«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 16:34
ЎЗO‘Z

«Дунёнинг энг хавфли одами». Трампнинг жияни ўз китобида қандай даъволарни илгари сурган?

09 июл, 07:30 2 157 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Дунёнинг энг хавфли одами». Трампнинг жияни ўз китобида қандай даъволарни илгари сурган? Фото: Getty Images
АҚШ президенти Дональд Трампнинг жияни Мэри Трамп амакиси ҳақидаги даъволарни ўз ичига олган китобини 14 июль куни нашр қилишни режалаштирмоқда.

«Жуда кўп ва ҳеч қачон етарли эмас: менинг оилам дунёнинг энг хавфли одамини қандай яратди» китобида Трампнинг шахсиятига унинг «социопат» отаси таъсир кўрсатгани ва Трампнинг лицей синовида ўз ўрнига кириш учун пулли одамни ёллагани ҳақидаги даъволар мавжуд.
Мэри Трампнинг фикрича, амакисининг қайта сайланиши «Америка демократиясининг охири бўлади» ва у шунинг учун ҳам у китобни ёзишга қарор қилган.

Трампнинг оиласи эса китобни чоп этишни тўхтатиш учун судга мурожаат қилишди ва китобдаги айбловларни рад этишларини эълон қилишди.
Китобдаги энг муҳим даъволар қуйидагилардан иборат:

Трамп университетга қинғир йўл билан кирган
Дональд Трамп Пенсильвания университетидаги нуфузли Уартон бизнес мактабини битирганини ғурур билан таъкидлашни хуш кўради. Аммо Мэри Трампнинг сўзларига кўра, амакиси у ерга киришга лойиқ эмас эди.

«Дональднинг кўрсаткичлари синфдаги энг яхши ўқувчилариникига нисбатан анча паст эди ва шунинг учун ҳам у университетга кира олмаслигидан хавотирга тушарди. Имкониятларини ошириш учун у ақлли ва синовлардан муваффақиятли ўтган Жо Шапирони ўз ўрнига имтиҳонга киритган. Фотосуратли шахсий гувоҳномалар бўлмаган пайтларда кимнидир ўз ўрнига имтиҳонга киритиш анча осон эди», дея ёзган у.

Трампнинг ўзини рад этган аёллар ҳақида ёқимсиз гапларни гапирган

Дональд Трамп акалари ва опа-сингиллари даврасида / TRUMP CAMPAIGN
Мэри Трамп ўз китобида амакисининг аёлларга бўлган муносабати ҳақида ҳам сўз юритади.
Муаллиф қисқа вақт давомида Трампнинг матнларини ёзган пайтлари унинг аёллар билан бўлган муносабатларига гувоҳ бўлиш имконига эга бўлганини таъкидларкан, Трамп ўзини рад этган аёлларнинг жуда хунук, ёмон ва ортиқча вазнга эга эканини айтгани ҳақида ёзади.

Ушбу аёллар орасида Мадонна ва чанғи учувчиси Катарина Витт ҳам бор.

Трампнинг характерини «социопат ота» шакллантирган

Дональд Трамп отаси билан, 1988 йил / Getty Images
Китобда Дональд Трампнинг ҳиссий дунёси ҳам батафсил ёритилган.
Муаллиф бефарқ ота ва бемор она қўлида ўсган Дональднинг шахсияти бундан салбий таъсир кўрганини баён қилади. Шунингдек, бобоси бир «социопат» сифатида ўзининг барча болаларига катта таъсир кўрсатганини айтади.

«Дональд Трамп онаси томонидан бир йил давомида ташлаб кетилди. Отаси эса уни хавфсиз ва қадрли ҳис қилдира олмади. Ўша пайтлар Дональд маҳрум бўлган нарсалар унга нарцистларга хос шахсият, таҳқирлаш ва мақтанчоқлик каби доимий жароҳатларни мерос қолдирди», дейди муаллиф.

Клиник психология фанлари номзоди бўлган муаллифнинг айтишича, амакиси ҳеч нарсадан қониқмаган ва нарциссизмнинг барча белгиларини кўрсатган.

«Аммо унинг руҳий саломатлиги билан боғлиқ муаммолар нарциссизмдан ҳам илгарида. Дональднинг касаллиги шу қадар мураккаб, феъл-атвори эса шунчалик тушунарсизки, кенг қамровли ташхис қўйиш учун бир қатор психологик ва нейропсихологик тестларга эҳтиёж бор. Бироқ у буни ҳеч қачон қабул қилмайди», дейди у.

Дональд Трамп ҳар бир америкаликнинг ҳаётига таҳдид солаётганини таъкидлаган муаллиф Трампнинг отаси ўз падарига зуғум ўтказганини ва Трамп ҳам зўравонликни ўз отасидан ўрганганини айтади: «Дональд заиф одам эмас, лекин унинг эгоси мўрт ва доимий равишда мақтаб турилиши керак, чунки у, аслида, ўзи даъво қилаётган одам билан ҳеч қандай алоқаси йўқлигини билади».

