12:49 0
  • Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда 28 мар, 12:00 0
  • Тошкентда ўқувчисининг номусига тегмоқчи бўлган мусиқа ўқитувчиси 8 йилга қамалди 28 мар, 11:39 12
  • БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазода оташкесимни талаб қилди. Бу нимани англатади? 28 мар, 11:10 21
  • АҚШ давлат котиби Москвадаги терактга изоҳ берди: «ИШИД ҳамон катта таҳдид бўлиб турибди» 28 мар, 10:44 34
  • Бобур Йўлдошев биринчи рафиқасининг вафоти, тўйга чиқмаслиги ва ёлғизлиги ҳақида гапирди 28 мар, 10:17 160
  • Путин «Crocus City Hall»даги теракт туфайли олий мартабали кучишлатарларнинг истеъфосини тайёрламоқда 28 мар, 09:48 188
  • Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди 28 мар, 09:22 31
  • Туркия ҳарбийлари Курдистон ишчи партиясига алоқадор 5 нафар террорчини йўқ қилди 28 мар, 08:57 41
  • Америкалик эксперт: АҚШ дунёни бошқарамиз деб ўйлайди 28 мар, 08:22 182
  • Россия ТИВ: Ғарб Украинадаги манфаатлари ҳақида очиқчасига гапирди 28 мар, 07:47 252
  • Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди 28 мар, 07:13 218
  • Бўлимлар