«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 17:49
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон ва Арканзас штати ўртасида ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилади

11 июл, 16:11 1 498 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон ва Арканзас штати ўртасида ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилади Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси Жавлон Ваҳобов Арканзас штати тижорат вазири, шунингдек, минтақанинг иқтисодий ривожланиш бўйича комиссияси раҳбари Майкл Престон билан учрашди.

Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонаси хабарига кўра, учрашувдан асосий мақсад Арканзас ҳукумати, етакчи давлат компаниялари билан билан тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатиш, америкалик тадбиркорларни Ўзбекистон бозорига жалб этиш ва минтақанинг олий ва ўрта махсус таълим соҳасидаги илғор тажрибаларини ўрганишдир.

Элчихона хабарига кўра, учрашув давомида Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар, мамлакатнинг иқтисодий салоҳияти, барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашнинг устувор йўналишлари, унда давлатнинг ролини камайтириш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича батафсил тақдимот ўтказилди.

“Ўзбекистон ва Арканзас ўртасида қишлоқ хўжалигида кадрлар тайёрлаш соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш ва кенгайтириш, Walmart ва Dillard's компаниялари тармоғида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотларини сотиш орқали мамлакатнинг экспорт салоҳиятини ошириш, шунингдек, кар ва эшитиш қобилияти заиф болаларни ўқитиш бўйича Арканзас тажрибасини ўрганишга алоҳида эътибор қаратилди. Штат бу йўналишда етакчилардан бири бўлиб, имконияти чекланган болалар учун дастлабки мактаб 1850 йилда очилган.

Арканзас маъмурияти вакили штат билан Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликни фаоллаштиришга тайёрлигини билдирди ва икки томонлама муносабатлар кун тартибини сифатли таркиб билан тўлдириш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширишини маълум қилди.

Учрашув якунида томонлар Walmart ва «Dillard's компаниялари билан қуритилган мевалар ва тўқимачилик маҳсулотларини АҚШга экспорт қилишни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш, маҳаллий университетлар ва Арканзас штати университети ўртасида тўғридан-тўғри ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, Арканзас карлар мактаби вакиллари билан маҳаллий мутахассислар учрашувини ташкил этиш тўғрисида келишувга эришдилар.

Манба: Kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 13
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 85
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 190
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 40
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 25
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 172
  • Сўнгги янгиликлар
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 0
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 0
  • Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди 24 апр, 16:27 0
  • Украина дронлари Россиядаги нефть базаларига ҳужум қилди 24 апр, 16:20 0
  • Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда 24 апр, 15:56 0
  • Махачев UFC 302 жанги олдидан Дастин Порьенинг заиф томонларини айтди 24 апр, 15:36 8
  • Футзал. Тожикистон ярим финалчига айланиб, жаҳон чемпионатига йўлланма олди 24 апр, 15:17 23
  • Ҳамкорлик давом этмоқда 24 апр, 15:05 13
  • Самарқандда эрини тириклай ёқиб юборган аёл: “Бор-йўғи 1,5 литр бензин қуйдим” 24 апр, 14:42 85
  • Илмий тадқиқот: D витамини танқислиги бедаво касалликларга олиб келиши мумкин 24 апр, 14:14 20
  • Иброҳим Раисий: “Эронга қайта ҳужум бўлса, яҳудий давлатидан ҳеч нарса қолмайди” 24 апр, 13:57 79
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 85
  • Бўлимлар