New York Times газетасида Пулитцер ютган янгилик учун 19та ҳужжат алмашилган
Мэри Трампнинг айтишича, Дональд Трамп сайловда ғалаба қозонганидан кейин New York Times мухбири у билан боғланиб, Дональд Трампнинг 1990-йиллардаги шубҳали солиқ декларациясини текширишни исташганини, аммо уларга ёрдам бермасликка қарор қилганини билдирган. Муаллифнинг тушунтиришича, бир мунча вақт ўтгач, Трампнинг президентлик курсисидаги хатти-ҳаракатлари унинг фикрини ўзгартирган ва у ишлаган оилавий адвокатлик фирмасидан 19та ҳужжатни ўғирлаб, газетага берган.

Ҳужжатларни топшириши сўнгги бир неча ой ичидаги энг қувончли воқеа эканини айтар экан, муаллиф «суриялик қочқинларга ёрдам берадиган бирлашмада ишлашим мен учун етарли эмас эди, Дональдни ўз курсисидан силжитишим керак эди», деди.

New York Times бу ҳақдаги 14 минг сўздан иборат янгилиги учун Пулитцер мукофотига сазовор бўлганди.

Дональд Трампнинг опаси муҳим маълумотларни бўлишди
Мэри Трампнинг амакиси Роберт ушбу китобнинг нашр этилишини тўхтатиш учун судга мурожаат қилган.
Муаллиф ўз китобида 2019 йилда федерал суддан истеъфога чиққан Дональд Трампнинг опаси Мэриэнн Трамп Баррига «берган муҳим маълумотлари» учун миннатдорчилик билдиради.

Мэри Трампнинг айтишича, 2016 йилги президентлик сайловларидан сўнг бир мунча вақт ўтгач, холаси Дональд Трампга қўнғироқ қилиб, унинг президентликдаги фаолияти яхши бўлмаганини айтган, Трамп эса ўша кундан эътиборан опасининг маслаҳатларини жиддий қабул қилмай қўйган.

Мэри Трамп ким?
У 55 ёшда, тиббий психология доктори даражасига эга.
Унинг отаси, Дональд Трампнинг катта акаси 1981 йилда 42 ёшида алкоголизм туфайли юзага келган юрак касаллигидан вафот этган.
2018 йилда Оқ уй опоидли дори воситаларига қарши кураш кампанияси бошлайди. Ўшанда президент уни акасининг тақдири шу ишга ундагани ҳақида гапирганди.

Ўтган йили Washington Post нашрига берган интервьюсида Дональд Трамп оила аъзолари акасини у истамаса ҳам бизнес билан шуғулланишга мажбурлашганидан афсусланишини айтиб ўтганди.

Мэри Трамп ҳозиргача жамоатчиликдан ўзини олиб қочади.
У 2016 йилдаги сайловларда амакаси ғалаба қозонгач, твиттерда шундай ёзганди: «Ҳаётимдаги энг ёмон тун. Бунинг учун бизни суд қилиш керак. Мамлакатимизга ачинмоқдаман».

Манба: Kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Россия НАТО билан жанг қилиш ниятидами? Путин нима деб жавоб берди? 28 мар, 15:07 106
  • АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади 28 мар, 14:00 48
  • Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради? 28 мар, 13:31 288
  • Россия ФВВ: Crocus'даги теракт: қурбонлар сони 143 кишига етди 28 мар, 13:10 66
  • Усмоновнинг шикояти бўйича Германияда икки прокурорга нисбатан иш очилди 28 мар, 12:49 132
  • Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда 28 мар, 12:00 450
  • Сўнгги янгиликлар
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 11
  • Жиззахда икки раҳбар 64 гектар ерни сотаётганда қўлга олинди 28 мар, 15:30 10
  • Россия НАТО билан жанг қилиш ниятидами? Путин нима деб жавоб берди? 28 мар, 15:07 106
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 23
  • Тошкентда 29 март куни «Автомобилсиз кун» тадбири ўтказилади 28 мар, 14:24 20
  • АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади 28 мар, 14:00 48
  • Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради? 28 мар, 13:31 288
  • Россия ФВВ: Crocus'даги теракт: қурбонлар сони 143 кишига етди 28 мар, 13:10 66
  • Усмоновнинг шикояти бўйича Германияда икки прокурорга нисбатан иш очилди 28 мар, 12:49 132
  • Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда 28 мар, 12:00 450
  • Тошкентда ўқувчисининг номусига тегмоқчи бўлган мусиқа ўқитувчиси 8 йилга қамалди 28 мар, 11:39 108
  • БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазода оташкесимни талаб қилди. Бу нимани англатади? 28 мар, 11:10 90
  • Бўлимлар