«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 22:03
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда карантин чоралари кучайтирилиши озиқ-овқат тақчиллигига таъсир этмаслиги билдирилди

11 июл, 10:18 2 104 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда карантин чоралари кучайтирилиши озиқ-овқат тақчиллигига таъсир этмаслиги билдирилди 10 июлдан эътиборан Ўзбекистонда эпидемиологик вазият ёмонлашиши муносабати билан карантин талаблари кучайтирилди. Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов айни ҳолат озиқ-овқат тақчиллигини юзага келтирмаслигини билдирган.

«Карантин чоралари кучайтирилишининг озиқ-овқат тақчиллигига алоқаси бўлиши керак эмас. Ўзбекистонда озиқ-овқат ишлаб чиқариш саноатида 12 мингдан ортиқ муассаса фаолият юритади. Бугунги кунда уларнинг барчаси кундалик меъёрда ишлаб туришибди», дейди мутахассис.

Шу билан бирга, республикада 98 фоиз озиқ-овқат маҳсулотларининг ишлаб чиқарилиши маҳаллийлаштирилгани, хом-ашёнинг деярли 100 фоизи маҳаллий шароитда етиштирилиши, чет эллардан асосан цитрус маҳсулотлар, какао ва қаҳва донлари импорт қилиниши айтилди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг март ойида Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси илк марта аниқланганидан сўнг жорий этилган карантин чекловлари даврида ҳам Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, «Ўзбекозиқовқатхолдинг» компанияси эса озиқ-овқат маҳсулотлари тақчиллиги бўлмаслигини маълум қилган эди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 34
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 162
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 59
  • Футзал. Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатининг мезбон шаҳарлари билан танишинг (видео) 19 апр, 16:32 195
  • Тошкент вилоятида жаҳл устида мижозининг сочини калга олиб ташлаган сартарош узр сўради (видео) 19 апр, 16:09 167
  • 2024-2025 ўқув йилида бошқа ҳудудлардан педагоглар жалб этиладиган мактаблар рўйхати тасдиқланди 19 апр, 13:11 113
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Кўз ўнгимиздаги ҳақиқат». Алонсо қайси жамоани танлаган? 19 апр, 22:00 0
  • Дубайда 50 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари қолиб кетгани аниқланди 19 апр, 21:30 14
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 30
  • Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон 2-турда Ироқни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди 19 апр, 20:41 97
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 34
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 162
  • Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Жанубий Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит" 19 апр, 19:13 62
  • Шомуродов қайтгач «Юве»дан кўпроқ очко йиғаётган «Каляри». «Интер»дан кейин «Юве» ҳам тўхтатиладими? 19 апр, 18:48 139
  • Исроил Мадримов мутлақ чемпион Теренс Кроуфордга қарши рингга кўтарилиши мумкин 19 апр, 18:28 50
  • Ғазодаги уруш Исроил иқтисодиётига қандай таъсир қилди? 19 апр, 18:00 179
  • Дунёдаги энг бой араб шайхининг рафиқаси қандай кўринишга эга? 19 апр, 17:33 300
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 58
  • Бўлимлар