«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2020, 04:05
ЎЗO‘Z

Яхшибоев "Шахтёр"да ҳам дебют ўйинида гол урди (видео)

13 июл, 21:39 1 663 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Яхшибоев "Шахтёр"да ҳам дебют ўйинида гол урди (видео) Мана энди Жасур янги жамоасидаги фаолиятини ҳам муваффақиятли бошлади. Аслида ярим ҳимоячи бўлган ҳамюртимиз гол уриш бўйича ҳужумчилар ҳавас қиладиган самарадорликка эришмоқда. Янги жамоасидаги илк учрашувини иккинчи бўлимдан бошлаган Жасурга Солигорскда дебют голини киритиш учун ярим соатдан сал кўпроқ вақт кифоя қилди. Яхшибоев 46-дақиқада майдонга тушди ва 82-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол қилиб, солигорскликлар сафидаги ўзининг дебют баҳсида янги жамоаси учун илк голини киритди.

“Городея” дарвозасини ишғол қилиб, жамоасининг 4:1 ҳисобидаги ғалабасини таъминлаган Яхшибоев илк учрашувдаёқ “Шахтёр”нинг танлови тўғри бўлганини исботлади ва жамоа мухлисларининг ҳурматини қозона олди.

Беларусь чемпионатининг даслабки туридан мусобақанинг энг яхши футболчиси номини ўзида сақлаб турган Яхшибоев жорий мавсумда 10 та гол урган биринчи тўпурарга айланди. Бомбардирлар баҳсида шу кунгача у билан рақобатлашиб келган ва энди “Шахтёр”да бирга тўп сураётган Виталий Лисакович “Городея” билан баҳсда иккита ассистни амалга оширган бўлса-да, ўзи рақиб дарвозасига йўл топа олмади.

Шу тариқа, чемпионатда 15 та учрашув ўтказиб, 10 та гол урган Жасур Яхшибоев тўпурарлар баҳсида якка пешқадамга айланди.
Статистик маълумотларга қараганда, сўнгги ўн йилда 15 та учрашувда 10 та гол уриш ҳеч қайси жамоа ҳужумчисига насиб қилмаган.

Ушбу ғалабадан сўнг "кончилар" ҳисобидаги очколар сони 33 тага етди ва жамоа 2-ўриндаги БАТЭдан 2 очко кўп жамғарган ҳолда турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. Рақиб дарвозасига 10 та тўп киритган Яхшибоев эса тўпурарлар пойгасида 1-поғонани эгаллаб турибди.

"Шахтёр Солигорск" - "Городея" 4:1
Гол:
Антич (7), Архипов (38), Иванович (40), Яхшибоев (82) - Баглай (50)




 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Яхшибоев энг яхши футболчилар рейтингини бошқармоқда! 13 июл, 21:36
  • Яхшибоев: “Шахтёр”га Европа чемпионлар лигасида ўйнагани келдим 10 июл, 09:57
  • Беларуснинг «Шахтёр» клуби Яхшибоев трансферини эълон қилди 09 июл, 20:30
  • “Шахтёр” Яхшибоевни олиш учун энг зўр тўпурарини сотмоқда 08 июл, 06:00
  • Яхшибоев дубль қайд этди ва яна икки голга ассистентлик қилди 26 июн, 21:12
  • ҚПЛ. Жепаров дебют ўйинидаёқ гол киритди 16 сен, 21:26
  • Сўнгги янгиликлар
  • Сотқин генералнинг ўлими. 1946 йил 3 август – Гитлерга хизмат қилган генерал Власов қатл этилган кун 04 авг, 00:28 197
  • Андрей Канчельскис: Айрим футболчилар ўзларининг нималарга қодирликларини ҳали кўрсата олишмади 04 авг, 00:22 122
  • Бош вазир ўринбосари карантин қандай шароитда бекор қилиниши мумкинлигини айтди 03 авг, 23:53 402
  • Коронавирус: Ўзбекистонда бир кунда 700дан ортиқ янги ҳолат қайд этилди 03 авг, 23:30 247
  • Россия ўз вакцинасига эга илк мамлакат бўлишга яқин 03 авг, 23:23 546
  • Божхоначилар 144 миллион сўмлик сифати кафолатланмаган дориларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйишди 03 авг, 23:04 174
  • Олимлар поездда коронавирусни юқтириш хавфини камайтириш йўлини аниқлашди 03 авг, 22:42 259
  • Меган Маркл отасига ёзган хатини чоп этган газетага судда ютқазди 03 авг, 22:20 239
  • Туркияда «Жалолиддин Хоразмшоҳ» сериалини суратга олиш ишлари бошланди (фото, видео) 03 авг, 21:53 347
  • «Аллоҳдан бундай шароитда олиб кетмаслигини сўрадим». Юлдуз Усмонова бир неча кун иситмалаб ётгани ҳақида сўзлаб берди (видео) 03 авг, 21:27 595
  • Коронавирусга қарши курашда қайси давлатдан ўрнак олиш керак? 03 авг, 21:03 776
  • Мутахассис коронавирусга оммавий иммунитет пайдо бўлиши шартини маълум қилди 03 авг, 20:40 656
  • Бўлимлар