«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 08 2020, 08:13
ЎЗO‘Z

Ҳонгконгдан АҚШга қочган вирусолог коронавирус ҳақидаги “ҳақиқат”ни сўзлаб берди

12 июл, 13:55 4 793 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ҳонгконгдан АҚШга қочган вирусолог коронавирус ҳақидаги “ҳақиқат”ни сўзлаб берди Фото: Fox News
Ҳонгконгни тарк этган ва Хитой ҳукуматидан АҚШда яширинаётган вирусолог аёл Ли Мэн Янь расмий Пекин коронавирус ҳақидаги маълумотларни узоқ вақт яширганини маълум қилди.

Олима Fox News телеканалига берган интервьюсида дунёга коронавирус ҳақида “ҳақиқат”ни ошкор қилиш учун АҚШга қочиб кетганини маълум қилган. Олима олдиндан қочиш режасини тузиб, АҚШга 28 апрелда учиб кетган. Яннинг айтишича, у АҚШга жўнаб кетаётганда қамоққа олиниши ёки “йўқ қилиб юборилиши” мумкинлигини тўлиқ англаган.

Яннинг айтишича, у 2019 йил охирида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг референт лабораториясида ишлаган илмий раҳбаридан коронавирус келтириб чиқарувчи касалликка ўхшаш ноодатий касаллик ҳолатларини ўрганиш топшириғини олган. Унинг Хитойдаги касалликлар назорати ва профилактикаси марказидаги дўсти коронавирусга чалинганлар билан шахсан ишлаган ва декабрда инфекция одамдан одамга юқишини биринчи бўлиб аниқлаган.

Бироқ шундан кўп ўтмай Хитойда вирусни очиқча муҳокама қилган мутахассислар бирдан жимиб қолган. Аёлнинг таъкидлашича, шифокорлар ва олимлар бу ҳақида оғиз очмаслик ҳақида буйруқ олган ва вирусни муҳокама қилишдан тўхтаган. Вирусологнинг айтишича, бу ахборотнинг яширилишидан дарак беради.

Шифокорлар “Бу ҳақида гапира олмаймиз, бироқ ниқоб тақиб юришимиз лозим”, деб айтишган”, дея таъкидламоқда олима.

Бундан ташқари, вирусолог фаолият олиб борган Ҳонгконг университети собиқ ходимаси ҳақидаги саҳифани ўз сайтидан ўчириб ташлаган. Хитой элчихонасида “бундай одам ҳақида ҳеч нарса эшитишмагани” таъкидлаб ўтилган ва у тақдим қилган барча маълумотлар рад этилган.

Яннинг таъкидлашича, Пекин ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вируснинг одамдан одамга юқишини анча кеч тан олган. Бу орада Хитой ва ЖССТ бундай айбловларни рад этмоқда ва январда барча давлатлар вируснинг одамдан одамга юқиши ҳақида огоҳлантирилганини таъкидламоқда. ЖССТда таъкидланишича, олима ҳеч қачон бевосита ташкилот учун ишламаган.

Май ойида Associated Press ахборот агентлиги АҚШ ички хавфсизлик вазирлиги ҳужжатларига асосланиб, Пекин касалларни даволаш учун зарур дори-дармонни ғамлаб олиш учун эпидемияни атайлаб яширганини маълум қилган. Таъкидланишича, Хитой гўёки буни экспорт чекловлари борлигини рад этган ва савдо ҳақидаги маълумотларни беришни кечиктирган ҳолда яширишга ҳаракат қилган.

Манба: Kun.uz



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Бразилия коронавирус бўйича статистикани янгиламай қўйди 07 июн, 08:00
  • Хитой ҳукумати маслаҳатчиси коронавирус ҳақидаги маълумотлар яширилганини тан олди 17 мая, 21:39
  • АҚШ президенти коронавирус келиб чиқишининг тагига етишга ваъда берди 28 апр, 11:49
  • Дмитрий Песков Путиннинг вирусологга айланиб бораётгани ҳақида ҳазил қилди 27 апр, 11:28
  • Майкл Помпео Хитой ҳукумати коронавирус ҳақида 2019 йил ноябрь ойидаёқ билганини тахмин қилди 25 апр, 07:14
  • Россиялик вирусолог иссиқ ҳавонинг коронавирусга қандай таъсир кўрсатишини маълум қилди 05 апр, 21:25
  • Сўнгги янгиликлар
  • Эҳтиёт бўлинг! Telegram’да фирибгарлар пайдо бўлди! 08 авг, 07:55 14
  • ЕЧЛ. "Ман Сити" "Реал"ни ишончли тарзда мағлуб этди ва чорак финалга чиқди 08 авг, 07:26 35
  • ЕЧЛ. Роналдунинг голлари "Ювентус"ни қутқариб қола олмади (видео) 08 авг, 07:00 84
  • Рамзон Қодировнинг даромади бир йилда қарийб 20 бараварга ошди 08 авг, 06:30 362
  • "Зенит" Россия Суперкубогини қўлга киритди 08 авг, 00:41 226
  • ССВ: Коронавирус беморларини шифохонадан ташқарида даволаган тиббиёт ходимлари жавобгарликка тортилади 08 авг, 00:30 351
  • Сайёрадаги энг совуқ жой 17 йиллик излашлардан кейин топилди 07 авг, 23:56 1 042
  • Ўзбекистонда 8-9 август кунлари кучайтирилган карантин режими амал қилади 07 авг, 23:33 899
  • Юқори қон босимини туширишнинг энг яхши чоралари 07 авг, 23:17 1 151
  • Карпин: Шомуродовга хориждан аниқ таклифлар бор 07 авг, 22:53 919
  • «Таклифларимиз Россия томонидан рад этилди» - Абдулазиз Комилов меҳнат муҳожирлари муаммолари ҳақида гапирди 07 авг, 22:30 1 973
  • Олимлар коронавирусга қарши спрей кўринишидаги вакцина яратди 07 авг, 22:07 1 253
  • Бўлимлар