«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 01:38
ЎЗO‘Z

Долзарб масала: Коронавирусга чалинганлар уйда даволаниши учун йўриқнома чиқариш!

12 июл, 09:54 2 359 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Долзарб масала: Коронавирусга чалинганлар уйда даволаниши учун йўриқнома чиқариш! Журналист Азиза Қурбонова коронавирус симптоми пайдо бўлганда уйда даволаниш учун йўриқнома чиқаришни таклиф қилмоқда. Бунинг сабабларини у қуйидагича изоҳлайди:

Тест бўйича фикрим: бу ёпиқ круг.

Биринчидан, оддий одам учун (таниш-билиши бўлмаган) давлат СЭС ва хусусий клиникаларида тест топшириш худди дунёни 80 кунда айланиб чиқиш билан тенг.

Иккинчидан, тест топшириш бахтига муяссар бўлганингиз билан унинг натижаси фақат тест топширган дақиқангизга қадар актуал бўлади. То қўлингизга «манфий/мусбат» деган жавобни олгунингизча орадан камида 2-5 кун вақт ўтади. Унгача ҳам нари-беридан вирус юқтириб олиш эҳтимолингиз мавжудлигича қолаверади.

Учинчидан, тест топшириладиган нуқталар, ресурслар, бунда иштирок этадиган кадрлар етишмовчилиги бор гап. Бироқ, хусусийлардан инсайдер топсангиз, айтяпти, кунига имконимиз бўлса ҳам, лимитимиз бор, дейди. Чунки, тест жавоби ижобий чиққан одамлар қўрқувга берилиб, шифохонага ётқизасан деб талаб қилишни бошлайди. Хаос бошланади. Шифохоналар эса касаллар билан тўла, у ерда оғир касаллар даволангани дуруст, албатта. Балки, тўпалон бўлиб кетмаслигини олдини олиш учун лимит қўйилгандир, ким билсин.

Тўртинчидан, агар юқоридан лимит қўйилгани рост бўлса, унинг мантиқсизлиги ҳам бор: дейлик, барча симптомларингиз бўлса ҳам тест жавоби қўлингизда бўлмаса шифохона қабул қилмайди. Енгил формада ўтказаётганлар учун бу қўрқинчли бўлмаслиги мумкин, шундоқ ҳам улар уйда даволаняпти, аммо уйида нафас қисиш бошланган беморлар учун таниш-билиш топгунча касалхонага ётиш муаммо бўлиши аниқ.

Бешинчидан, ҳамманинг ҳам уйида доктор йўқ, ҳамшира йўқ, 24 соат қўнғироқ қилса бўладиган савияли оилавий шифокори йўқ. Ҳатто уйда енгил даволаниш учун жамғармаси ҳам етмаслиги мумкин. Аслида енгил формадаги Ковид инфекциясини юқтириш қиммат касаллик эмас. Айнан қандай даволанишни билган одамга, албатта. Интернетда тарқалган протоколнинг биттасида у дори, биттасида бу дорини ўқиб, аптекани кўчириб олиб оилавий даволаниш унча-мунча одамнинг «белини синдириши» турган гап.

Харажатни ҳам қўйиб турайлик, аммо қандай тўғри даволанади? Кун давомида телефоним «яхши шифокор топиб бер» деган қўнғироқдан бўшамаяпти. Поликлиника, 1003 га қўнғироқ қилиш юклама кўплигидан 1 соатга яқин вақтни оляпти. Қўнғироқ қилиб, оддийгина савол берсангиз, атрофдагилардан ёрдам сўрагани 5 дақиқа йўқолиб кетди қайноқ нуқтада ўтирган мутахассис. Савол оддий эди: ёш боланинг иситмаси неччига кўтарилганда унга антибиотик бошлаш керак? Ахир болаларда ўпкага ўтиш тезда содир бўлади...

Хўп, бироз бўлса-да одамларга қандай ёрдам бериш мумкин? ЙЎРИҚНОМА ЧИҚАРИБ!

