«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 05:36
ЎЗO‘Z

Коронавирус: Аҳоли орасидаги янги ҳолатлар бўйича рекорд янгиланди

11 июл, 07:38 2 536 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Коронавирус: Аҳоли орасидаги янги ҳолатлар бўйича рекорд янгиланди 10 июль куни Ўзбекистонда 463та янги зарарланиш ҳолати тасдиқланди (жами 12027 ҳолат), 243 нафар бемор соғайди, 3 киши вафот этди. Шу вақтгача 7530 беморга жавоб берилган, 54 киши вафот этган, шифохоналарда 4443 нафар бемор даволанмоқда.
Кеча 9 ҳудудда - Қорақалпоғисон Республикаси, Тошкент шаҳри, Жиззах, Навоий, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Фарғона ва Хоразм вилоятларида янги ҳолатлар қайд этилди. ССВ матбуот хизмати раҳбари Фурқат Санаев телеграмдаги каналида беморлар қайд этилиши ва соғайиши бўйича кўрсаткичлар жадвалини келтирди.

Кечаги 463 ҳолат - Ўзбекистонда пандемия даврида кунлик ўсиш бўйича иккинчи энг юқори кўрсаткич - 9 июль куни 472 кишида коронавирус аниқланиб, мутлақ рекорд қайд этилганди. Кечаги ҳолатлардан 268таси карантин муассасаларида, 195таси аҳоли орасида қайд этилган. Аҳоли орасидаги янги ҳолатлар бўйича рекорд янгиланди - бунгача бу борада энг юқори кўрсаткич ҳам 9 июль куни қайд этилганди - 190 ҳолат.

Аҳоли орасида (+195)
Кеча 7 ҳудудда аҳоли орасида янги ҳолатлар аниқланган. Аҳоли орасидаги янги ҳолатларнинг энг кўп қисми Тошкент шаҳрида қайд этилди - 155 ҳолат. Пойтахтда июнь ойи бошидан буён узлуксиз равишда аҳоли орасида коронавирус аниқланиб келинмоқда.

Жиззах вилоятида аҳоли орасида 11 кишига вирусдан зарарланиш ташхиси қўйилган. Вилоятда шу вақтгача қайд этилган ҳолатлар сони 72тага етди, шундан 3 киши вафот этган, 31 киши тузалиб чиққан.

Сурхондарё вилоятида эса аҳоли орасида 10 кишидан вирус чиққан. Вилоятдаги жами ҳолатлар сони 181та, 4 киши вафот этган, 126 бемор тузалиб чиққан. Кеча шунингдек, Хоразм вилоятида аҳоли орасида 5, Наманган вилоятида 6, Қорақалпоғистонда 7, Фарғона вилоятида 1 ҳолат қайд этилган.

Карантин (+268)
Хориждан келгач Тошкент вилоятидаги Ўртасарой карантин марказига жойлаштирилган фуқаролар орасида 209 ҳолат аниқланди.
Наманган вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида 18 кишига вирусдан зарарланиш ташхиси қўйилди.

Навоий вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлгани сабабли карантинга олинган 17 киши вирус юқтириб олгани маълум бўлган. Шунингдек, Самарқандда карантиндагилардан 15 кишида, Қорақалпоғистонда карантинга жойлаштирилганларнинг 9 нафарида вирус чиққан.

Тузалганлар (+203)
Кеча Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё, Хоразм ва Бухоро вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида 243 нафар фуқаро соғайди ва шу вақтгача касалликдан фориғ бўлганлар сони 7530 нафарни ташкил қилмоқда.

Ўлим (+3)
Кеча Тошкент шаҳрида, Навоий ва Сурхондарё вилоятларида 1 нафардан, жами 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этгани қайд этилди ва жами ўлимлар сони 54тага етди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 4443 нафар бемордан 43 нафари оғир, 10 нафари эса ўта оғир аҳволда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Мутахассис Тошкент ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбалар нима эканини айтиб ўтди 23 апр, 21:21 169
  • Баёнот: радар бўйича янгилик нотўғри талқин қилинмоқда 23 апр, 20:38 108
  • Бойсундаги аянчли ЙТҲда аёллар ва болалар ҳалок бўлди 23 апр, 20:18 179
  • Судя иқрори: “Никоҳни бекор қилиш иши одамни бездиради, аммо ҳаётнинг ҳақиқатлари олдида жимман” 23 апр, 19:33 98
  • Фарғонада алиментдан қочган ота қудуқдан топилди 23 апр, 19:14 90
  • Андижонда болалар аравачасига яширилган минглаб қўрғошин ўқлари тўхтатиб қолинди 23 апр, 18:32 119
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 64
  • Шомуродовнинг келишини бу жамоа мухлислари интизорлик билан кутмоқда 24 апр, 00:13 127
  • Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак" 23 апр, 23:48 47
  • Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити" 23 апр, 23:20 52
  • Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, энг муҳими бор кучимизни ишга солиш" 23 апр, 23:03 56
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон терма жамоаси Вьетнам устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди (видео) 23 апр, 22:44 90
  • Аббосбек Файзуллаев бирданига учта совринга даъвогар 23 апр, 22:24 168
  • Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз" 23 апр, 22:20 135
  • Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади" 23 апр, 22:02 84
  • Афғонистондаги далаларга чигирткалар ҳужум қилди 23 апр, 21:44 86
  • Мутахассис Тошкент ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбалар нима эканини айтиб ўтди 23 апр, 21:21 169
  • Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди 23 апр, 20:53 474
  • Бўлимлар