«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 11:50
ЎЗO‘Z

“Масала ёпилди”: Дятлов гуруҳининг ҳалокати сабаби 60 йил ўтгач аниқланди (видео)

12 июл, 19:53 2 203 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
“Масала ёпилди”: Дятлов гуруҳининг ҳалокати сабаби 60 йил ўтгач аниқланди (видео) Фото: Oblgazeta.ru
1959 йилда Россиянинг Свердловск областида Игорь Дятлов бошчилигидаги сайёҳлар гуруҳи ҳалокатига қор кўчкиси сабаб бўлган. Бу ҳақда Россия бош прокуратурасининг Урал федерал округи бўйича бошқармаси бошлиғи ўринбосари Андрей Курьяков Москвада ўтган матбуот анжуманда маълум қилди.

Ҳалок бўлган сайёҳлардаги барча тан жароҳатлари кўчкига тушиб қолган алпинистлар гуруҳи оладиган жароҳатларга хосдир”, деб айтган Курьяков.

Унинг таъкидлашича, текширув давомида барча 9 сайёҳ олган жароҳатлар солиштирма таҳлили ўтказилган. Уларнинг барчаси, Александр Золотарев, Людмила Дубинина ва Николай Тибо-Бриньолдан ташқари, музлашдан ҳалок бўлган. Курьяковнинг таъкидлашича, Золотаревнинг қовурғалари синган бўлган.

Агар юқоридан барча томондан қор (3-4 метрлик қор, тахминан ярим тонна келади) босган бўлса, тан жароҳатлари орқа томондан бўлиши керак. Барча ҳалок бўлганларда тан жароҳатлари орқа томондан бўлган”, деб таъкидлаб ўтган бош прокуратура вакили. Унинг таъкидлашича, бу жароҳатлар суйри куч босими билан етказилган.

Давлат органи нуқтайи назаридан, текширув якунланди. У ўз хулосаларини чиқарган ва улар бўйича чоралар кўрилган. Бу эса расман ишнинг якун топганини англатади. Ушбу масала ёпилди”, деб айтган бош прокуратура вакили.

Ўз навбатида Урал федерал университети сайёҳларга Дятлов довонига экспедициялар уюштирмасликни тавсия қилган. “Экспертиза натижалари, қияликнинг хавфлилиги ва ҳудуднинг иқлим хусусиятларини ҳисобга олиб, университет сайёҳлардан ҳудудни ўрганиш учун сафарлардан тийилишни сўрайди”, деб айтилган университетда.

Дятлов довони деб Шимолий Уралдаги Отортен тоғи атрофлари аталади. Айнан шу ерда 1959 йил февралда Игорь Дятлов бошчилигидаги сайёҳлар гуруҳи ҳалокатга учраган. Ўшанда номаълум сабабларга кўра Урал политехника институти турклубининг 9 чанғичиси – 5 талаба, 3 муҳандис ва турбаза инструктори ҳалок бўлган. Гуруҳга 5-курс талабаси Игорь Дятлов бошчилик қилган.

Суд-тиббий экспертиза маълумотларига кўра, сайёҳларнинг кўпчилиги музлаб қолган, бироқ уларнинг баъзиларида ўлимга олиб келган жиддий жароҳатлар аниқланган.

Воқеанинг турли версиялари, жумладан сайёҳлар чодирининг қор остида қолиши, қочоқ маҳбуслар ҳужуми, туб аҳоли томонидан ўлдирилиш, сайёҳларнинг ўртасида низо чиқиши кабилар ўрганилган.

1959 йилда ушбу воқеа бўйича очилган жиноий ишнинг ёпилишидаги қарорда сайёҳлар ўлими сабаблари кўрсатилмагани, уларнинг кийимларида радиация излари топилгани, туб аҳоли – мансиларнинг 1959 йил февралида осмонда “оловли шарлар” кузатгани ҳақидаги ҳикоялари, ишнинг махфийлиги ҳақидаги гаплар гуруҳнинг ҳалокати бўйича кўплаб гумонлар пайдо бўлишига олиб келган.

Жумладан, 2014 йил Discovery Channel телеканалида эфирга узатилган ҳужжатли фильм муаллифлари сайёҳларни қор одам ўлдирган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги тахминни илгари суришган.

Воқеага қисман асосланган ҳолда 2013 йилда америкалик режиссёр Ренни Харлин томонидан “Дятлов довони сири” деб номланган триллер суратга олинган.


Манба: Kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 0
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 4
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 40
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 247
  • Украина урушда илк бор АҚШнинг узоқ масофали баллистик ракеталаридан фойдаланди 25 апр, 21:30 442
  • АҚШда Ғазодаги урушга қарши намойишда қатнашган юзлаб талабалар ҳибсга олинди 25 апр, 21:09 103
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 0
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 0
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 4
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 12
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 33
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 40
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 25
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 17
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 98
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 235
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 125
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 247
  • Бўлимлар