«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 20:13
ЎЗO‘Z

Миллионерлар коронавирус сабабли ўзларига солинадиган солиқни оширишга чақиришди

13 июл, 22:43 1 935 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Миллионерлар коронавирус сабабли ўзларига солинадиган солиқни оширишга чақиришди АҚШ, Британия, Дания, Нидерландия, Германия ва бошқа давлатларда яшовчи 83 нафар миллионер ўз давлатлари ҳукуматларидан ўзлари ва бошқа бадавлат одамлар учун солиқ миқдорини оширишни илтимос қилиб, очиқ мактуб имзолади. Уларнинг таъкидлашича, солиқлар оширилишидан олинадиган қўшимча маблағлар коронавирусга қарши курашга ва унинг оқибатларини бартараф этишга йўналтирилиши лозим.

Мактуб муаллифларининг таъкидлашича, пандемия оқибатлари келгусида яна ярим миллиард кишининг ночорлигига, юз миллионлаб кишиларнинг ишсиз қолишига олиб келади. Бу ерда оддий хайрия билан иш битмайди, маблағлар йиғилиши ва тақсимланиши билан ҳукуматлар шуғулланмоғи лозим.

“Миллионерлар инсоният учун” (Millioners for Humanity) деб ном олган мактубда таъкидланишича, бадавлат одамлар учун прогрессив солиқ ставкаси киритиш дунёни “даволаш” учун “ўта муҳим ролни бажариш”га имкон беради.

Биз интенсив терапия палаталаридаги беморлар ҳақида қайғурмаймиз. Биз касалларни шифохонага етказиш учун тез ёрдам машиналарини ҳайдамаймиз. Биз дўконларни озиқ-овқат захиралари билан тўлдирмаймиз ва уларни эшиккача етказмаймиз. Бироқ бизда пул, жуда кўп пул бор. Бу пуллар ҳозир ва кейинроқ жуда зарур бўлади”, дейилган миллионерлар мурожаатида. Уларнинг таъкидлашича, улар учун солиқлар оширилиши “ягона тўғри танлов” бўлади.

Бундан ташқари, коронавирус бутун дунё бўйлаб соғлиқни сақлаш тизимининг етарлича молиялаштирилмаслиги муаммосини аён қилди. Миллионерлар буни улардаги ортиқча пулларни олиб тўғрилашни таклиф қилишмоқда.

Биз бу глобал курашнинг олд сафларида ишлаётганлар олдида қарздормиз. Кўплаб асосий ишчиларга улар гарданига тушган юкка мос пул тўланмайди. Биз дунёни кеч бўлмасдан мувозанатлаштиришимиз лозим. Бундай ҳуқуқни олишга бошқа имкон бўлмайди”, деб таъкидлаб ўтишган миллионерлар.

Маълум қилинишича, мактубни имзолаганлар орасида Уолт Дисней вориси Эбигейл Дисней, бизнесмен Жерри Гринфилд ва “Жаноб Бин” ҳақидаги фильмлар муаллифларидан бири Ричард Кертис бор.

Манба: Kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • АҚШнинг Украинага берган умумий ёрдами 113 миллиард доллардан ошди 29 мар, 19:49 3
  • Канада мактаблари ижтимоий медиа гигантларини судга берди 29 мар, 18:28 11
  • Тожикистонда «Крокус» ҳужумчилари билан алоқадорликда гумонланган 9 киши қўлга олинди 29 мар, 17:17 205
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 45
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 195
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 307
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШнинг Украинага берган умумий ёрдами 113 миллиард доллардан ошди 29 мар, 19:49 2
  • Президент қатор раҳбарларга жазо кўрилганини қайд этди 29 мар, 19:29 35
  • Тошкентда одамлар гавжум жойлар кучайтирилган тартибда қўриқланмоқда 29 мар, 19:09 22
  • Great Silk Way-2024 халқаро турнири. Боксчиларимиз яна тенгсиз! 29 мар, 18:53 25
  • Канада мактаблари ижтимоий медиа гигантларини судга берди 29 мар, 18:28 11
  • Апрел ойида қандай об-ҳаво кутиляпти? 29 мар, 18:13 112
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 121
  • Тожикистонда «Крокус» ҳужумчилари билан алоқадорликда гумонланган 9 киши қўлга олинди 29 мар, 17:17 205
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 45
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 195
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 307
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 82
  • Бўлимлар