«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 18:21
ЎЗO‘Z

«Керак бўлса кутасиз», «Ман билмайман» деган мантиқсиз жавобларни олишдан чарчадик» – Депутат коронавирус тести жавобини ололмаётгани ҳақида

13 июл, 06:28 2 602 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Керак бўлса кутасиз», «Ман билмайман» деган мантиқсиз жавобларни олишдан чарчадик» – Депутат коронавирус тести жавобини ололмаётгани ҳақида Фото: Олий Мажлис Қунунчилик палатаси
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мадина Баратова уч кундан буён коронавирусга топширган тести жавобини ололмаётгани ҳақида Telegram’даги каналида пост ёзди.

- "Уч кундан бери коронавирусга топширган тестимнинг натижасини ололмаяпман...
Коронавирус пандемияси хатари аллақачон мамлакатимизга кириб келди. Кимдир бефарқ, кимлардир ўзини-ўзи ҳимоялаш учун уйдан чиқмайди. Аммо давлатимиз, Президентимиз, мутасаддилар кун-у тун шу хавф учун курашиш йўлларини, даво чораларини топиш мақсадида ҳаракатдалар.

Албатта, бу вазиятда энг тўғри йўл – уйда қолиш!
Фаолиятимиз нуқтаи назаридан халқ орасидамиз. Истаймизми-йўқми, турфа одамлар билан мулоқотда бўламиз. Демак, пандемияга қарши текширувдан ўтиш вақт тақозоси биз учун. Аммо...

Уч кундан бери санитария-эпидемиология маркази шаҳар бўлимига қўнғироқ қилиб, COVID-19 учун топширган тестнинг натижаларини ололмай ҳалакман. Ҳар сафар вилоят санитария-эпидемиология марказидан жавоблар ҳали келмаганини рўкач қилишаверганидан, очиғи, зада бўлдим. Вилоят «СЭС» раҳбари эса «қизлар» (ходимлар)га айтиб қўйганини такрорлашдан, қизлар эса фамилиямизни топишолмаётганини таъкидлашдан, биз эса улар айтганидек, «Керак бўлса кутасиз», «Ман билмайман» деган мантиқсизгина жавобларни олишдан чарчадик рости...

Ахир айни вазиятда мана шундай баҳоналарга ўрин борми?! Аслида бугунги машаққатли ва синовли палла аввалгидан тезкорликни, аввалгидан хушёрликни, аввалгидан огоҳликни талаб қилмаяптими?! Билмаслик, билишни истамаслик, билишга ҳаракат қилмаслик, вазиятни бошқаролмаслик, иш кўламининг кўпайгани баҳона бўла олмайди! Инсонларнинг соғлиги ва ҳаёти олдида бизга аллақандай важларни рўкач қилаётган мутасаддининг иш кўлами кўпайгани баҳонаси тўғрими? У айтгандай «мода» учун эмас, аслида зарурлиги учун тест топширган инсонлар учун бошқарувни қўлга олиши, эгаллаб турган лавозимига тегишли бўлган ахборотларни билиши шарт!

Тест натижаларини вақтида ололмай ўзбошимчалик билан даволанган бемор соғлиғи ва тест натижаларини кутиб вақтида даволана олмаган бемор ҳаёти учун жавобгарликка шу қадар масъулиятсизлик билан қараладими?

Шу ўринда кўрганларим, гувоҳи бўлганларим айни кундаги соҳага алоқадор бундай лоқайдликлар ҳанузгача Соғлиқни сақлаш тизимининг қуйи бўғинларида урчиб ётганига ачинаман. Давлатимиз томонидан яратилаётган имкониятлар, биз депутатларнинг ўрганишлари, муаммоларига ечим топишлари бир ён-у, бефарқлик илдизига болта уролмаётганимиз бир ён бўлаётгани афсусланарли...

Эҳтимол, қуйи тизимлар фаолиятини янада чуқурроқ таҳлил қилиш зарурми?!..
Бу борада вилоят санитария-эпидемиология марказидан расмий жавоб кутаман!", - дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мадина Баратова.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 0
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 110
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 151
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 123
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 57
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 116
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 0
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 19
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 9
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 58
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 84
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 89
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 51
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 110
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 243
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 301
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 129
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 151
  • Бўлимлар