«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 00:23
ЎЗO‘Z

Қозоғистонда коронавирусдан ҳам хавфли хасталик тарқалгани рад этилмоқда

10 июл, 21:00 3 163 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қозоғистонда коронавирусдан ҳам хавфли хасталик тарқалгани рад этилмоқда Қозоғистонда коронавирусдан ҳам хавфлироқ касаллик тарқалаётганини маълум қилинганди. Бу қанақа касаллик ўзи? Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазирлиги бу хабарларга қандай муносабатда?

Бу – зотилжамнинг номаълум кўриниши. Бу ҳақда South China Morning Post нашри Хитойнинг Қозоғистондаги элчихонасига таяниб хабар берди.
Хитой элчихонаси зотилжамнинг янги кўриниши COVID-19дан ҳам анча хатарли эканини қайд этар экан, ҳали касаллик илмий жиҳатдан тўлиқ тадқиқ этилмаганини билдирган.

Қайд этилишича, жорий йил июнь ойи ўрталарида Қозоғистоннинг Чимкент, Оқтўбе ва Атирау вилоятларида зотилжамнинг номаълум тури билан касалланиш ҳолати сезиларли даражада кўпайган. Бу борада ўлим кўрсаткичи COVID-19дан ҳам каттароқ.

Маълумотларга қараганда, жорий йилнинг биринчи ярмида Қозоғистонда зотилжамдан 1772 киши вафот этган. Июнь ойининг ўзида эса 628 та ўлим ҳолати қайд этилган.

Хитой элчихонасига кўра, мазкур уч вилоятда 500 га яқин маҳаллий аҳоли зотилжамнинг номаълум турига чалинган, улардан 30 нафарининг аҳволи ўта оғир. Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазирлиги зотилжамнинг номаълум кўриниши ҳақидаги хабарни рад этган. Бу борадаги хабарларни ҳақиқатдан йироқ деб атаган.

Қозоғистон ҳудудида COVID-19 инфекциясига чалиниш ҳолати илк бор расман 2020 йил 13 мартда қайд этилди. Касаллик авж олмаслиги учун мамлакатда 16 мартдан 11 майга қадар фавқулодда ҳолат тартиби амал қилди. Инфекция яна кенг тарқалиши ортидан кучайтирилган карантин тартиби қайта тикланди. Мамлакат президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев 13 июль санасини коронавирусдан вафот этганлар хотирасига ҳурмат рамзи сифатида мотам куни деб эълон қилди.

Расмий маълумотларга кўра, Қозоғистонда COVID-19 инфекциясига чалинганлар сони 55 мингга яқинлашди. Хасталикдан шифо топганлар сони – 31815. Ҳозирга қадар 264 та ўлим ҳолати қайд этилган.

Манба: Xabar.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 1
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 27
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 71
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 154
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 90
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 77
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 48
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 22
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 26
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 56
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 71
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 154
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 111
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 60
  • Дунёнинг энг зўр боксчиси Кроуфорд нега Мадримовни танлаганини айтди 26 апр, 21:28 160
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон финал учун Саудиядан реванш олди! (видео) 26 апр, 21:20 217
  • Таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилди 26 апр, 20:39 71
  • Истанбулда теракт содир этган суриялик аёл 1794 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди 26 апр, 20:24 90
  • Бўлимлар