«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 18 2024, 08:51
ЎЗO‘Z

Ўзбек футболчиси “Спартак Москва”га ўтадими?

10 июл, 13:38 2 672 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбек футболчиси “Спартак Москва”га ўтадими? Россия футболида қатор ўзгаришлар юз бермоқда. “Уфа”ни кучли клубга айлантира олган бош директор Шамиль Газизов худди шу лавозимдаги фаолиятини Москванинг “Спартак” жамоасида давом эттирадиган бўлди.

Экспертлар Шамиль Газизовни ишни тўғри ташкил қилиш, истеъдодли футболчиларни танлаш, зарур мутахассислар билан тил топишишга усталигини алоҳида таъкидламоқда. Шунингдек, кўпчилик Шамил Газизовдан “Уфа”га таклиф қилган футболчиларидан энг зўрларини “Спартак” жамоасига олиб ўтишини ҳам кутмоқда.

Биринчи навбатда, янги бош директор “Спартак” бошқарувини “Уфа”ни рақобатбардош жамоага айлантира олган Вадим Евсеевга топшириши мумкин. Қолаверса, “Спартак” дуч келаётган асосий муаммо – ўйинни ташкил қилишга қодир футболчилар масаласини ҳам “Уфа”да синовдан ўтган чарм тўп усталари эвазига ҳал этилиши мумкин.

Демак, экспертлар Шамиль Газизов биринчи навбатда асосий эътиборини уч футболчига қаратишини тахмин ва таҳлил қилмоқда.

“Спартак” марказий ҳимояни кучайтириши керак. Бу жойга энг муносиб номзод грузиялик Жамол Табидзе. 23 ёшли футболчи жорий чемпионатда тўпни рақибдан олиб қўйиш бўйича пешқадам. У ҳар бир учрашувда ўртача уч маротаба рақибни тўпсиз қолдирмоқда. Унда ҳимоячига хос барча хусусиятлар яхши шаклланган. Бундан ташқари, турли масофаларга аниқ пас беришда ҳам “Уфа”нинг етакчи футболчилари қаторида туради. “Спартак”нинг ҳимоядан ва прессингдан чиқишда узун паслардан фойдаланишини инобатга олсак, бу футболчи ўз ўйин усули билан москваликларни янада кучайтириши мумкин.

“Уфа”нинг икки ўйинчиси – Даниил Фомин ва Остон Ўрунов “Спартак”нинг майдон марказидаги устунлигини таъминлашга қодир.
“Спартак” баъзан жуда содда ўйнаяпти. Позицион ҳужум ташкил қилишда камчиликлар бор. “Уфа” вакиллари эса бу ишнинг устаси.

23 ёшли Фомин марказий ярим ҳимоячи сифатида тўп суришига қарамай, тез-тез ҳужумга қўшилади ва жамоасининг тўпурарига айланиб қолган. Унинг кучли зарбаси турли масофалардан дарвозага аниқ етиб бормоқда. Бундан ташқари, Фомин узоқ масофага аниқ тўп ошира олади. Бу “Спартак” ҳужумчилари Соболев ва Понсе учун айни муддао бўларди. Ярим ҳимоячининг яна бир устунлиги доимо ҳимояга қайтиб ўйнашида. У меҳнатдан қочмайди.

19 ёшли ўзбек легионери Остон Ўрунов жамоасининг энг яхши дриблинг устаси. Ундан тўпни олиб қўйиш жуда қийин. Яқинда айнан “Спартак” жамоасига қарши ўйинда ҳеч ким Остонга тенг кела олмади. Ўрунов техникаси кучли футболчи сифатида фол ишлаш бўйича ҳам “Уфа”да етакчи ҳисобланади. Рақиблар бир ўйин давомида унга нисбатан ўртача икки марта қоида бузади. Шунингдек, ўзбек футболчиси зарбага мослаб тўп узатишда пешқадам.

Ўруновнинг шунча фазилатини кутилмаган ностандарт паслари ва юқори техникаси ҳам безамоқда.

Албатта, “Спартак” бу футболчиларнинг барини бирдан трансфер қила олмайди. Лекин улар кимнидир танлаши мумкин. Буни эса вақт кўрсатади.

Манба: Sports.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • “Бавария” “Арсенал”ни минимал ҳисобда мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди (видео) 18 апр, 08:29 0
  • “Реал” пенальтилар сериясида “Манчестер Сити”ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди! 18 апр, 08:25 2
  • Шомуродов, навбат “Ювентус”га! 18 апр, 00:18 305
  • Малайзия ОТЖ бош мураббийи: "Бугун мусобақанинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнадик" 18 апр, 00:02 103
  • ОЧЛ. "Ал Айн" кутилмаганда ярим финалнинг илк ўйинида "Ал Ҳилол"ни мағлуб этди 17 апр, 23:59 90
  • Улуғбек Ҳошимов: "Ҳужумчи позициясига 3-4 футболчи даъвогарлик қилмоқда" 17 апр, 23:36 69
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шомуродов, навбат “Ювентус”га! 18 апр, 00:18 305
  • Малайзия ОТЖ бош мураббийи: "Бугун мусобақанинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнадик" 18 апр, 00:02 103
  • ОЧЛ. "Ал Айн" кутилмаганда ярим финалнинг илк ўйинида "Ал Ҳилол"ни мағлуб этди 17 апр, 23:59 90
  • Ўзбекистонда пиёз нархи кескин арзонлашди. Бунга сабаб нимада? 17 апр, 23:53 170
  • Улуғбек Ҳошимов: "Ҳужумчи позициясига 3-4 футболчи даъвогарлик қилмоқда" 17 апр, 23:36 69
  • Тимур Кападзе Малайзия устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 17 апр, 23:10 100
  • Украинадаги урушда қанча рус аскари ҳалок бўлгани маълум қилинди 17 апр, 22:50 198
  • Қирғизистон-Ўзбекистон чегарасида яна бир махфий туннел топилди (видео) 17 апр, 22:29 272
  • Тимур Кападзе: Бу мусобақада кучсиз жамоа йўқ, ҳамма бу ерга катта мақсад билан келган 17 апр, 21:53 66
  • Покистон Афғонистон ва Эрон билан чегаралари яқинидаги иккита базасини АҚШга топширди 17 апр, 21:27 197
  • Файзуллаевга Италиянинг машҳур жамоаси харидор! 17 апр, 21:00 294
  • "Балтика"га қарши учрашувнинг энг яхши футболчиси бўлган Файзуллаев жамоадошларини ош билан сийлади 17 апр, 20:44 163
  • Бўлимлар