«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 19:27
ЎЗO‘Z

ИИББ ва Миллий гвардия ходимлари пойтахтнинг айрим ҳудудларида тарқалаётган нохуш ҳид сабабини аниқлашди

10 июл, 17:30 4 713 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
ИИББ ва Миллий гвардия ходимлари пойтахтнинг айрим ҳудудларида тарқалаётган нохуш ҳид сабабини аниқлашди Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида нохуш ҳидлар тарқалаётни ҳолати юзасидан Миллий гвардия ва Тошкент шаҳар ИИББ масъул ходимларидан иборат ҳамкорликдаги Ишчи гуруҳ ташкил этилди. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» каналида маълум қилинди.

Ишчи гуруҳ келиб тушган мурожаатлар асосида 7—8 июль кунлари Тошкентнинг бир қатор ҳудудларида соат 22:00 дан 03:00 га қадар рейд тадбирларини ўтказган. Тадбир давомида пойтахтнинг айрим ҳудудларида ёқимсиз ҳиднинг тарқалишига нима сабаб бўлаётгани аниқланган.

Хусусан, Чилонзор тумани «Оқтулпор» маҳалласида фаолият юритаётган гилам тўқиш цехида тунги вақтда бўяш ишлари амалга оширилиши, туманнинг «Эшонгузар» маҳалласидан ўтувчи канализация қувури ёрилганлиги ҳамда туманнинг 11-даҳасидаги 40-уйнинг олдида канализация қувурининг очиқ қолгани ёқимсиз ҳидларнинг тарқалишига сабаб бўлаётгани маълум бўлган.

Шунингдек, Бектемир тумани сувни қайта ишлаш корхонасининг тунгги вақтда иш фаолияти олиб бораётгани ва туман ҳудудидаги кичик корхонада томат пастаси ишлаб чиқарилиши жараёнида атрофга нохуш ҳид таралаётгани кузатилган.

Ҳолатлар юзасидан Ишчи гуруҳ томонидан аниқ чора-тадбирлар белгилаб олиниб, муаммоларнинг бир қисми жойида ҳал этилган. Шу билан бирга, юқоридаги ҳолатлар юзасидан Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва мутасадди ташкилотларга тегишли тақдимномалар киритилиб, қисқа муддатларда муаммоларни ҳал этиш сўралган.

Манба: Daryo.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 0
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 0
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 10
  • Лезвия билан баданини кесган йигит ҳодисаси бўйича расмий маълумот берилди 28 мар, 16:44 121
  • Жиззахда икки раҳбар 64 гектар ерни сотаётганда қўлга олинди 28 мар, 15:30 53
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 45
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистонлик беш нафар ҳакам Қатардаги U-23 Осиё кубогида фаолият олиб боради 28 мар, 18:49 0
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 0
  • UzAuto Motors автомобилларидан бирига шартнома беришни бошлайди 28 мар, 18:02 1
  • Рус нашрлари: «Крокус»да теракт уюштирганлар наркотик таъсирида бўлган 28 мар, 17:40 30
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 10
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига янги бош мураббий тайинланди 28 мар, 17:00 79
  • Лезвия билан баданини кесган йигит ҳодисаси бўйича расмий маълумот берилди 28 мар, 16:44 121
  • Қандли диабет касаллигида рўза тутса бўладими? 28 мар, 16:20 68
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 96
  • Жиззахда икки раҳбар 64 гектар ерни сотаётганда қўлга олинди 28 мар, 15:30 53
  • Россия НАТО билан жанг қилиш ниятидами? Путин нима деб жавоб берди? 28 мар, 15:07 275
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 45
  • Бўлимлар