«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 09:47
ЎЗO‘Z

Осиё Чемпионлар Лигаси сентябрдан давом эттирилади. «Пахтакор» 10 кун ичида 4 та ўйин ўтказади

10 июл, 00:30 3 019 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Осиё Чемпионлар Лигаси сентябрдан давом эттирилади. «Пахтакор» 10 кун ичида 4 та ўйин ўтказади Фото: «Пахтакор» матбуот хизмати
Осиё Чемпионлар Лигаси 2020 йилги мавсумининг қолган ўйинлари тақвими тасдиқланди ва мусобақа коронавирус пандемияси сабаб юзага келган танаффусдан кейин қай тариқа ўтказилиши маълум бўлди.

Осиё футбол конфедерацияси томонидан тасдиқланган низомга кўра, ҳар икки минтақадаги қолган ўйинлар марказлашган тартибда ўтказилади. Яъни гуруҳ ўйинлари бир мамлакатда ўтказилади. «Пахтакор» иштирок этаётган ғарб минтақасининг гуруҳ босқичи баҳслари сентябрь ойида ўтказилади. Шарқдаги учрашувлар эса октябрь ойига мўлжалланган.

Шота Арвеладзе қўл остидаги жамоа ўн кун ичида (14—23 сентябрь кунлари) гуруҳ босқичининг қолган тўртта ўйинини ўтказади. Ўйинлар қайси мамлакатда бўлиб ўтиши номаълум.

Тақвим билан танишинг:

3-тур, 14 сентябрь
«Ал-Ҳилол» — «Пахтакор»

4-тур, 17 сентябрь
«Пахтакор»— «Ал-Ҳилол»

5-тур, 20 сентябрь
«Шабоб ал-Аҳли» — «Пахтакор»

6-тур, 23 сентябрь
«Шаҳр Ходро» — «Пахтакор»

1/8 финал, 26 ва 27 сентябрь
Чорак финал, 30 сентябрь
Ярим финал, 3 октябрь
Финал, 5 декабрь

Эслатиб ўтамиз, дастлабки икки турдан сўнг «Пахтакор» клуби 6 очко жамғарган ҳолда Саудиянинг «Ал-Ҳилол» жамоаси билан биргаликда пешқадам бўлиб турибди. Мусобақа коронавирус туфайли тўхтаб қолганди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Клубим мени қўйиб юбормоқчи эмасди, бироқ..." 19 апр, 08:50 1
  • U-23 Осиё Кубоги. Қатар Иорданияга қарши баҳсда сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди 19 апр, 08:08 1
  • Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финалда! 19 апр, 07:48 7
  • Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак" 19 апр, 06:00 42
  • Шармандали мағлубиятдан кейин “Барса” ўйинчилари ўртасида зиддият келиб чиқди 18 апр, 23:12 394
  • Сенсация! U23 Осиё Кубоги 2-турида Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди 18 апр, 21:49 280
  • Сўнгги янгиликлар
  • Иброҳимҳалил Йўлдошев: "Клубим мени қўйиб юбормоқчи эмасди, бироқ..." 19 апр, 08:50 0
  • Йенс Столтенберг: “Украина ҳарбийлар етишмовчилиги муаммосини ўзи ҳал қилиши керак” 19 апр, 08:26 1
  • U-23 Осиё Кубоги. Қатар Иорданияга қарши баҳсда сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди 19 апр, 08:08 0
  • Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финалда! 19 апр, 07:48 6
  • Ширинликлар юз терисига қандай таъсир кўрсатади? 19 апр, 07:30 12
  • Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди 19 апр, 07:00 84
  • Зеленскийга эҳтимолий суиқасднинг тафсилотлари ошкор бўлди 19 апр, 06:30 154
  • Жасур Жалолиддинов: "Олимпиада йўлланмаси бериладиган мусобақада қандай ҳолатда бўлишимизга қарамай, натижа кўрсатишимиз керак" 19 апр, 06:00 42
  • Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? 19 апр, 00:12 193
  • Германияда икки нафар рус жосуси қўлга олинди 18 апр, 23:50 212
  • Россиянинг "қашшоқлашаётган" миллиардерлари 18 апр, 23:30 322
  • Шармандали мағлубиятдан кейин “Барса” ўйинчилари ўртасида зиддият келиб чиқди 18 апр, 23:12 394
  • Бўлимлар