«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 06:20
ЎЗO‘Z

Шахсий автотранспортда бошқа йўловчилар бўлмаса, тиббий ниқобсиз ҳаракатланиш мумкин

10 июл, 18:30 2 847 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шахсий автотранспортда бошқа йўловчилар бўлмаса, тиббий ниқобсиз ҳаракатланиш мумкин Агар фуқаро ўз шахсий автомобилида бир ўзи бошқа йўловчиларсиз ҳаракатланаётган бўлса, мантиқан, у тиббий ниқобсиз ҳаракатланиши мумкин. Лекин йўналишсиз такси ҳайдовчилари учун тиббий ниқоб тақиш мажбурий.

Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулло Оқилов АОКАда ўтказилган брифингда кучайтирилган карантин чекловлари вақтида тиббий ниқоб тақиш бўйича саволларга аниқлик киритди.

«Тиббий ниқоб карантин талабларининг энг асосий талабларидан бири ҳисобланади. Ниқобни касал бўлган бемор бошқаларга юқтирмаслик учун, соғ бўлганлар эса касалликлардан ҳимояланиш учун тақиши зарур.

Шунинг учун агар фуқаро ўз шахсий автомобилида бир ўзи бошқа йўловчиларсиз ҳаракатланаётган бўлса, мантиқан, у тиббий ниқобсиз ҳаракатланиши мумкин
», деди Ҳабибулло Оқилов.

Унинг қайд этишича, йўналишсиз такси ҳайдовчилари учун тиббий ниқоб тақиш мажбурий. Уларнинг автомобиль эшиклари ва рул тутқичларини тез-тез дезинфекция қилиб туриши эса фойдали бўлади.

Бундан ташқари, Ҳабибулло Оқилов ҳомиладор аёллар учун коронавируснинг салбий жиҳатлари тўғрисидаги саволга ҳам изоҳ берди.

«Коронавируснинг ҳомиладор аёллар учун зарари қай даражада экани ҳақида аниқ далилланган маълумот йўқ. Лекин инфекциялар туридан қатъи назар, уларнинг соғлиги учун фойдали эмаслиги барча шифокорлар томонидан айтилган», деди штаб аъзоси.

Шунингдек, коронавирус симптомлари енгил ўтаётган ва уйида даволанаётган беморларга тавсиялар ҳам бериб ўтилди.

«Аввало, уйида кузатувда бўлган беморлар ўзини яқинларидан изоляция қилиши лозим. Жисмоний фаоллик ва гигиена қоидаларига доимий амал қилиши, бир марталик ёки бошқалардан алоҳида идиш-товоқлардан фойдаланиши керак.

Уларга қонни суюлтирувчи ва иммунитетни кўтарувчи дори воситаларини профилактик тарзда истеъмол қилиш тавсия қилинади. Уйда кузатувда қолаётган беморлар ўзларида ҳид-таъм билиш қобилиятининг сусайиши ёки тана ҳароратининг кўтарилиши каби ҳолатларни сезса, дарҳол оилавий шифокорига мурожаат қилишлари керак
», деди Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳар ИИББ июнь ойи бошида ёлғиз ҳайдовчи машинада тиббий ниқобсиз ҳаракатланиши мумкинлигини маълум қилганди.
9 июль куни АОКАда ўтказилган брифингда Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков ниқоб тақиб юриш фойдадан холи бўлмаслиги, Республика махсус комиссияси қарорларида «салоннинг ичидаги ҳайдовчи ниқоб тақиб юрмаса ҳам бўлади», деган фикр йўқлигини айтганди.

Манба: Kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 70
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 249
  • Тошкентда болаларнинг қўлига игна ва “саморез” санчган ўқитувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди 19 апр, 16:48 97
  • Футзал. Ўзбекистонда ўтадиган жаҳон чемпионатининг мезбон шаҳарлари билан танишинг (видео) 19 апр, 16:32 235
  • Тошкент вилоятида жаҳл устида мижозининг сочини калга олиб ташлаган сартарош узр сўради (видео) 19 апр, 16:09 222
  • 2024-2025 ўқув йилида бошқа ҳудудлардан педагоглар жалб этиладиган мактаблар рўйхати тасдиқланди 19 апр, 13:11 123
  • Сўнгги янгиликлар
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 59
  • Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди! 20 апр, 01:59 99
  • А Серия. Дастлаб иккита гол урган "Кальяри" якунда "Ювентус" билан дуранг қайд этди 20 апр, 01:52 155
  • Шомуродов кутилмаган ишга қўл урди 20 апр, 01:16 328
  • Часив Яр ҳам хавф остида. Бу шаҳарни йўқотмаслик Украина учун нега бунчалик муҳим? 19 апр, 23:23 189
  • Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Барак эксклави аҳолисини кўчиришни якунлади 19 апр, 22:56 249
  • Германия ва Польша авиакомпаниялари Тель-Авивга рейсларни бекор қилди 19 апр, 22:30 52
  • «Кўз ўнгимиздаги ҳақиқат». Алонсо қайси жамоани танлаган? 19 апр, 22:00 96
  • Дубайда 50 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари қолиб кетгани аниқланди 19 апр, 21:30 117
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 69
  • Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон 2-турда Ироқни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди 19 апр, 20:41 151
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 70
  • Бўлимлар