«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 11:55
ЎЗO‘Z

«Дарҳол назоратга олишлари хомхаёл экан» — беш кишилик оила ўз уйида қандай даволанаётгани ҳақида

12 июл, 19:30 3 019 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Дарҳол назоратга олишлари хомхаёл экан» — беш кишилик оила ўз уйида қандай даволанаётгани ҳақида Фото: Алексей Майшев
Бугуннинг асосий мавзуси шубҳасиз коронавирус. На халқаро сиёсат, на иқлим ўзгаришлари ва на оламни лол қилган спорт оммани ўзига жалб қилиш бўйича пандемия билан беллаша олади. Ўзбекистонда ҳам сўнгги бир ҳафта ичида вазият кескин ўзгарди.

10 июлдан карантин чоралари яна кучайтирилди. Аммо кўпчиликнинг фикрича, жин кўзадан чиқиб кетиб бўлди, вазият назорат қилиб бўлмайдиган даражага етди.

Самарқандлик беш кишилик оила ҳикояси бу тахминларни қисман бўлса-да исботлайди. Уларнинг илтимосига кўра, исм-шарифларини сир сақладик.

— Ўзим, хўжайиним ва уч нафар фарзандим биргаликда яшаймиз. Касалликка ўзим ва 12 яшар ўғлим чалиндик, лекин бу тасдиқланган маълумот холос. Оила жамулжам бўлиб, худди олдингидек бир том остида яшаяпмиз.

Танишларим билан бир кафеда йиғилгандик. Ўшанда касалликни биринчи мен юқтирган бўлсам керак. Лекин бу ҳам тахмин холос. Дастлабки белгилар пайдо бўлиши билан ўзим бориб тест топширдим. Жавоби мусбат чиқди – мен Covid-19 касаллигига чалинибман... Кейинчалик бу вирус ўғлимда ҳам расман аниқланди.

Телевизорда кўрсатишгани, ҳар бир касалга алоҳида эътибор, дори-дармонлар билан таъминлаш, гуллар билан кузатиш – ҳамма-ҳаммаси бекор гап экан! Гулни-ку қўйинг, ҳатто касаллигим аниқланганидан кейин ҳам бирор киши келиб хабар олгани йўқ. Ўзимизча даволаняпмиз.

Тест натижаси чиққанидан кейин поликлиникага қўнғироқ қилдим. Улар бизга СЭСдан сигнал келиши керак, дейишди. Қўлимда тест жавоби турибди-ку, деган эътирозимга фақат СЭС кўрсатмаси асосида ишга киришишларини айтишди.

Мантиқни қаранг, касаллик аниқланиши билан шартта изоляция қилинади ва дарҳол даволашга киришилади, деган гаплар хомхаёл экан. Менга ўша СЭСнинг ўзи тасдиқлаб берган маълумотнома ўтмас экан, алоҳида кўрсатма ҳам бўлиши керак экан. Фақат ана шу «сигнал» келсагина мени текширишар ва дорилар беришаркан.

«Майли, мендаги тестни йўқ деб ҳисобланг ва иситмам, шикоятларим асосида ўзингиз тест олинг», – дея эътироз билдирганимдан кейин келиб тест олиб кетишди.

Аммо икки кун ўтди ҳамки жавоби чиқмади, мен уйда қолавердим. Ахир уйда даволаниш мумкинлиги айтилди-ку, дерсиз. Мен бу қарор чиқмасидан олдин касалликка чалинган ва бу ҳақда билдириб уйда даволанишни бошлагандим.

Хуллас, оиламиз билан уйимизда қолдик, мен ҳамда ўғлимда аниқланган, хўжайиним ва икки фарзандимда бор-йўқлиги маълум эмас. Лекин ҳамиша бирга бўлганмиз ва касаллик аниқланганидан кейин ажралишдан умуман мантиқ йўқ эди. Худди олдингидек яшайвердик, фақат кўчага чиқмай турдик.

Таниш шифокорларимдан, интернетдан олган тавсияларимга кўра олган дориларим анча қиммат экан. Худога шукр, оиламиз имкониятлари етарли, ҳаммасини олдик. Лекин беш киши учун уч кун ичида тахминан 3 млн сўмлик дори-дармон ишлатилди. Энди ўзингиз ўйлаб кўринг, ночорроқ оила бундай вазиятда нима қилади?!

Бир-икки кун иситмаладим, томоғимдан балғам ҳам келди. Шукрки, нафас қисишдек оғир белгилар бўлмади. Оиламизнинг қолган аъзоларида жуда енгил кечди. Орадан 3 кун ўтиб, бугундан бошлаб анча яхшиман, кайфиятим ҳам кўтарилиб қолди.

Яна бир жиҳат – касаллик бизга юқиб бўлганидан кейин, ўзимиз билмаган ҳолда анча вақт кўчаларни айланганмиз, жуда кўп жойга борганмиз. Ўзинг касалликка чалинмагунча бу худди йўқ нарсадай туюларкан, лекин вирус аниқланганидан кейин ўзинг учун эмас, болаларинг учун даҳшатга тушаркансан.

Ҳозир мендан таҳлил олинган ва жавоб чиққунча вақт давомида борган жойларимни, учрашган одамларимни, олдимга келганларни ўйлаб хулоса қиляпман – вирус аллақачон назоратдан чиқиб кетиб бўлган, у орамизда бемалол айланиб юрибди!

Унутманг, ўзингиз ва фарзандларингиз учун биринчи навбатда ўзингиз масъулсиз. Бундай ҳолга тушганингиздан кейин кимдандир хафа бўлиб ўтиришдан фойда йўқ. Эҳтиётингизни қилинг, мен чалинган касаллик сизни четлаб ўтсин.

Манба: Kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 6
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 44
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 98
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 212
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 54
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 276
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 0
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 0
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 1
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 5
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 17
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 44
  • Шоҳжаҳон Эргашев панамалик боксчини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди (видео) 29 мар, 08:35 97
  • Оқ уй Украинанинг «Крокус» терактига алоқадорлиги ҳақидаги баёнотларни «тарғибот» деб атади 29 мар, 08:08 64
  • Павел Дуров террор тарғиботчилари блокланаётганини эълон қилди 29 мар, 07:37 41
  • Қон босимини дориларсиз уй шароитида тушириш йўллари 29 мар, 07:07 67
  • Конго шарқидаги жанглар 6 миллионга яқин одамни уйларини ташлаб кетишга мажбур қилди 29 мар, 06:36 42
  • Никол Пашинян: “Арманистон қувғиндаги Тоғли Қорабоғ ҳукуматини тан олмайди” 29 мар, 06:00 105
  • Бўлимлар