«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2020, 03:57
ЎЗO‘Z

«Карантинга тўла риоя қилинса, 1 августдан яна ҳаммаси изига тушиши мумкин» – мутахассис

09 июл, 15:00 1 091 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Карантинга тўла риоя қилинса, 1 августдан яна ҳаммаси изига тушиши мумкин» – мутахассис Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси, профессор Ҳабибулло Оқилов қатъий карантин чекловларига қайтиш нега керак бўлгани ҳақида гапирди.

«Касаллик 1 июлдан бошлаб кўпайди, деб ҳеч ким айтгани йўқ. Касаллик сўнгги 2 ҳафта-20 кунда кунлик равишда кўпайиб борди. Унгача нега карантин қабул қилинди ва нега юмшатила бошланди?

Март ойида ўрнатилган карантиннинг натижасини кўрдик, уни ҳамма давлатлар эътироф этди. Янги аниқланган касаллар сони тузалаётган беморлар сонидан 2 баравар камайгандан кейин карантинни юмшатиш бўйича қарор қабул қилинди. Карантинни юмшатиш бўйича ўтказилган селекторда агар вазият, статистика ўзгарадиган бўлса, яна қатъий чекловларга қайтилиши ҳақида айтилган эди.

Карантин енгиллаштирилгандан кейин халқ сал нотўғри тушунди – бўлди, буёғига карантин очилди, эски ҳаётга қайтдик, деб ўйлашди. Тўда бўлиб йиғилиш, қатор-қатор машиналар, Чимён-Чортоқ, 100 кишилик тўйлар, гўзаллик салонлари, ресторанлар...

Транспортга рухсат берилганда 50 фоиз юклама олиш, фақат ўриндиқларда ижтимоий масофа сақлаган ҳолда юришга рухсат берилди. Аммо «пик» вақтида кўрсангиз, одамлар тирбанд бўлиб, бир-бирининг қулоғига нафас олиб кетяпти. Бундан кейин касаллик юқмай нима қилсин?!

Ватандошларни чет элдан олиб келиш тўхтагани йўқ, ҳар куни 2-3та чартер рейсда 500тагача одам қайтиб келяпти. Улар яшил давлатлардан келаётгани йўқ, ҳаммаси қизариб ётган давлатлардан келяпти. Чартер рейсда келганлар орасида касаллик аниқланиш ҳолати 60 фоизгача чиқди.

Юқоридаги омиллар ҳисобига охирги 20 кун ичида касаллик кўрсаткичлари яна кўтарилиб борди. Шунинг учун 10 июлдан қатъий карантинни бошламасак, буёғига кеч қоламиз, деб бонг уряпмиз
», деди Оқилов Махсус комиссиянинг карантинни кучайтириш ҳақидаги қарори юзасидан ўтказилган матбуот анжуманида.

Соғлиқни сақлаш вазири ўринборсари Элмира Боситхонованинг сўзларига кўра, навбатдаги қарорлар 20 кунлик карантин натижалари таҳлилидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

«Карантиннниг биринчи ўн кунлигида, 20 кундан кейин яна таҳлиллар қилинади. Мана шу таҳлил натижалари асосида қарорлар ўзгаради. Республика махсус комиссияси шунинг учун ҳам тузилди, қарорлар вазиятдан келиб чиққан ҳолда ҳар куни ўзгариши мумкин», деди Боситхонова.

Ҳабибулло Оқилов 20 кунлик карантин қоидаларига қатъий риоя қилинса, 1 августдан вазият изига тушиши мумкинлигини таъкидлади.
«Янги чекловлар бошланғич босқичда 1 августгача деб айтиляпти. Агар касаллик занжирларини уза олсак, янги ҳолатлар аниқланиши камайса, янги қарорлар қабул қилинади. Карантин қоидаларига тўла риоя қилинса, 1 августдан яна ҳаммаси изига тушиши мумкин», деди у.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистондаги коронавирусни даволаш тадқиқоти Буюк Британияда қизиқиш уйғотди 14 апр, 14:00
  • Алишер Усмонов карантин сабаб вақтинча Тошкентга кўчиб келди 24 мар, 16:30
  • Наманганда 74 ёшли аёлни уриб ўлдирган қотил 20 йилга «кесилди» 04 мар, 09:48
  • Алифбо ислоҳоти халқни саводсиз қиладими? 07 ноя, 21:20
  • Фикрга нисбатан фикр билдиришдаги адл 28 фев, 11:50
  • Ўзбекистон олий ўқув юртларига ҳозиргача 300 мингдан ортиқ абитуриентлар ҳужжат топширди 14 июл, 21:11
  • Сўнгги янгиликлар
  • Сотқин генералнинг ўлими. 1946 йил 3 август – Гитлерга хизмат қилган генерал Власов қатл этилган кун 04 авг, 00:28 134
  • Андрей Канчельскис: Айрим футболчилар ўзларининг нималарга қодирликларини ҳали кўрсата олишмади 04 авг, 00:22 97
  • Бош вазир ўринбосари карантин қандай шароитда бекор қилиниши мумкинлигини айтди 03 авг, 23:53 326
  • Коронавирус: Ўзбекистонда бир кунда 700дан ортиқ янги ҳолат қайд этилди 03 авг, 23:30 196
  • Россия ўз вакцинасига эга илк мамлакат бўлишга яқин 03 авг, 23:23 466
  • Божхоначилар 144 миллион сўмлик сифати кафолатланмаган дориларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйишди 03 авг, 23:04 138
  • Олимлар поездда коронавирусни юқтириш хавфини камайтириш йўлини аниқлашди 03 авг, 22:42 232
  • Меган Маркл отасига ёзган хатини чоп этган газетага судда ютқазди 03 авг, 22:20 210
  • Туркияда «Жалолиддин Хоразмшоҳ» сериалини суратга олиш ишлари бошланди (фото, видео) 03 авг, 21:53 311
  • «Аллоҳдан бундай шароитда олиб кетмаслигини сўрадим». Юлдуз Усмонова бир неча кун иситмалаб ётгани ҳақида сўзлаб берди (видео) 03 авг, 21:27 537
  • Коронавирусга қарши курашда қайси давлатдан ўрнак олиш керак? 03 авг, 21:03 726
  • Мутахассис коронавирусга оммавий иммунитет пайдо бўлиши шартини маълум қилди 03 авг, 20:40 614
  • Бўлимлар