«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 08 2020, 21:00
ЎЗO‘Z

Тошкентда 64 ёшли аёл коронавирусдан вафот этди

08 июл, 10:41 1 337 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкентда 64 ёшли аёл коронавирусдан вафот этди Тошкентда 1 июль куни шифохонага ётқизилган 64 ёшли бемор аёл Ўзбекистонда коронавируснинг навбатдаги қурбонига айланди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент шаҳрида коронавирус инфекциясига чалинган 64 ёшли бемор ўткир нафас ва юрак етишмовчилигидан вафот этгани ҳақида хабар берди.

«Тошкент шаҳри Олмазор туманида яшовчи 64 ёшли М.Х. (аёл) жорий йил 1 июль куни қоринда ва чап кўкрак соҳасида оғриқлар кучайганлиги сабабли Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонасига ётқизилган.

У постхолецистэктомик синдром, ўткир панкреатит, гастрит, сурункали камқонлик, юрак ишемик касаллиги, стенокардия ташхиси билан даволанган.
3 июль куни эса беморда нафас етишмовчилиги белгилари кучайганлиги сабабли реанимация бўлимига ўтказилган ва Covid-19 инфекциясига намуна олинган.

Унга Covid-19, икки томонлама пневмония, ўткир нафас етишмовчилиги, ўткир респиратор дистресс синдром, постхолецистэктомик синдром, ўткир панкреатит, гастрит, сурункали камқонлик, юрак ишемик касаллиги, стенокардия ташхиси қўйилган.

Беморнинг даволаниши давомида кунлик аҳволи мутахассислар томонидан доимий назоратга олинган. Бироқ шифокорларнинг стандартлар асосида ўтказган тезкор реанимацион муолажаларига қарамасдан беморнинг аҳволи кескин оғирлашиб, ўткир нафас ва юрак етишмовчилигидан вафот этди», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарида.

Бу Ўзбекистонда коронавирус туфайли қайд этилган 41-ўлим ҳолати бўлди.
Пандемия даврида Тошкентда 25, Наманганда 4, Самарқандда 3, Бухоро, Сурхондарё ва Жиззахда 2тадан, Фарғона, Қашқадарё ва Навоий вилоятларида биттадан ўлим рўй берди.



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Тошкентда яна бир бемор коронавирусдан вафот этди 05 июл, 15:00
  • Бухорода коронавирусга чалинган 35 ёшли аёл шифохонага ётқизилганидан уч кун ўтиб вафот этди 04 июл, 19:19
  • Тошкентда яна бир бемор коронавирусдан вафот этди 03 июл, 17:19
  • Тошкентда яна бир бемор коронавирусдан вафот этди 29 июн, 00:10
  • Ўзбекистонда коронавирус оқибатида вафот этганлар сони ўн кишига етди 03 мая, 16:50
  • Ўзбекистонда коронавирусдан яна бир бемор вафот этди 21 апр, 17:51
  • Сўнгги янгиликлар
  • Раҳмат Маматов, Азизбек Икромов ва Ботир Парпиевга ҳайфсан берилди 08 авг, 21:00 0
  • Энди контракт тўлай олмаган талаба ўқишдан четлатилмаслиги мумкин 08 авг, 20:40 0
  • Автомашинани суғуртаси йўқлиги учун ушлаб туриш амалиёти бекор қилиниши мумкин 08 авг, 20:16 0
  • Иккинчи мутахассисликка ҳужжат қабул қилиш 10 августдан бошланади 08 авг, 19:53 2
  • «Ювентус» Маурицио Саррини истеъфога чиқарди 08 авг, 19:30 0
  • Тест синовлари қачон ва қай тартибда ўтади? 08 авг, 19:05 104
  • Бу йил ОТМ тўлов-контракт миқдори ўзгармайди 08 авг, 18:41 112
  • Бош вазир: «Яхши ҳам ОАВ, яхши ҳам блогерлар бор экан» 08 авг, 18:17 295
  • Бугун беморларнинг барчаси Тошкент шаҳри ҳамда вилоятида аниқланди 08 авг, 17:53 455
  • Коронавирусга чалинганларда ўлим хавфи юқорилигини кўрсатувчи симптом топилди 08 авг, 17:30 504
  • Россияда мигрантлар учун талаб юқори бўлган касблар айтилди 08 авг, 17:07 517
  • "Толибон" қуролларни кимдан сотиб олишини маълум қилди 08 авг, 16:43 1 325
  • Бўлимлар