Мен коронавирус билан актив курашаётган давлатлар (алоҳида штатлари)нинг homeisolation instructionларини ўзим учун ўрганиб чиқяпман. Аммо мен шифокор эмасман, таржима қилганим билан тарқатиш хато бўлади. Лекин, қани бизнинг миллий соғлиқни сақлаш тизимимизнинг уйда даволанаётганлар учун якдил ЙЎРИҚНОМАСИ?!

Ўша йўриқномада оддий саволларга жавоб беришсин.
1. Симптомлар ҳақида тўлиқ ахборот.
2. Ёш қатламини инобатга олган ҳолда йўтал ва оғриқни камайтириш учун кўриладиган чоралар (хорижий инструкцияларда енгил таъсир этувчи дорилар номи берилган).
3. Ўз соғлиғини ҳолатини қайд этиб боришга ўргатиш. Қандай текширувлардан ўтиш.
4. Қайси белгилар кузатилганда аҳволи ёмонлашган деб баҳолаш.
5. 103 га қайси ҳолатларда қўнғироқ қилиш керак.
6. Уйда ўзини қандай тутиш.
7. Қандай овқатланиш.
8. Қайси касалликлар бўлганда қайси дори воситаларидан эҳтиёткорлик билан фойдаланиш ва ҳоказо... (Кальций хлор, кальций глюконатни билмай олиб қонини қуюлтириб қўяётган ва аҳволи оғирлашаётган таниш-билишлар ҳақида эшитиб, тиббий саводхонлик масаласи жуда долзарблигини тушуняпман.)

Хуллас, гап кўп, вақт оз. Албатта, ахборот интервьюларда бериляпти. Аммо улар тарқалиб, сочилиб ётибди. Қайсидир блогер ёзмасин, қайси дорини ичиш-ичмасликни. Кейин уни 1.5 млн обуначиси бор коронавирус-инфо канали эълон қилмасин текширмасдан туриб. Расмий йўриқнома керак! ОАВда одамларни вирус тарқалиши кўпайганда айбланаверишини эшитавериш ҳам баъдга уриб кетди, рости. Бу ўз номи билан пандемия. Халқни айблашни бас қилиб, унга тўғри даволанишни ўргатиш вақти келган. Қолганини доимгидек ўзи эплаб олади, деб ёзади журналист.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Мутахассис Тошкент ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбалар нима эканини айтиб ўтди 23 апр, 21:21 122
  • Баёнот: радар бўйича янгилик нотўғри талқин қилинмоқда 23 апр, 20:38 83
  • Бойсундаги аянчли ЙТҲда аёллар ва болалар ҳалок бўлди 23 апр, 20:18 156
  • Судя иқрори: “Никоҳни бекор қилиш иши одамни бездиради, аммо ҳаётнинг ҳақиқатлари олдида жимман” 23 апр, 19:33 83
  • Фарғонада алиментдан қочган ота қудуқдан топилди 23 апр, 19:14 75
  • Андижонда болалар аравачасига яширилган минглаб қўрғошин ўқлари тўхтатиб қолинди 23 апр, 18:32 101
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 0
  • Шомуродовнинг келишини бу жамоа мухлислари интизорлик билан кутмоқда 24 апр, 00:13 1
  • Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак" 23 апр, 23:48 11
  • Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити" 23 апр, 23:20 12
  • Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, энг муҳими бор кучимизни ишга солиш" 23 апр, 23:03 31
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон терма жамоаси Вьетнам устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди (видео) 23 апр, 22:44 52
  • Аббосбек Файзуллаев бирданига учта совринга даъвогар 23 апр, 22:24 111
  • Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз" 23 апр, 22:20 105
  • Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади" 23 апр, 22:02 71
  • Афғонистондаги далаларга чигирткалар ҳужум қилди 23 апр, 21:44 57
  • Мутахассис Тошкент ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбалар нима эканини айтиб ўтди 23 апр, 21:21 122
  • Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди 23 апр, 20:53 355
  • Бўлимлар