«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 17:11
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда 8 та хусусий тиббиёт муассасасида коронавирусга тест топшириш мумкинлиги айтилди

12 июл, 22:04 2 639 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда 8 та хусусий тиббиёт муассасасида коронавирусга тест топшириш мумкинлиги айтилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳодир Юсуфалиев хусусий секторда фаолият кўрсатаётган 8 та муассасада коронавирусга тест топшириш мумкинлигини маълум қилди. Бу ҳақда у «Ўзбекистон 24» телеканалидаги тўғридан-тўғри эфир вақтида гапириб ўтган.

"Бугунги кунда республикада 43 та давлат агентликлари таркибидаги лаборатория фаолият кўрсатяпти. У ерда 92 та ПЗР лаборатория мавжуд. Бу дегани, охирги харид қилган 45 та ПЗР лабораториямиз 2 баравар кўпайтирилди. Ва у ерда тест топшириш бепул. Лекин ҳозирги пайтда биз хусусий секторни қўшяпмиз, бу ишга жалб қиляпмиз. Бугунги кунда бизда 8 та хусусий секторда фаолият кўрсатаётган муассасамиз бор. Улар, албатта, ҳозирги кунда пуллик хизмат кўрсатади ва аҳолидан тегишли тест намуналарини олади".

Юсуфалиев, шунингдек, давлат ва хусусий сектордаги муассасаларда тест олишда хизмат кўрсатиш сифати, тестларнинг жавоб чиқиш муддати ҳақида ҳам гапириб ўтган.

«Энди тўғрисини айтишимиз керак, мана охирги кунларда касалланиш кўпайишини инобатга олиб тест жавоби чиқиши муддати давлат секторида хусусий секторга нисбатан сал секинлашди. Чунки жуда кўп касалларнинг кўпайгани ҳисобига. Лекин шу билан бирга, уларнинг сифати бир хил», — дейди Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон адлия вазирининг маслаҳатчиси Шаҳноза Соатова ўзида коронавирус белгилари кузатилаётган бўлса-да, тест топшира олмаётганини ёзиб қолдирган, Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги эса хусусий клиникаларга коронавирусга тест олишни тўхтатиш ҳақида топшириқ берилгани ҳақидаги гап-сўзлар ҳақиқатга мос келмаслигини билдирган эди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 31
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 98
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 104
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 51
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 109
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 53
  • Сўнгги янгиликлар
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 1
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 1
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 10
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 20
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 31
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 160
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 172
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 78
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 98
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 48
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 165
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 104
  • Бўлимлар