«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 19:41
ЎЗO‘Z

Черногория: Ўзбекистон фуқароларини давлатга киришига рухсат этилди

09 июл, 11:13 2 701 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Черногория: Ўзбекистон фуқароларини давлатга киришига рухсат этилди Фото: Youtravel
Черногория Жамоат соғлиқни сақлаш институти COVID-19 чекловларисиз мамлакат ҳудудига кира оладиган хориж давлатлари фуқароларининг янгиланган рўйхатини эълон қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берган.

Рўйхатга Беларусь, Украина, Тожикистон, Ўзбекистон ва Грузия киритилган. Тиват шаҳрига Беларусдан амалга ошириладиган биринчи чартер рейс 10 июлда парвоз қилади.

«Черногория юздан ортиқ давлатларнинг фуқаролари учун 1 июндан бошлаб чегараларини очган, аммо Беларусь мазкур рўйхатга кирмаган эди. Биз COVID-тестларнинг ‘манфий’ жавобисиз Черногорияга боришга рухсат берилишини кутгандик ва парвоз дастури бир неча марта бекор қилинганди. Лекин энди барчаси ўзгарди ва рейслар ҳар куни амалга оширилади», — дейди Беларусдаги маҳаллий туроператор директори Руслан Сегенюк.

Унинг сўзларига кўра, бозорда талаб юқори энг биринчи рейс тўлиб бўлган, бўш жойлар қолмаган. 11 ва 12 июлда парвозларни амалга оширадиган самолётлар 50 фоизга тўлган.

Бир ҳафталик саёҳат нархи икки киши учун 830 евродан бошланади. Черногория — Минскдан чартер рейс орқали саёҳат қилиш мумкин бўлган тўртинчи мамлакат. Аввал Беларусь фуқаролари учун Албания (Тирана), Туркия (Анталия ва Измир), Миср (Хургада ва Шарм-ал-Шайх) давлатларига саёҳат қилиш имкони яратилганди.

25 майда Черногория коронавирусни енгган Европадаги биринчи давлатга айланган, бир ойдан кейин, 27 июнда эса мамлакатда яна қатъий карантин режимига қайтилгани ҳақида хабар берилган. Евроиттифоқ 1 июлдан бошлаб ташқи чегараларини очган 14 та мамлакат рўйхатига Черногория ҳам киритилган.

Манба: Daryo.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди 26 апр, 19:16 1
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 0
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 0
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 58
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 89
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 243
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 0
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 2
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 0
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 0
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 20
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 9
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 58
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 84
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 89
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 51
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 110
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 243
  • Бўлимлар