«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 07:08
ЎЗO‘Z

Блогер: «Ҳамма тест топшираман деб касал юқтириб юрибди...»

11 июл, 19:30 2 968 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Блогер: «Ҳамма тест топшираман деб касал юқтириб юрибди...» Фото: Ижтимоий тармоқлар
Таниқли блогер Шаҳноза Соатова шу кеча кундуздаги пандемия билан боғлиқ аҳвол ҳақида бошидан ўтказган воқеликка уйқаш ҳолда очиқлади:

«...Ярим кун СЭС эшигида сарғайиб, тест топширолмай қайтдим. Зарилми шу тест менга, бўлди, ўзим учун қарор қилдим: менда катта эҳтимол билан Covid-19!

Контакт бўлган, ҳароратим 4-кун 37-37,5 атрофида ушланиб турибди. Қизим, онам, укам, келиним — ҳаммамиз иситмаладик, онам таъм билмаяптилар, йўталяптилар. Келинимда қаттиқ қуруқ йўтал ва 39 даражагача иситма кузатилди, менда эса фақат тана қақшаб оғриши ва иситма. Тез ёрдам ва поликлиника менда ковид бўлиши мумкин деб, фақат масофадан маслаҳат беряпти, лекин тест йўқлиги учун расман ковид деб тан ҳам олмаяпти. Хуллас, бетартиблик ва тизимсизлик. Ўзинг учун ўл етим.

Ковиддан даволанавераман энди. Албатта, мустақил даволанаман, чунки тестсиз биров мени ковиддан даволамайди, тест топширолмайман, демак ёпиқ доира.

«Ҳурматли» Соғлиқни сақлаш вазирлиги! Шунча пайт фалонча касал тузалди деб ҳисобот бериб, шундоқ ҳам тузалиб кетаётган одамлар билан статистикангизни бойитдингиз. Яна уларни тантана билан уйига кузатиб, ажойиб шоулар қилдингиз. Ўша пайтда ресурсларингизни тўғри тақсимлаб, ҳозир ўзингиз қўллаётган усулни қилсангиз, яъни ёппасига эмас, фақат ўта зарур ҳолларда касалхонага ковид билан зарарланганларни ётқизсангиз бўлмасмиди? Врачларни зўриқтирмай, бошқа ресурсларни ҳам оқилона тақсимлаш бўлмасмиди шу?! Кеча ҳаммага, бугун эса ҳеч кимга бўляпти энди.

Бўлди, тестлашни ҳам тўхтатинг, барибир бу тестларингиз на реал аҳволни кўрсатяпти, на керакли одамларни қамраб оляпти. Ресурс увол бўляпти ва тиббиёт ходимлар рискда қоляпти, холос.

Ундан кўра ҳозир, айнан шу кунларда ўзида коронавирус белгиларини сезганлар қаерга бориши, нима қилиши, ўзини ўзи қандай даволаши ҳақида йўриқнома чиқариб тарқатинг. Ҳозир энг кераклиси шу. Чунки аҳоли у ёқда турсин, тиббиёт ҳодимлари ҳам билмаяпти нима қилишни. Интернетда айланиб юрган турли рецептларни тартибсиз қўллашяпти!»

«...Масалан, уч кун аввал иситмам чиққанида поликлиникага телефон қилдим, у тез ёрдамга қил, деди. Колл-центр ҳам тез ёрдамга йўналтирди, те зёрдам поликлиникага, поликлиника яна тез ёрдамга... Охири телефоним овоз ёзяпти, шикоят қиламан деганимдан сўнг участка врачи телефонда дориларни айтиб турди. Мана аҳвол!

Ҳамма тест топшираман деб касал юқтириб юрибди бир-бирига ва вақтни ҳам бой беряпти. Одамларга ҳозир, бугун нима қилса, қаерга мурожаат қилса тўғри ва хавфсиз бўлишини айтиш керак. Айтиш учун ўзинглар биласизларми бу саволларнинг жавобини?» дея катта савол қўяди таниқли блогер.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 0
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 28
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 180
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 100
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 55
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 235
  • Сўнгги янгиликлар
  • Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ишчи одамларни ёнғиндан қутқарди 27 апр, 07:00 0
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 0
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир тожикистонлик қўлга олинди 27 апр, 06:03 0
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 15
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 66
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 28
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 51
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 63
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 156
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 64
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 88
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 94
  • Бўлимлар