«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 14:34
ЎЗO‘Z

Америка ҳарбийлари Хонободда заҳарли моддалар таъсирига туширилган бўлиши мумкинлиги гумон қилинмоқда

10 июл, 16:26 3 672 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Америка ҳарбийлари Хонободда заҳарли моддалар таъсирига туширилган бўлиши мумкинлиги гумон қилинмоқда Хонобод ҳарбий авиабазаси / Фото: flickr.com, US Air Force
АҚШ Конгресси қуйи палатасининг Назорат ва давлат ислоҳоти бўйича кичик қўмитаси раиси Стивен Линч (Массачусетс штатидан, демократ) ва конгрессмен Марк Грин (Теннесси штатидан, республикачи) Пентагоннинг ошкор қилинган ҳужжатларини эълон қилди.

Унда қайд этилишича, Америка ҳарбийлари 2001-2005 йилларда Ўзбекистоннинг Қарши шаҳридаги Хонобод ҳарбий авиабазасида хизмат қилган вақтларида заҳарли моддалар таъсирига туширилган бўлиши мумкин. Бу ҳақда қўмитанинг расмий сайтига жойлаштирилган ахборотномада сўз боради, деб ёзмоқда ТАСС.

Ҳужжатга мувофиқ, АҚШ мудофаа вазирлиги 2001, 2002 ва 2004 йилларда Ўзбекистонда ҳарбий хизматни ўтаганларнинг саломатлиги учун хатарли бўлган экологик хавф ўрганилган тадқиқот натижасини тақдим этган. Натижада Линч ва Грин Қарши яқинидаги ҳарбий авиабазада хизмат қилган ҳарбийларни зарурий даволаниш билан таъминлаш учун барча ҳужжатларни очиқлашни талаб қилишди.

Унда таъкидланишича, 2001 йилда аэропорт тупроғи таркибида авиация ёнилғиси кўп миқдорда бўлган, унинг буғланиши эса, “инсон нафас олганида унинг саломатлиги учун ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин” бўлган. Бундан ташқари, америкалик ҳарбийлар, Ўзбекистондаги базада бўлишлари давомида радиация таъсирига учраган бўлишлари мумкин.

АҚШ Ҳарбий ҳаво кучлари вакили, айни қўмита саволларига шу йилнинг феврал ойида жавоб берар экан, ҳарбий хизматчилар бундай хатардан огоҳлантирилмаганини билдирганди. “Заҳарли моддаларнинг таъсири хусусида брифинг ўтказилмаган, ҳимоя воситаларини қўллаш бўйича тавсиялар берилмаганди”, - дея қайд этилган ахборотда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг жанубидаги Хонобод ҳарбий авиабазаси 2001-2005 йилларда АҚШ кучларининг моддий-техник таъминоти базасини ўтаган.

Манба: Kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 0
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 6
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 74
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 41
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 90
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 47
  • Сўнгги янгиликлар
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 1
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 1
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 6
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 21
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 63
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 74
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 215
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 74
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 41
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 90
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 100
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 47
  • Бўлимлар