«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 13:43
ЎЗO‘Z

ОТМларда 1-курс талабалари ўқишни октябрда бошлаши мумкин

09 июл, 23:30 3 227 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
ОТМларда 1-курс талабалари ўқишни октябрда бошлаши мумкин Ўзбекистон олий таълим муассасаларида 2020 йилда талабаликка қабул қилинадиган 1-курс талабалари ўқишни октябрда ойида бошлаши мумкин. Бу ҳақда Давлат тест маркази директори Мажид Каримов 9 июль, пайшанба куни бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.

Мажид Каримовнинг сўзларига кўра, эпидемиологик вазият ўнгланмаса, ОТМга кириш имтиҳонларининг сурилиши масаласини айни пайтда олдиндан айтиб бўлмайди.

«Тест – ОТМга кириш учун ўтказиладиган синов. Юқори курсларнинг дарсини вақтлироқ бошлаш мумкин. 1-курсларни октябрда бошлаш мумкин. Республика махсус комиссияси вазиятга қараб таклифлар асосида қарор қабул қилади», деди ДТМ раҳбари.

Унинг қайд этишича, ОТМга талабаларнинг тест синовларисиз қабул қилиниши мумкин эмас. Комиссия қарори билан якуний хулоса маълум қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида 8 июль, чоршанба куни Республика махсус комиссиясининг мамлакатда карантин чораларини кучайтириш бўйича ахбороти юзасидан бўлиб ўтган матбуот анжуманидан кейин турли манбаларда давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш имтиҳонлари онлайн бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Бироқ Давлат тест маркази мазкур хабарларни рад этди ва давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш имтиҳонларини ўтказиш тартиби ўзгармаганини маълум қилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 1
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 1
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 1
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 61
  • Мутахассис Тошкент ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбалар нима эканини айтиб ўтди 23 апр, 21:21 276
  • Баёнот: радар бўйича янгилик нотўғри талқин қилинмоқда 23 апр, 20:38 158
  • Сўнгги янгиликлар
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 0
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 1
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 1
  • CNN: АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдами Европадаги омборларда турибди 24 апр, 11:33 2
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 1
  • Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаняхуни Гитлерга қиёслади 24 апр, 10:46 20
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 61
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 33
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 55
  • Эшкак эшувчилар Париж Олимпиадасига 5 та лицензия қўлга киритишди 24 апр, 09:09 23
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 275
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 24
  • Бўлимлар