«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 08:18
ЎЗO‘Z

«Касаллик авж олса, тиббиёт оғир вазиятга тушиб, бошқа йўналишдаги ёрдамлар тўхташи мумкин» – Алишер Шодмонов

08 июл, 11:24 3 034 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Касаллик авж олса, тиббиёт оғир вазиятга тушиб, бошқа йўналишдаги ёрдамлар тўхташи мумкин» – Алишер Шодмонов Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов коронавирус авж оладиган бўлса, тиббиёт тизими оғир вазиятга тушиб, бошқа йўналишларда тиббий хизматларни кўрсатиш имконсиз бўлиб қолиши мумкинлигидан хавотирини билдирди.

«Бизда мавжуд юқумли касалликлар шифохоналарининг барчаси ҳозир ишлаб турибди. Бундан ташқари, умумий йўналишдаги шифохоналарнинг йўналишини ўзгартириб, юқумли касалликларни даволашга мослаштирдик. Булар билан бир қаторда, шошилинч ёрдам хизмати, туғуруқ, ҳомиладорларга ёрдам, ижтимоий йўналишларга хизмат кўрсатиш ҳам тўла таъминланяпти.

Лекин касаллик авж оладиган бўлса, тиббиёт тизими оғир вазиятга тушиб, бошқа йўналишдаги ёрдамлар тўхтаб қолиши мумкин. Шунинг учун ҳозир ҳаммамиз тенг ҳаракат қилиб, касаллик тарқалиб кетишининг олдини олиб, оғир беморлар сонини, шифохоналарга тушадиганларни камайтиришимиз керак
», деди у «Ўзбекистон24» телеканалига берган интервьюсида.

Вазирнинг сўзларига кўра, айни кунларда Тошкент шаҳрида 14та тиббиёт муассасасида коронавирусга чалинган беморларга ёрдам кўрсатилмоқда. Яна 4та шифохона касалликка гумони борларга хизмат кўрсатишга мослаштирилган. Республика бўйича ҳар бир вилоятда камида иккитадан шифохона юқумли касалликларни даволашга тайёрланган.

«Вилоятлардаги шифохоналар 110 нафаргача беморга (бу ҳали кўп эмас) тўла ёрдам бериш имкониятига эга. Аммо бошқа мамлакатларни кўриб турибмизки, беморларни даволаш учун спорт заллари, стадионлар, таълим муассасалари, ётоқхоналарда жой қилинмоқда. Улар ихтисослашмаган, ёрдам бериш имконияти, асбоб-ускунаси йўқ. Беморлар фақат вақтинча олиб келиб ётқизиляпти.

Бизда бундай ҳолатнинг олдини олиш учун ҳозир ҳаракатларни кучайтиришимиз, вазиятни тўғри тушуниб, карантинни қаттиқ ушлашимиз керак. Февраль-март ойларида ҳаракат қилган ҳолда касалликни жиловлаш мумкинлигини апрель-май ойларида исботладик. Ҳозир ҳам ҳамжиҳат бўлиб, оиламизни эҳтиёт қилиб иш тутишимиз лозим
», деди Алишер Шодмонов.

Маълумот учун, 8 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш билан боғлиқ ҳолатлар сони 10 838тага етган. Шу вақтгача беморларнинг 6811 нафари касалликдан тузалиб чиққан, 41 киши вафот этган, айни вақтда шифохоналарда 3986 бемор даволанмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 0
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 7
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 52
  • Ўзбекистондаги бўш иш ўринлари ҳақида маълумот берилди 25 апр, 20:12 98
  • Ботир Қодиров: “5 ёшимда отамни мендан тортиб олишган” 25 апр, 19:37 366
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 146
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 0
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 7
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 7
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 52
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 126
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 76
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 182
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 94
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 34
  • Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз" 25 апр, 23:41 50
  • “Рома” ўйини очилиб кетган Шомуродовни қайтарадими? 25 апр, 23:13 258
  • Равшан Ҳайдаров: Саудия Арабистонига “сюрприз”ларимиз бор... 25 апр, 22:46 179
  • Бўлимлар