«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 10:15
ЎЗO‘Z

Хитойда кремация қилиниб, кўмилган эркак уйига тирик ҳолда қайтиб келди

09 июл, 14:38 5 062 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Хитойда кремация қилиниб, кўмилган эркак уйига тирик ҳолда қайтиб келди Фото: Daily Mail
Хитойнинг Чунцин шаҳрида яшовчи эркакнинг жасади кремация қилиниб, тупроққа қўйилганидан сўнг уйига тирик ва соғлом ҳолда қайтиб келди, деб ёзади Daily Mail.

Дафн этилганидан икки ой ўтиб қайтиб келган эркак қариндошларини шок ҳолатига туширди.
Руҳий касал Цзяо фамилияли 43 ёшли эркак март ойида йўқолиб қолган эди. Қариндошлари унинг йўқолгани ҳақида полицияга хабар берган.

Бир ойдан сўнг эркакнинг Чжэцзян провинцияси Вэньчжоу шаҳри касалхонасида эканлиги айтилди.
Қариндошлари касалхонага етиб келганида шифокорлар эркак туберкулёзга чалингани ҳамда унинг аҳволи оғир эканлигини айтди.

Бемор кислород ниқобида ётгани учун қариндошлари унинг юзини кўра олмади. Оила эркакни уйга олиб боришга қарор қилди, бироқ у йўлда вафот этди.

Оила аъзоларига марҳум билан хайрлашишга рухсат берилмади. Коронавирус туфайли жорий этилган чекловларга кўра, унинг жасади зудлик билан кремация қилинди. Оила дафн маросими учун катта пул — 140 минг юань тўлади.

Дафн маросимидан бир ой ўтиб марҳумнинг амакисига Цзянси провинцияси полициясидан қўнғироқ бўлган. Унга ўзини Цзяо деб таништирган уйсиз эркак топилганини айтишган. Шундай қилиб, эркак соғ-омон уйга қайтган.

Эркак қандай қилиб бошқа провинцияга бориб қолганини руҳий касаллиги туфайли тушунтира олмаган.
Шунингдек, касалхонада вафот этган эркак кимлиги ҳам номаълум. Касалхона маъмурияти вафот этган эркакнинг исми Цзяо бўлгани ҳамда у иккинчи Цзяога ўхшашини айтган. Омон қолган Цзяонинг қариндошлари касалхонадан товон пули талаб қилмоқда.

Манба: Daryo.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ишчи одамларни ёнғиндан қутқарди 27 апр, 07:00 149
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир тожикистонлик қўлга олинди 27 апр, 06:03 179
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 131
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 170
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 249
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 339
  • Сўнгги янгиликлар
  • Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ишчи одамларни ёнғиндан қутқарди 27 апр, 07:00 149
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 40
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир тожикистонлик қўлга олинди 27 апр, 06:03 179
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 95
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 190
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 60
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 119
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 131
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 273
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 107
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 170
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 138
  • Бўлимлар