«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 16:31
ЎЗO‘Z

"Тонггача Худо, деб додлаб чиқдим" — коронавирусдан соғайган самарқандлик шифокор

12 июл, 18:15 3 582 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
"Тонггача Худо, деб додлаб чиқдим" — коронавирусдан соғайган самарқандлик шифокор Самарқандлик шифокор Эркин Ҳакимов коронавирусдан соғайгач, бошидан ўтказганларини ҳикоя қилиб берди. У ВВС ўзбек хизмати билан суҳбатда коронавирус одам организмида қанчалик қийин ўтиши ҳақида айтиб берди.

Рамазон вақти эди...
«Тез тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиалида комбустология-куйганлар бўлимида бўлим бошлиғи бўлиб ишлайман. Касаллик шахсан менда қандай ўтганини айтадиган бўлсам, бошим кучли оғриди. Рўза тутиб юрардим, рамазон ойи вақти эди. Аввалига рўза тутганим учун шунақа бўляпти деган чалғиш бўлди. Аста-секин мадорим қурий бошлади. Лекин ҳар куни тана ҳароратимни ўлчардим – 36,7-36,8 чиқарди. Шу тарзда бир-икки кун ўтди.

Ҳеч эсимдан чиқмайди, 8 май, шанба куни навбатчи эдим. Кечаси билан безовта бўлиб, тана ҳароратим кўтарилиб чиқди. Жуда ҳолим ёмон бўлди, юришга мадорим йўқ эди. Шифокор бўлганим учун ўзим керакли дори-дармонларни қилдим. Уйга келганимда эса турмуш ўртоғимда ҳам безовталик, тана ҳарорати кўтарилиши кузатиляпти. Болаларимдан сўрасам, уларда ҳам шундай.

Хуллас, учинчи кун менда аниқ коронавирус аломатлари юзага чиқа бошлади. 11 май куни мени Самаранд вилоятидаги инфекцион касалликлар шифохонасига ётқизишди. Бир кун қараб кўришди – аҳволим ёмон, ўзим менга укол-дори қилмасаларинг бўлмайди, деб айтдим».

«Тун бўйи ўлим билан олишдим...»
«Одамларга ваҳимали туюлмасин дейман-у, лекин айтишим керак – бу бор нарса ва оғир ўтади. Айниқса, ортиқча вазнга эга ёки бирор касаллиги бор одамларда, вақтини ўтказиб юборса, яширса, оғир ўтади. Мен ўзим 9 майдан 10 майга ўтар кечаси ўлим билан олишиб чиққанман. Шу даражадаки, нафас ололмайман. Худо деб тонг оттирдим. Аёлим бошимда ўтириб чиқди, ўзининг ҳам мазаси йўқ, аммо кечаси билан кузатиб чиқди, ҳар замон туртиб-туртиб нима бўляпти сизга дейди, мен эса ҳеч нарсани билмайман».

Касалликнинг юқиши
«Ўша вақтларда карантинга олинган Тойлоқ туманидан икки яшар 60 фоизи сутга куйиб қолган оғир бемор келди. Уни олиб келишган шифохона карантинга олинган эди. Лекин аҳволи ўта оғир, уни сақлаб қолиш керак эди. Шу сабабдан беморни бизга ўтказишган. Онаси ҳам шу ерда эди, бемор билан ҳам даволаш учун мулоқот қилдик. Асосий тахминимиз шу».

Касаллик қандай кечди?
«23 кун вилоят юқумли касалликлар шифохонасида ётган бўлсам, 12 куним жонлантириш бўлимида ўтди. Ундан олдин бир кун оддий бўлимда ётгандим, аҳволимни кўриб жонлантириш бўлимига олишди. Гапирсам, сал ҳаракат қилсам, йўталиб, нафас етмай қоларди. Умуман олганда, юқори нафас йўлларим тўлиқ пневмония билан касалланган экан. Энди ҳамма жойда ҳар хил одам бор-да. Масалан, менга яхши қарашди. Вақтида барча муолажалар бўлди.

23 кун деганда тузалиб шифохонадан чиқиб кетгач, 7 кун реабилитацияда бўлдим. Мана, ҳозир кўриб турибсиз, югуряпман ҳам. Ҳар куни доимий гимнастика билан шуғулланаман. Ўғилларим билан теннис, футбол ўйнайман. Мол-ҳолга қарайман, уларга ўт ўраман».

