«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 08 2020, 07:43
ЎЗO‘Z

Нима учун карантин чоралари ва “ўзини ўзи яккалаш” (изоляция) тартиби муҳим?

12 июл, 14:22 728 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Нима учун карантин чоралари ва “ўзини ўзи яккалаш” (изоляция) тартиби муҳим? Коронавирусга қарши вакцина топилмаган бир пайтда пандемияни жиловлашнинг энг самарали усули - бу фуқароларнинг ўзини ўзи изоляция қилиш ва ижтимоий масофани сақлаш орқали вирус тарқалиши йўлларини чеклаш, беморларни аниқлаш ва эпидемия ўчоқларининг кенгайишига йўл қўймаслик бўйича фаол чоралар кўришдан иборатдир.
Айни пайтда, на Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ), на бошқа расмий ташкилотлар вакцина яратилиши ва қўлланиши бўйича аниқ муддатларни айтиб бера олмаяпти. Бу борада хулоса аниқ.
– ЖССТга кўра, пандемияга қарши курашда энг муҳим тамойиллар қуйидагилардир: вазиятни назоратда ушлаш, касалликни аниқлаш ва тарқалиш ўчоқларининг кенгайишига йўл қўймаслик. Бошқача айтганда, касалликнинг барча ҳолатлари қанчалик тез аниқланса, кўрикдан ўтказилса ва изоляция қилинса, вирусни жиловлаш осонроқ бўлади.
– амалдаги қатъий ва объектив зарурий чекловлар туфайли, Ўзбекистон касалликнинг кенг авж олиши ва назоратсиз ўсишининг олдини олишга эришди.
– карантин қоидаларига амал қилмаслик, кўплаб одамларнинг нобуд бўлиши, соғлиқни сақлаш тизимига оғирлик қилиши билан бирга катта иқтисодий талофатларга олиб келади.
– одамлар ўртасидаги алоқани камайтириш ёки чеклаш ҳар бир бемор 4-5 нафар эмас, балки ундан ҳам камроқодамларни зарарланиши мумкин. Натижада эпидемия секинлашади. Охироқибат вирусни юқтирганлар сонининг камайиши билан эпидемиянинг ўзи ҳам барҳам топади.
– бир қатор мамлакатларда бошланган чеклов чораларининг иккинчи тўлқини реал ҳақиқатдир. Эпидемиологик вазият ёмонлашганлиги сабаб, Қозоғистонда ҳукумат яна карантин чораларини кучайтирди. Арманистонда “ниқоб режими” кучайтирилди, юзлаб дўконлар, дорихоналар, гўзаллик салонлари, кафелар ва бошқалар яна ёпилди. Озарбайжонда вазият мураккаблашгани туфайли карантин яна икки хафтага узайтирилди.
– июль ойининг биринчи ҳафтасида карантин талабларининг юмшатилиши натижасида коронавирус билан касалланганлар сони 2167 кишига кўпайди. Шулардан 1267 (58%) ҳолат аҳоли орасида аниқланган. Агар май ойида кунлик ўртача 51та ҳолатда касаллик қайд этилган бўлса, июнь ойида бу кўрсатгич 163ни ташкил этди.
Июль ойининг бошидан бошлаб кунига ўртача 324тадан вирус билан касалланиш ҳолатлари аниқланмоқда.

16 мартдан 10 майгача бўлган қатъий карантин даврида касалланганлар сони 2 418 тани ташкил қилди, бунда ўсиш 0,007 фоизга тенг бўлди. Карантин чоралари 10 майдан 9 июлгача бўлган муддатда бирмунча юмшатилганидан сўнг эса касалланиш ҳолати 9 029 тани ташкил қилиб, ўсиш суръати – 0,03 фоизга тенг бўлди.

– АҚШ ва Европада пандемияга қарши кўрилган чораларни таққослаб кўрган, америкалик мутахассисларнинг таъкидлашича, кўплаб Европа мамлакатлари чеклов чораларини ўртача 97%, АҚШ эса бундай чораларни атиги 50% киритган. Бу эса АҚШда вируснинг янада кенг тарқалишига олиб келди. Натижада, эпидемия бошлангандан буён АҚШда 3,2 миллион инсон касалликка чалинди, вафот этганлар сони 135 мингтани ташкил этмоқда. Бу дунёдаги энг ёмон кўрсаткичдир.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • ЖССТ коронавирусдан соғайганлар касаллик қайта юқишидан ҳимояланмаганини билдирди 26 апр, 19:19
  • Ўз-ўзини изоляция қилиш бўйича Тошкент МДҲда биринчи ўринга чиқди 15 апр, 10:43
  • Алишер Шодмонов: «Янги касаллар аниқланиши ёмон, лекин аниқланмаслиги ундан ҳам ёмон» 06 апр, 14:28
  • Олимлар коронавирусдан тузалганлар вирус юқтиришда давом этиши мумкинлигини аниқлади 01 апр, 09:09
  • Вакцина яратилгунига қадар коронавирусни енгиш усули айтилди 30 мар, 09:43
  • Коронавирус – 10 саволга 10 жавоб! 17 мар, 15:05
  • Сўнгги янгиликлар
  • Рамзон Қодировнинг даромади бир йилда қарийб 20 бараварга ошди 08 авг, 06:30 4
  • "Зенит" Россия Суперкубогини қўлга киритди 08 авг, 00:41 167
  • ССВ: Коронавирус беморларини шифохонадан ташқарида даволаган тиббиёт ходимлари жавобгарликка тортилади 08 авг, 00:30 238
  • Сайёрадаги энг совуқ жой 17 йиллик излашлардан кейин топилди 07 авг, 23:56 634
  • Ўзбекистонда 8-9 август кунлари кучайтирилган карантин режими амал қилади 07 авг, 23:33 669
  • Юқори қон босимини туширишнинг энг яхши чоралари 07 авг, 23:17 808
  • Карпин: Шомуродовга хориждан аниқ таклифлар бор 07 авг, 22:53 725
  • «Таклифларимиз Россия томонидан рад этилди» - Абдулазиз Комилов меҳнат муҳожирлари муаммолари ҳақида гапирди 07 авг, 22:30 1 651
  • Олимлар коронавирусга қарши спрей кўринишидаги вакцина яратди 07 авг, 22:07 1 113
  • Вирусолог Россия вакцинасининг хавфли бўлиши мумкинлигини айтди 07 авг, 21:43 2 027
  • Исроил Мадримов ва Шаҳрам Ғиёсов иштирокидаги жанглар жонли эфирда намойиш этилади 07 авг, 21:20 1 000
  • Байрутдаги портлашнинг сифатли видеоси пайдо бўлди (видео) 07 авг, 21:00 2 457
  • Бўлимлар