«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 19:44
ЎЗO‘Z

ЖССТ коронавирус инсон нафас олиши орқали ҳам тарқалиши мумкинлигини тан олди

09 июл, 06:00 2 489 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
ЖССТ коронавирус инсон нафас олиши орқали ҳам тарқалиши мумкинлигини тан олди Фото: AP/Scanpix/LETA
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус инсон нафас чиқаргандаги майда томчилар билан ҳам тарқалиши мумкинлигининг исботлари борлигини тан олди. Бундай томчилардан иборат аэрозол ҳавода узоқ вақт сақланиб қолиши мумкин.

Ҳанузгача ЖССТ вирус тарқалишининг асосий йўли инсон аксирганда ёки йўталганда атрофга чиқувчи йирик томчилар, деб ҳисоблаб келган. Бу томчилар бирор юзага тез чўкади ва қўлларни тез-тез ювиш лозимлиги айнан шу омилга асосланган.

Аввалроқ 200дан кўпроқ олим очиқ мактуб орқали ЖССТни вирус тарқалишининг аэрозол усулига беписанд қараётганликда айблаган.
ЖССТнинг касалликлар тарқалиши устидан назорат бўйича техник директори Бенедетта Аллегранци пандемияга қарши кураш доирасида вируснинг ҳаво орқали юқишини инкор этиб бўлмаслигини айтган.

Мутахассиснинг таъкидлашича, мавжуд маълумотлар ҳаво билан тарқалувчи майда томчилар одамлар гавжум жойларда ёки ёпиқ ва ёмон шамоллатилувчи хоналарда вирус юқиши манбайи бўлиши мумкинлигини истисно қилмаяпти.

Шу билан бирга, ЖССТ вакиллари вируснинг ҳаво орқали тарқалишининг исботлари дастлабки эканлигини ва улар қўшимча текширувга эҳтиёж сезишини таъкидлашмоқда.

ЖССТга мактубни имзолаган олимлардан бири - Колорадо университети кимёгари Хосе Хименеснинг таъкидлашича, олимлар шу йўл билан эҳтимолий хавфли ҳолатларга эътибор қаратмоқчи бўлишган.

Биз улар бунинг исботи борлигини тан олишларини истагандик. Бу асло ЖССТга тажовуз эмас. Бу илмий баҳс бўлиб, биз уни ошкор қилишга қарор қилдик, чунки улар бизнинг исботларни эшитишни исташмади. Ваҳоланки, биз улар билан бу ҳақида бир неча маротаба гаплашганмиз”, деб айтган Хименес.

Шундай олимлардан яна бири – Ҳонгконг университети профессори Бенжамин Коулингнинг таъкидлашича, экспертларнинг хулосалари муҳим аҳамиятга эга бўлади.

Агар вируснинг аэрозол йўл билан тарқалиши хавф солса, унда тиббий муассасалар ходимлари энг яхши ҳимоя воситаларига эга бўлишлари лозим. Аслида ЖССТ вируснинг аэрозол йўл билан тарқалиши ҳақида гапиришни хушламаслигининг сабабларидан бири дунёнинг кўплаб давлатларида бундай масхус ниқобларнинг етарлича миқдорда йўқлиги ҳисобланади”, деб айтган профессор.

ЖССТ бир неча ой давомида коронвирус инсон аксирганда ёки йўталганда чиқадиган томчилар билангина тарқалишини таъкидлаб келган. Бу томчилар ҳавода узоқ қолмайди, бироқ турли юзаларга чўкади. Шу сабабли қўлларнинг тез-тез яхшилаб ювилиши касаллик тарқалишининг олдини олиш усулларидан бири ҳисобланган.

Бироқ 32 давлатдан 239 олим бунга қўшилмаяпти: уларнинг таъкидлашича, вирус бошқа йўл билан - одамлар гапирганда ёки нафас олганда чиқадиган ва ҳавода соатлаб ушланиб қоладиган кичиқрок томчилар орқали тарқалишининг жиддий исботлари мавжуд.

Манба: Kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Украина ҳукумати АҚШ танқидига учради 24 апр, 19:42 0
  • Кремль чечен амалдорининг қўлга олиниши воқеасига аралашмайди 24 апр, 19:17 1
  • Россия мудофаа вазири ишдан олиниши мумкин 24 апр, 18:26 1
  • Украина дронлари Россиядаги нефть базаларига ҳужум қилди 24 апр, 16:20 74
  • Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда 24 апр, 15:56 113
  • Иброҳим Раисий: “Эронга қайта ҳужум бўлса, яҳудий давлатидан ҳеч нарса қолмайди” 24 апр, 13:57 113
  • Сўнгги янгиликлар
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 0
  • Россия мудофаа вазири ишдан олиниши мумкин 24 апр, 18:26 1
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 0
  • Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони билан рақиб бўлишдан қўрққани йўқ! 24 апр, 17:44 2
  • Хоанг Ан Туан: "Ўзбекистон терма жамоаси финалга қадар етиб боришига ишонаман" 24 апр, 17:22 16
  • Озодбек Назарбеков: “Учта тирранча буюк санъаткорни лойга булғаяпти” 24 апр, 17:00 44
  • Жаҳонгир Отажоновдан ўзгача клип: Бу «ижод»лардан мақсад нима? 24 апр, 16:35 72
  • Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди 24 апр, 16:27 58
  • Украина дронлари Россиядаги нефть базаларига ҳужум қилди 24 апр, 16:20 74
  • Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда 24 апр, 15:56 113
  • Махачев UFC 302 жанги олдидан Дастин Порьенинг заиф томонларини айтди 24 апр, 15:36 30
  • Футзал. Тожикистон ярим финалчига айланиб, жаҳон чемпионатига йўлланма олди 24 апр, 15:17 67
  • Бўлимлар