«Касаллик аломати қолмайди, агар...»
«Агар керакли реабилитация ишларини қилсангиз, ҳеч қанақа асорат қолмайди. Реабилитация қандай кечади? Масалан, биз икковимиз (турмуш ўртоғи назарда тутилмоқда) ҳам қонни суюлтирувчи дори, кардиомагнил ичяпмиз. Оқсилга бой таомлар истеъмол қилиб, углеводни камайтиряпмиз. Суюқликни кўпроқ ичамиз ва албатта жисмоний тарбия. Жисмоний ҳаракатни кўпайтирганмиз. Ҳозир бирор-бир асорат ўзимда сезилмайди, ҳансираш йўқ, бошқа ноқулайликлар йўқ.

Шифохонада ёнимда ётган, сунъий нафас бериш аппаратига уланган беморни ҳам кўрдим. Қандли диабети бор, аҳволи оғир эди, вафот этди... Ўтказиб юборган экан. Масалан, мен шифокор бўлганим учун, симптомларини тез сездим, таъм билмай қолдим, ҳид сезмай қолдим. Тиббиётдан бехабар ёки ўзидаги ҳолатда бефарқ қараган одамга жуда оғир кечади бу.

Кўпчилик олдинги иситмалардан келиб чиқиб ўтиб кетади деб алданиб қолишади. Лекин бу касалликда вирус борган сари ўпкага чуқур жойлашиб оларкан. Ҳушёр бўлмасангиз, қийин бўлади. Бошқа вируслардан фарқи тез юқиши ва оғир асоратлар беради. Масалан, гриппни оёқда юриб ҳам ўтказиб юбориш мумкин. Грипп бўлганингизни тез сезасиз ва тез тузаласиз. Лекин коронавирус жуда секин сезилади ва одам секин тузалади».

«Ўзи шу нарса борми?», деб сўрашади»
«Ўзим ҳар икки-уч йилда бир грипп бўлиб оламан. Аммо бу гриппдан фарқ қилади. Аввалига 37дан ошган тана ҳароратингиз борган сари кўтарилиб кетаверади. Бошқа касалликлардан фарқи ҳам шу – секин кучайиб бораверади. Нафас етишмовчилиги ошиб боради. Мендан «Ўзи коронавирус бор нарсами?», деб сўрашади. Ие, қанақасига бўлмасин? Ҳид билмай қоласиз, таъм билмайсиз. Ҳатто саримсоқнинг ҳидини сезмай қоласиз».




Мавзуга оид янгиликлар
  • Автобусда ёнидаги аёлга тегажоғлик қилган 45 ёшли эркак 15 суткага қамалди 20 апр, 16:30 0
  • Тошкент–Термиз автомобил йўлини таъмирлаш учун $153 млн кредит олинади 20 апр, 14:50 29
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 20
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 22
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 90
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 299
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Ўзбекконцерт” хонанда Лола билан унинг кийиниш маданияти юзасидан суҳбат ўтказди 20 апр, 15:43 2
  • Эрон зарбаси катта зарар етказмади, лекин Исроил барибир ютқазди... 20 апр, 15:15 17
  • Тошкент–Термиз автомобил йўлини таъмирлаш учун $153 млн кредит олинади 20 апр, 14:50 29
  • Мухолифатчи Волковга суиқасд уюштиришга буюртма берган шахс ушлангани маълум қилинди 20 апр, 14:24 44
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 52
  • НАТО Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа соҳасида ёрдам ваъда қилди 20 апр, 13:58 41
  • АҚШ Исроилнинг жисмоний ва юридик шахсларига нисбатан санкциялар жорий этди 20 апр, 12:56 46
  • Душанбеда Ўзбекистон элчихонасининг янги биноси очилди (фото) 20 апр, 12:28 85
  • Сутни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш юрак хуружига сабаб бўлиши мумкин 20 апр, 12:05 32
  • «Россия урушга бугуноқ нуқта қўйиши мумкин»: «Катта еттилик» талаб билан чиқди 20 апр, 11:45 506
  • Исроилнинг Эронга ҳужуми оқибатлари ҳақида маълумот берилди 20 апр, 11:21 250
  • Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди 20 апр, 10:54 57
  • Бўлимлар