«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 18:29
ЎЗO‘Z

«Аҳолини иш билан таъминлаш борасида президент беш йўналишни белгилаб берди»

09 июл, 08:00 2 625 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Аҳолини иш билан таъминлаш борасида президент беш йўналишни белгилаб берди» Бугун Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда бюджет тушумларини сўзсиз таъминлаш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.

Видеоселекторда кўтарилган масалалар ҳақида гапирар экан, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов юртимизда ишсизликни камайтириб борасида ўртага ташланган таклифлар ва президент томонидан белгилаб берилган вазифаларга тўхталди.

«Бугун бўлиб ўтган селектор йиғилишида президентимиз томонидан аҳоли бандлигининг таъминлаш бўйича бир неча топшириқларни санаб ўтди. Жумладан, энг асосий талаб — карантин даврида яшаш ва ишлашни ўрганишимиз кераклиги. Бу ҳар бир ҳудуднинг ҳокимлари олдига қўйилган талаб.

Иккинчи талаб — аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича янги иш ўринлари яратиш энг долзарб масала бўлиб қолиб қолмоқда.

Сўнгги икки ой мобайнида чет элда меҳнат муҳожирлигида бўлган фуқароларимиздан 70 мингдан ортиғи юртимизга қайтарилди. Уларнинг бандлигини таъминлаш ҳам ҳозирги кунда долзарб масала бўлиб турибди.

Шу билан биргаликда, асосий масалалардан яна бири умумтаълим мактаблари, лицей ва коллежларни битираётган 650 мингдан зиёд ёшларимизни иш билан таъминлаш масаласи кўндаланг бўлиб турибди», — деди Меҳнат вазири.

Аҳолини қай йўсинда иш билан таъминлаш борасида президент бешта муҳим йўналишни белгилаб берганини айтар экан, ишлар қай тарзда олиб борилиши ҳақида гапириб берди.

«Биринчиси — тадбиркорликни ривожлантириш, уларга ёрдам бериш орқали иш ўрнини яратиш. Нима қилсак улар ривожланиб, янги иш ўринлари яратишга имконият пайдо бўлади? Президент мазкур талабларни бажариш учун тадбиркорларни ўқитиш, уларни давлат рўйхатидан ўтказиш, керакли дастгоҳлар олиши учун қандайдир грантлар жорий қилиш бўйича топшириқ берди.

2019 йилда янги янги ташкил қилинган 23 мингдан зиёд янги тадбиркорлик субъектлари бугунги кунда фаолият олиб бормаётгани маълум бўлди. Мана шу тадбиркорлик субъектларини ҳудудларда маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда уларни қийнаётган муаммоларни ўрганиб чиқиб, аниқлаб, уларни ишга тушириш орқали иш ўринлари яратиш бўйича ҳам топшириқ берилди.

Шу билан биргаликда, бугунги кунда давлат ташкилотларига тегишли 1032та бино ва иншоотлар мавжуд. Мана шу бино ва иншшотларни аукцион орқали тадбиркорларга сотиш, уларнинг инвестициясини жалб қилган ҳолда иш ўринлари яратиш топшириғи ҳам берилди.

Яна бир йўналиш — ижтимоий соҳа объектларида фойдаланилмай ётган ерлар бор. Тадбиркорлар билан уларни нима муаммолар қийнаётгани борасида суҳбат қилганимизда, аксарият ҳолларда улар ресурс маблағидан, ёки ер, бино-иншоот масаласида ёрдам сўрашган, агар ёрдам берилса, иш ўрни яратишда имкониятлари кенгроқ бўлишини доимо айтиб келишган.

Ижтимоий соҳа объектлардаги бўш ер майдонлари, бино ва иншоотларни тадбиркорлик субъектларига ажратиб, кичик саноат зоналари ташкил қилган ҳолда янги иш ўринлари яратиш бўйича ҳам топшириқлар олдик.

Президентнинг фуқаролар ўзини-ўзи банд қилишига доир қарорлари бўйича гапирадиган бўлсак, бу ҳам муҳим соҳа бўлиб турибди, жуда катта имкониятлар пайдо бўлди. Аввал 24та йўналиш бўйича фуқаролар ўзини ўзи банд қилган бўлса, ҳозир рўйхатда уларнинг сони 67тага етди. Аввал фуқароларимиз ойига 650 минг сўмдан 1 миллион сўмгача патент тўлаб келишган бўлса, 2020 йилдан йилига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида тўлов тўлаб, ўзини ўзи банд қилиб, расмий равишда ишлашлари мумкин.

Бугунги кунда 47 минг 300 нафар фуқароларимиз ўзини ўзи банд қилиш соҳасида рўйхатга олинган бўлса, йил якунгача яна 200 минг нафар фуқарони шу йўсинда иш билан таъминлаш кўзда тутилган», — деди Нозим Ҳусанов.

Манба: Kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 0
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 10
  • Лезвия билан баданини кесган йигит ҳодисаси бўйича расмий маълумот берилди 28 мар, 16:44 121
  • Жиззахда икки раҳбар 64 гектар ерни сотаётганда қўлга олинди 28 мар, 15:30 53
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 45
  • Тошкентда 29 март куни «Автомобилсиз кун» тадбири ўтказилади 28 мар, 14:24 45
  • Сўнгги янгиликлар
  • Рус нашрлари: «Крокус»да теракт уюштирганлар наркотик таъсирида бўлган 28 мар, 17:40 29
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 10
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига янги бош мураббий тайинланди 28 мар, 17:00 79
  • Лезвия билан баданини кесган йигит ҳодисаси бўйича расмий маълумот берилди 28 мар, 16:44 121
  • Қандли диабет касаллигида рўза тутса бўладими? 28 мар, 16:20 68
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 96
  • Жиззахда икки раҳбар 64 гектар ерни сотаётганда қўлга олинди 28 мар, 15:30 53
  • Россия НАТО билан жанг қилиш ниятидами? Путин нима деб жавоб берди? 28 мар, 15:07 275
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 45
  • Тошкентда 29 март куни «Автомобилсиз кун» тадбири ўтказилади 28 мар, 14:24 45
  • АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади 28 мар, 14:00 90
  • Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради? 28 мар, 13:31 426
  • Бўлимлар