«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 19:17
ЎЗO‘Z

Арманистон мудофаа вазирлиги Озарбойжон томони яна ўт очганини хабар қилди

13 июл, 14:50 2 830 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Арманистон мудофаа вазирлиги Озарбойжон томони яна ўт очганини хабар қилди Фото: РИА Новости
Душанба куни Озарбойжон қуролли кучлари Арманистон ҳарбийлари позицияларини яна ўққа тутди, деб маълум қилди Арманистон мудофаа вазирлиги матбуот котиби Шушан Степанян.

"Икки-уч соатлик танаффусдан сўнг рақиб Арманистон қуролли кучлари позицияларига яна ўт очди. Арманистон томони тегишли жавоб қайтарди. Рақиб томонидан йўқотишлар ошиши мумкинлиги истисно этилмайди", - деб ёзди Степанян ўзининг фейсбукдаги саҳифасида.

Якшанба куни Боку ва Ереван бир-бирини ўт очишни тўхтатиш режимини бузиш ва артиллериядан фойдаланишда айблаганди.
Озарбойжон мудофаа вазирлигининг таъкидлашича, Арманистон қуролли кучлари бўлинмалари Товуз туманида Озарбойжон позицияларини артиллерия қурилмаларидан ўққа тутган.

Ўз навбатида Арманистон томони Озарбойжонни чегарани бузишга уринишда айблади.

Озарбойжон қуролли кучлари хизматчилари бизга тушунарсиз сабабларга кўра УАЗ автомобилида Товуз йўналишида давлат чегарасини бузишга уриниш амалга оширди. Арманистон томонининг огоҳлантиришидан кейин рақиб ҳарбийлари автомобилни ташлаб, ўз позицияларига қайтган”, дейилади Арманистон мудофаа вазирлиги хабарида.

Озарбойжон президенти Илҳом Алиев Арманистон билан чегарадаги вазият боис мамлакат хавфсизлик кенгашининг йиғилишини ўтказди, деб хабар бермоқда республика президенти матбуот хизмати. Хабарда айтилишича, йиғилиш ёпиқ режимда ўтказилган.

Манба: Kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 0
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 0
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 0
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 58
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 89
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 243
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 0
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 2
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 0
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 0
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 20
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 9
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 58
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 84
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 89
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 51
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 110
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 243
  • Бўлимлар