«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 08:57
ЎЗO‘Z

Адҳам Икромов: «Йил охирига қадар фаолият юритмаётган корхоналарнинг 70 фоизи фаолиятини тиклаш топшириғи берилди»

09 июл, 07:00 2 477 Иқтисодиёт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Адҳам Икромов: «Йил охирига қадар фаолият юритмаётган корхоналарнинг 70 фоизи фаолиятини тиклаш топшириғи берилди» 2019 йилда рўйхатдан ўтган 23 мингта тадбиркорлик субъектининг иш фаолияти тўхтаб қолган ёки бошланмаган. Президент топшириғи билан биз солиқ идоралари билан биргаликда ҳар бир ҳудуд, ҳар бир сектор бўйича уларга қандай имтиёзлар, қандай ёрдамлар кераклигини, қандай муаммолари борлигини аниқлаймиз, деди Ўзбекистон савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромов Kun.uz мухбири билан суҳбатда.

Икромовнинг сўзларига кўра, 2020 йил охирига қадар бу корхоналарнинг 70 фоизи фаолиятини тиклаш топшириғи берилган.

Ярим йилдан буён пандемия давом этаётганига қарамасдан, республикамизда кичик ва ўрта бизнесда янги 46600та корхона ташкил этилди. Иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан ҳамкорликда бу корхоналарга бизнес юритишни ўргатиш, кредитлар ажратиш орқали ёрдам бериш топшириғи берилди.

Бундан ташқари, секторда ишлайдиган ҳоким, прокурор, ички ишлар ва солиқ идоралари ходимлари тадбиркорларнинг муаммоларини ҳал этишда Фарғона вилояти бизнес омбудсмани, Оҳангарон тумани савдо-саноат палатаси тажрибасини республикада кенг татбиқ этиш масаласи қўйилди
”, деди Адҳам Икромов.

Эслатиб ўтамиз, 8 июль куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда бюджет тушумларини сўзсиз таъминлаш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.

Йиғилишда хусусан, тадбиркорга кўпроқ шароит яратиб бериш, жумладан, электр, газ, сув таъминоти, йўл, кредит билан боғлиқ масалаларни ечиб бериш лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

Фаолият бошлаётган кичик бизнесни қўллаб-қувватлашнинг мутлақо янги тизимини ишлаб чиқиш топшириғи берилди. Бунда тадбиркорни махсус курсларда ўқитиш, субъектни рўйхатдан ўтказиш, асбоб-ускуна сотиб олиш харажатларининг бир қисмига грант ажратиш назарда тутилади. Ушбу тизимнинг вертикал ижросини таъминлаш учун ҳозирда фақат республика даражасида фаолият юритаётган Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ишини тумангача тушириш лозимлиги қайд этилди.

Манба: Kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 94
  • МБ раиси: Бюджет харажатларининг юқори даражада ошиши инфляцияга ҳам таъсир қилади 25 апр, 20:28 114
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 91
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 54
  • Малайзия Ўзбекистонда электротехника соҳасида қўшма лойиҳалар амалга оширмоқчи 20 апр, 21:14 68
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 116
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 0
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 7
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 7
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 52
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 126
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 76
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 182
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 94
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 34
  • Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз" 25 апр, 23:41 50
  • “Рома” ўйини очилиб кетган Шомуродовни қайтарадими? 25 апр, 23:13 258
  • Равшан Ҳайдаров: Саудия Арабистонига “сюрприз”ларимиз бор... 25 апр, 22:46 179
  • Бўлимлар