«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 21:20
ЎЗO‘Z

Трампнинг жияни ўз китобида президент амакиси ҳақидаги сирларни ошкор қилди

08 июл, 10:30 3 043 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Трампнинг жияни ўз китобида президент амакиси ҳақидаги сирларни ошкор қилди АҚШ президенти Дональд Трампнинг жияни Мэри Трамп ўз китобида амалдаги президент ёшлигидан одамларни алдашга ва улардан ўз манфаатлари йўлида фойдаланишга тайёрликни намойиш қилгани ва ҳаттоки университетга кириш имтиҳонларини унинг ўрнига бошқа одам топширгани ҳақидаги маълумотлар билан бўлишди.

Дональд Трамп ҳақидаги бу ва бошқа маълумотлар Мэри Трампнинг “Жуда кўп ва ҳамиша оз: менинг оилам қандай қилиб дунёдаги энг хавфли одамни яратди” (Too Much And Never Enough: How My Family Created the World's Most Dangerous Man) деб номланган хотиралар китобида келтирилган. Китоб 14 июлда сотувга чиқарилади, бироқ ОАВ ҳозирдаёқ ундан парчаларни келтириб ўтмоқда.

У [Дональд Трамп] учун ёлғон, авваламбор, атрофдагиларни у аслидагидан яхшироқ эканига ишонтириш усулига айланган”, деб китобдан парча келтирган Washington Post нашри.

Мэри Трампнинг таъкидлашича, Дональд Трампнинг бутун болалик даврида у учун уй вазифаларини опаси Мэриэнн бажариб келган, “бўлғуси президент Пенсильвания университетига киришга қарор қилганда эса имтиҳонларни яхши топшириши билан ном қозонган Жо Шапиро исмли ақлли йигитнинг кўмагидан фойдаланган”. Пул борасида ҳеч қачон муаммога эга бўлмаган Дональд бу “кўмак” учун унга пул тўлаган. Ваҳоланки, Трамп Пенсильвания университети молия мактабига ўзининг “гениаллиги” эвазига ўқишга кирганини такрорлаб келади.

Бундан ташқари, Трампнинг жияни уни социопат (одамлар ҳуқуқларини инкор этувчи, жамият меъёрларига риоя қилишни истамайдиган киши) деб атаган ва калондимоғлик ҳамда беадабликда айблаган. Унинг таъкидлашича, президентдаги бу ёмон иллатлар Трампнинг отаси – Фред Трамп берган тарбия натижаси ҳисобланади.

Таъкидланишича, Трампнинг жияни китобда отаси ўлимида ўз амакиси Дональд Трампни ва бобосини айблаган.
Президентнинг ўзи ҳозирча жиянининг китобига ҳеч қандай муносабат билдирмаган, бироқ унинг матбуот котиби уни “ёлғонлар тўпланмаси” деб атаган.

Бу негизида ҳеч қандай ҳақиқат бўлмаган ажабланарли ва бемаъни айбловлардир”, деб изоҳ берган китобга Трампнинг матбуот котиби Кейли Макинани.

Мэри Трамп Дональд Трампнинг акаси, 1981 йилда юрак хуружидан кейин вафот этган Кичик Фред Трампнинг қизи ҳисобланади.
Таъкидлаб ўтиш жоиз, аввалроқ суд китобнинг чоп этилишини тақиқлаган, бироқ ҳакамлик суди бу қарорни бекор қилган.

Манба: Kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди 28 мар, 20:00 1
  • Украина хавфсизлик хизмати раҳбари: «Савол ўринли, аммо биз тан олмаймиз» 28 мар, 19:30 71
  • Рус нашрлари: «Крокус»да теракт уюштирганлар наркотик таъсирида бўлган 28 мар, 17:40 261
  • Россия НАТО билан жанг қилиш ниятидами? Путин нима деб жавоб берди? 28 мар, 15:07 391
  • АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади 28 мар, 14:00 117
  • Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради? 28 мар, 13:31 509
  • Сўнгги янгиликлар
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 0
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 1
  • «Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди 28 мар, 20:00 1
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 10
  • Украина хавфсизлик хизмати раҳбари: «Савол ўринли, аммо биз тан олмаймиз» 28 мар, 19:30 71
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 51
  • Ўзбекистонлик беш нафар ҳакам Қатардаги U-23 Осиё кубогида фаолият олиб боради 28 мар, 18:49 25
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 30
  • UzAuto Motors автомобилларидан бирига шартнома беришни бошлайди 28 мар, 18:02 68
  • Рус нашрлари: «Крокус»да теракт уюштирганлар наркотик таъсирида бўлган 28 мар, 17:40 261
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 18
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига янги бош мураббий тайинланди 28 мар, 17:00 156
  • Бўлимлар