«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 06:02
ЎЗO‘Z

Кадастр тизимида «тозалаш ишлари» бошланди

13 июл, 13:28 4 298 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Кадастр тизимида «тозалаш ишлари» бошланди «Давергеодезкадастр» қўмитасининг хабар беришича, 10 июль куни республика, вилоят ва туман миқёcидаги 7 нафар раҳбар эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

«Давлат идорасида ишлаётган ҳар бир инсон ўз зиммасига катта масъулиятни олади. Халқимизга беминнат, ҳалол меҳнат қилиш ва бу орқали уларнинг ишончини қозонишдан кўра лавозимини суиистеъмол қилиб, ўз ишига масъулиятсизлик ва совуққонлик билан қараётган, тизим идораларида етарли даражада ишни ташкил этмасдан, аксинча ўз нафсини ўйлаганлар минг афсуски орамизда мавжуд. Ҳар бир давлат идораси бундайлардан холи майдонга айланмас экан халқ ишончини қозониб бўлмайди.

10 июль куни кадастр йўналишида ҳам юқорида таъкидлаб ўтилган ҳолатларга йўл қўйган республика, вилоят ва туман миқёcидаги 7 нафар раҳбар эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Бу бошланиши! Соҳанинг ривожига тўсиқ бўлаётган ҳар бир муаммони ечиш қўмита олдида турган пировард мақсад бўлиб, мана шундай ходимлар доимий нишонда бўлади», дейилади қўмитанинг расмий хабарида.

Шу йилнинг 4 июль куни Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг янги раиси Халилилло Тўрахўжаев жамоатчиликка мурожаат қилиб, кадастр соҳасини шаффоф, коррупциядан холи тизимга айлантириш учун ўзбекистонликлардан ёрдам сўраган эди.

Халилулло Тўрахўжаев Давгеодезкадастр қўмитаси фаолиятидаги муаммолар, ҳал этилмаган ишлар, бюрократик тўсиқ ва ғовларга дуч келаётган, шунингдек, мазкур йўналишни ривожлантириш, такомиллаштириш бўйича ғоя ва таклифларга эга ўзбекистонликлар билан очиқ мулоқотга тайёрлигини билдирган.

«Бунинг учун ҳозирда Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг Facebook тармоғидаги расмий саҳифаси, 1097 ишонч телефони, шунингдек, Сизларга қулай бўлиши учун Telegram мессенжерида қайта алоқа боти ишга туширилди ва менинг шахсий электрон 01@ygk.uz манзилимга тўғридан-тўғри мурожаат этишингиз мумкин. Ҳар бир мурожаатингизни эътибор билан ўрганамиз.

Кундалик ҳаётида давлат идораларига мурожаат этиб, турли қийинчиликларга дуч келаётган халқнинг ўзигина — соҳани ривожлантириш учун нима кераклигини биздан кўра яхшироқ билади, муҳим ғояларни таклиф эта олади. Шу боис, ҳар бир фуқаро, оммавий ахборот воситаси, журналист ва блогернинг шу соҳанинг ривожи учун билдирган фикри ва эътибори биз учун жуда муҳим ва қадрли.

Асосий мақсадимиз Сизнинг кўмагингизда халқимизга бюрократия ва коррупциядан ҳоли, сифатли ва холис хизмат кўрсатадиган тизимни шакллантириш. Ўйлайманки, бирдамликда амалга оширилган ишлар, ижобий ўзгаришлар узоқ куттирмай ўз самарасини беради
», деган эди «Давергеодезкадастр» қўмитаси раиси.

Эслатиб ўтамиз, Халилилло Тўрахўжаев 30 июнь куни Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг раиси лавозимида иш бошлаган эди. Собиқ раис Абдушукур Абдуллаев эса унга ўринбосар этиб тайинланган.

Халилилло Тўрахўжаев бунгача – 2017 йил 12 декабрдан буён Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги директори лавозимида фаолият юритган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 65
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 173
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 43
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 250
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 108
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 40
  • Сўнгги янгиликлар
  • Никол Пашинян: “Арманистон қувғиндаги Тоғли Қорабоғ ҳукуматини тан олмайди” 29 мар, 06:00 0
  • Қўштепа канали қурилиши бутун Марказий Осиёга таҳдид солмоқда 29 мар, 05:00 94
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир киши ушланди 29 мар, 00:30 306
  • Нима учун «Крокус»да керакли паллада хавфсизлик кучлари йўқ эди? 29 мар, 00:11 262
  • Зеленский: “Агар снарядлар етарли бўлмаса, Украина Россия ҳужумини қайтара олмайди” 28 мар, 23:45 130
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 107
  • Мижозларни 1,8 млрд долларга алдаган криптовалюта биржаси асосчиси 25 йилга қамалди 28 мар, 23:04 61
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 50
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 57
  • Нима учун олимлар аёлларга вақти-вақти билан йиғлаб туришни тавсия қилади? 28 мар, 22:22 60
  • Кирилл Буданов: “Россия ўз ҳудудида теракт тайёрланаётганини камида бир ой олдин билган” 28 мар, 21:56 234
  • Якуни мавҳум бўлиб бораётган Украина уруши: тарихий башорат ва ечимлар 28 мар, 21:29 374
  • Бўлимлар