«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 04:29
ЎЗO‘Z

Бухорода норасмий фаолият юритиб келаётган 500 дан ортиқ шахс ўзини ўзи банд қилган фуқаро сифатида рўйхатдан ўтди

13 июл, 18:35 2 711 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бухорода норасмий фаолият юритиб келаётган 500 дан ортиқ шахс ўзини ўзи банд қилган фуқаро сифатида рўйхатдан ўтди Бухоро туманида турли мавсумий меҳнат билан банд бўлган, шунингдек ўзини ўзи банд қилиб даромад топадиганлар кўпчиликни ташкил этади. Яширишнинг ҳожати йўқ шу кунга қадар мазкур ҳудуддаги 2300 дан ортиқ норасмий даромад топиб келаётган шахсларнинг фаолияти ҳеч қаерда қайд этилмасди. Бу эса ушбу шахслар пенсия ёшига етганда нафақа тайинлаш учун талаб қилинадиган меҳнат стажи йўқлиги муаммосини келтириб чиқарарди.

Таъкидлаш лозимки, Президентимизнинг 2020 йил 9 июндаги «Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори айнан ана шундандай шахсларга қатор енгиллик ва имтиёзлар беришга қаратилган.

Бухоро тумани давлат солиқ инспекция ходимлари шу кунларда карантин талабларига риоя қилган ҳолда жойларда ўзини ўзи банд қилган фуқаролар билан учрашиб, уларга янги тартиб бўйича ўзини ўзи банд қилган шахслар учун берилган енгилликларни кенг тушунтирилмоқдалар.

- Қарийб икки йилдан буён уйда велосипедларни таъмирлаш билан шуғулланиб келардим, дейди - “Кунжиқалъа” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Юқоринометан қишлоғида яшовчи 21 ёшли фуқаро Сафаров Ҳусниддин. - Тўғрисини айтишим керак, бу норасмий фаолиятим билан келажакда тайинли пенсия ололмасам керак деб ўйлаб юргандим.

Бугун давлат солиқ хизмати ходимларидан 2020 йил 1 июлдан бошлаб ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари кенгайтирилиб, уларни сони 67 тага етгани, шунингдек ўзини ўзи банда қилган аҳоли даромад солиғидан озод қилинганини эшитиб рости хурсанд бўлдим ва шу куннинг ўзида “Soliq” мобил иловаси орқали рўйхатдан ўтдим. Энди мен ҳақиқатда ишлаган вақтимдан қатъи назар, бор йўғи 111 500 сўм тўлайман холос. Ушбу сумма тўлиқлигича бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига йўналтирилар экан.

Маълумот ўрнида айтиш мумкин, давлат солиқ инспекция ходимлари томонидан уй шароитида дурадгорлик, ҳунармандчилик, устачилик, томарқачилик ва тикувчилик каби фаолият билан шуғулланаётган 700 дан ортиқ шахслар ўртасида олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида шу кунга қадар ушбу ҳудуддан жами 560 нафар шахс ўзини ўзи банд қилган фуқаро сифатида рўйхатдан ўтди.

Бухоро вилояти ДСБ
Матбуот хизмати.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 15
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 155
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 91
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 48
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 233
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 239
  • Сўнгги янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 28
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 15
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 27
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 34
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 102
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 45
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 65
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 73
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 125
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 206
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 155
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 78
  • Бўлимлар