«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 09:36
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда йил бошидан буён содир этилган ЙТҲларнинг қарийб 650 таси ўлим билан якунланган

12 июл, 17:11 1 556 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда йил бошидан буён содир этилган ЙТҲларнинг қарийб 650 таси ўлим билан якунланган Ўзбекистонда 2020 йилнинг биринчи ярмида (январь—июнь ойлари) жами 2388 та йўл-транспорт ҳодисаси юз берган бўлиб, бу ўтган йилнинг биринчи ярмидаги ЙТҲларга (2564 та) нисбатан деярли 7 фоизга кам, деб хабар бермоқда ИИВнинг Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси.

Ушбу ЙТҲлардан ўлим билан якунланган ҳолатлар сони 642 тани ташкил этган, шунингдек, 1746 та ЙҲТда эса тан жароҳати олинган қайд этилган.

Йўл-транспорт ҳодисаларининг 1154 таси (48,3 фоизи) пиёдалар, 383 таси (16 фоизи) болалар ва 101 таси (4,2 фоизи) велосипедчилар иштирокида содир этилган.

ЙТҲларнинг 26,2 фоизи пиёдалар йўлнинг белгиланмаган жойидан ўтиши, 14,5 фоизи белгиланган тезликка риоя қилмаслик, 10,3 фоизи пиёда йўлга тўсатдан чиқиб қолиши, 7 фоизи қувиб ўтиш ёки қарама-қарши йўналишга чиқиш, 5,3 фоизи велосипедлар йўлнинг қатнов қисмида ҳаракатланиши, 5,1 фоизи ҳайдовчиларнинг рулда ухлаб қолиши ва 4,2 фоизи автомобилни маст ҳолатда бошқариш сабабларига кўра юз берган.

Йўл транспорт ҳодисаларининг 61 фоизи кундузи, 39 фоизи тунда содир этилган. ЙҲХББ маълумотларига кўра йўлларнинг жами 13,2 фоизида ёритгичлар ўрнатилган холос.

Республика бўйлаб энг кўп ЙТҲ Фарғона вилоятида — 357 та, Тошкент вилоятида — 304 та ва Тошкент шаҳрида — 274, энг ками эса Сирдарё (55 та), Жиззах (59 та) ва Навоий (78 та) вилоятларида қайд этилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 0
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 72
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 263
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 101
  • Футзал. Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатининг мезбон шаҳарлари билан танишинг (видео) 19 апр, 16:32 237
  • Тошкент вилоятида жаҳл устида мижозининг сочини калга олиб ташлаган сартарош узр сўради (видео) 19 апр, 16:09 227
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 0
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 0
  • Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди 20 апр, 08:13 0
  • Осиё Кубоги. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео) 20 апр, 07:57 0
  • Покистонда қуролли ҳужум оқибатида “Толибон” етакчисига яқин шахс ўлдирилди 20 апр, 07:30 18
  • АҚШ Хитойни Украинадаги урушни билвосита авж олдираётганликда айблади 20 апр, 07:00 25
  • Россиянинг ўндан ортиқ минтақасида мигрантларнинг айрим соҳаларда ишлаши тақиқланди 20 апр, 06:30 49
  • Арманистон чегара делимитацияси натижасида 4 қишлоқни Озарбойжонга қайтарди 20 апр, 06:00 43
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 115
  • Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди! 20 апр, 01:59 202
  • А Серия. Дастлаб иккита гол урган "Кальяри" якунда "Ювентус" билан дуранг қайд этди 20 апр, 01:52 264
  • Шомуродов кутилмаган ишга қўл урди 20 апр, 01:16 517
  • Бўлимлар