«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 12:40
ЎЗO‘Z

Карантин даври 14 кундан 10 кунга қисқартирилганига изоҳ берилди (видео)

08 июл, 22:13 3 888 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Карантин даври 14 кундан 10 кунга қисқартирилганига изоҳ берилди (видео) Ўзбекистонда коронавирус юқтириб олган беморлар билан мулоқотда бўлган шахсларни карантинда сақлаш муддати 14 кундан 10 кунга қисқартирилди. ССВ қошидаги штаб аъзоси Ҳабибулло Оқилов 8 июль кунги матбуот анжуманида бунга изоҳ берди.

«Ҳаво-томчи орқали юқадиган вирус касалликларининг ҳаммаси учун инкубацион давр 14 кун сифатида қабул қилинган. Бироқ ҳозир жаҳонда кўплаб мутахассисларнинг ўрганиб чиқишига кўра, коронавирус билан боғлиқ вазият нисбатан фарқ қилади.

Бунда COVID-19’нинг биринчи аломатлари пайдо бўлган кундан бошлаб орқага 5 кун ҳисоблаб чиқилади. Чунки касалланиш биринчи аломат пайдо бўлишидан олдинроқ содир бўлади. Коронавирус биринчи аломат пайдо бўлгандан сўнг 7-кун ҳам юқумли ҳисобланади, 8-куни эса касаллик давом этавергани билан юқтириш қобилияти қолмайди
», – дея тушунтирди Ҳабибулло Оқилов.

ССВ вакилининг сўзларига кўра, 8-кундан сўнг COVID-19’нинг юқиш қобилияти сусайиши ҳисобга олинган ҳолда захирага яна 2 кун қўшиб ҳисобланган ва янги карантин муддати 10 кун этиб белгиланган.

«Жаҳон тажрибасида шундай», – деди Оқилов.
Эслатиб ўтамиз, коронавирус юқтириб олган беморлар билан алоқада бўлган шахслар эндиликда уй шароитида карантинда сақланади.

Уй шароитида даволанаётган ва карантинга олинганларга тиббий маслаҳат ва ахборот бериб бориш мақсадида тун-у кун фаолият кўрсатувчи колл-марказ фаолияти йўлга қўйилади.

Манба: Kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 1
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 1
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 1
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 61
  • Мутахассис Тошкент ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбалар нима эканини айтиб ўтди 23 апр, 21:21 276
  • Баёнот: радар бўйича янгилик нотўғри талқин қилинмоқда 23 апр, 20:38 158
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 1
  • CNN: АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдами Европадаги омборларда турибди 24 апр, 11:33 1
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 1
  • Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаняхуни Гитлерга қиёслади 24 апр, 10:46 20
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 61
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 33
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 55
  • Эшкак эшувчилар Париж Олимпиадасига 5 та лицензия қўлга киритишди 24 апр, 09:09 23
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 273
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 24
  • Россия мудофаа вазирининг ўринбосари ҳибсга олинди 24 апр, 07:50 172
  • Организмда тромб ҳосил бўлганининг 10 та белгиси 24 апр, 07:22 168
  • Бўлимлар