«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 16 2024, 22:28
ЎЗO‘Z

Грецияда 20 миллион йиллик дарахт топилди

11 июл, 06:00 2 361 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Грецияда 20 миллион йиллик дарахт топилди Грециянинг Лемнос оролида олиб борилган қазилма ишлари давомида ёши 20 млн йилга тенг бўлган тошга айланган дарахт аниқланди.
Бу топилма ҳақида қисқача ҳисобот Табиий тарих музейининг “Лесбосдаги тошга айланган ўрмон” лойиҳаси сайтида тақдим қилинган. Аввалроқ олимлар айнан Лесбос оролида тошқотган ўрмоннинг кўплаб қолдиқларини аниқлашган. Бироқ янги топилма қўшни Лемнос оролида аниқланган.

Қазилмалар Варос қишлоғида олиб борилган. Айни вақтда қазилма ишларининг биринчи босқичи якунланган бўлса-да, у 8 метрдан узунроқ бўлган тошга айланган дарахт танасини аниқлашга имкон берган.

Таъкидланишича, топилган дарахт ҳамон ёғоч хусусиятларини сақлаб қолган бўлиб, унинг шохлари охирлари умуман аъло даражада сақланган. Бу 20 млн йил аввал ўрмонда ўсган улкан игнабаргли дарахт бўлган. Олимларнинг тахминича, у АҚШда ўсувчи замонавий секвоя дарахтининг аждоди ҳисобланади.

Олимларнинг таъкидлашича, дарахт танасининг пўстлоғи ва ички ҳалқалари яхши сақланиб қолган. Яқин орада дарахтнинг ички структурасини электрон микроскоп ёрдамида ўрганиш режалаштирилган. Бу ўсимликнинг оиласи ва турини аниқлашга ёрдам беради.

Лесбос ва Лемнос оролларидаги тошқотган ўрмонлар табиий сабабларга кўра яхши сақланиб қолган. Бу ерда 20 млн йил аввал вулқон фаоллиги юқори бўлган. Вулқон отилишлари ўрмонларни вулқон чўкиндилари тагида “консервация қилиш”га ёрдам берган.

Таъкидланишича, тош қотган кўплаб дарахтлар икки орол орасидаги денгиз тубида жойлашган. Шу сабабли қуруқликда аниқланган бу топилма олимлар учун катта омад бўлган. Қазилма ишларининг иккинчи босқичида улкан дарахтни тўлиқ қазиб олиш режалаштирилган.

Манба: Kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Эрон-Исроил можароси: сиёсатшунослар қандай фикрда? 16 апр, 21:50 0
  • Crocus теракти бўйича айбланаётган икки тожикистонлик ҳибсга олиниши юзасидан шикоят қилди 16 апр, 18:30 333
  • Туркия: “Ғазони унутиб қўйманг” 16 апр, 16:25 139
  • Туркия тиббиёт туризмидан 2,3 миллиард доллар ишлади 16 апр, 15:59 39
  • Нетаняҳу Исроил Эрон ҳужумига қандай жавоб бермоқчилигини айтди 16 апр, 15:03 438
  • Исроил Эронга зарба беришдан бошқа чораси йўқлигини эълон қилди 16 апр, 14:20 323
  • Сўнгги янгиликлар
  • Эрон-Исроил можароси: сиёсатшунослар қандай фикрда? 16 апр, 21:50 0
  • Олимлар кексаликда ҳам ақл-идрокни сақлаб қолишнинг оддий усулларини аниқлади 16 апр, 21:24 5
  • Шавкат Мирзиёев 12 ҳудудда оқсаётган жараён ҳақида гапирди 16 апр, 21:00 58
  • Италия футболини ёритувчи L'Unione Sarda нашри: “Бу иккисидан эҳтиёт бўлинг” 16 апр, 20:35 103
  • Малайзия бош мураббийи: "Ўзбекистонни ютиш учун энг зўр ўйинимизни намойиш этишимиз шарт" 16 апр, 20:20 48
  • U-23 Осиё кубоги. Тимур Кападзе: "Ҳар бир жамоа мусобақани ғалаба билан бошлашни истайди" 16 апр, 19:56 76
  • Шомуродовнинг охирги голи жамоадошини рекордчига айлантирди 16 апр, 19:40 194
  • "Андижон"нинг тоза голи инобатга олинмаган, "Насаф" тепган пенальти нотўғри, лекин ... 16 апр, 19:13 153
  • Долларнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қиймати белгиланди 16 апр, 18:57 66
  • Crocus теракти бўйича айбланаётган икки тожикистонлик ҳибсга олиниши юзасидан шикоят қилди 16 апр, 18:30 333
  • Буни энг иродасизлар ҳам эплай олади: Аллен Каррнинг чекишни ташлашда ёрдам берувчи “Кашандаликдан қутулишнинг осон йўли” китоби ўзбек тилида чоп этилди 16 апр, 18:17 45
  • Ўзбекистонликлар Латвияга ишга таклиф қилинмоқда 16 апр, 17:42 158
  • Бўлимлар