«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 20:54
ЎЗO‘Z

Фарғонанинг “Қалампир қишлоғи” саҳоватпешаликда ўрнак бўлмоқда

08 июл, 00:18 3 278 Жамият
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Фарғонанинг “Қалампир қишлоғи” саҳоватпешаликда ўрнак бўлмоқда Фарғона вилоятининг Бағдод туманида Мирзаобод қишлоғи “қалампир” етиштириш бўйича Республикамизга донғи кетган қишлоқлардан. Бу қишлоқдаги деҳқон ва тадбиркорлар қалампир экиш ва етиштиришда, шунингдек меҳнатсеварлиги билан ҳаммага ўрнак деса ҳам бўлади. Мирзаобод қишлоғининг тадбиркорлари қалампирни қайта ишлаб, мустақил давлатлар ҳамдўстлиги ва қатор хорижий давлатларга экспорт қилиши ҳам кўпчиликка аён.

Бу қишлоқ аҳолиси ўзининг нафақат тадбиркорлиги ва миришкор деҳқонлари билан балки, ўзининг “Саховатпешалиги” билан ажралиб туради.
Бунга яққол мисол сифатида қишлоқ аҳолиси томонидан амалга оширилаётган бир савобли ишни айтиш мумкин.

....Мирзаобод қишлоғида униб ўсиб, ушбу қишлоқнинг умумтаълим мактабида узоқ йиллар мобайнида ёшларга таълим бериб келган, устоз Қорабоев Нодиржон бир неча йилдан бери “икки буйрак” етишмовчилигидан азият чекиб келмоқда. Шифокорлар хулосасига кўра, Н.Қорабоев Ҳиндистон давлатида операция қилиниши лозимлиги, бу эса бир қанча маблағ талаб қилиши хаммага аён.

Ушбу қишлоқда яшовчи ёшу-қарилар қишлоқнинг етук фарзанди, устози соғайиб кетиши учун 7 ёшдан 70 ёшгача қўлларидан келганича ушбу маблағни тўпланиши учун унинг оиласига ёрдам бермоқда.

Жумладан, “Қалампир” қишлоқнинг тадбиркорлари ва устознинг шогирдларидан тортиб, қишлоқдаги кексаларгача қўлларидан келганича домланинг соғайиши учун ўз ёрдамларини дариғ тутаётганлари йўқ. “Қалампир” қишлоқнинг ўз ҳамқишлоқларини, устозларини моддий ва руҳий жиҳатдан қўллаб қувватлаётган Мирзаобод аҳлига кўпчилик саховатпешалиги, аҳиллиги учун хавас қилмоқда.

Чунки, Мирзаобод қишлоғининг аҳолиси ўз устозининг дардини енгиллаштириш мақсадида ўзининг самарали ҳаракатларини амалга оширмоқда. Хозирда Мирзаободнинг кўпчилик ёшларига таълим берган устознинг Хиндистон давлатига бориб, операция қилиниши учун қишлоқ аҳолиси томонидан бир қанча маблағ йиғилган ва бу давом этмоқда.

Қалампир қишлоғининг аҳолиси саховатпешалиги билан ёшу кексаларининг бир-тану бир-жон бўлиб савобли ишни амалга ошираётганлигини, ҳамқишлоғининг дардига дармон бўлаётганлигини, фақат хавас билан кузатиш мумкин.

Сайтимиз ҳодимлари ҳам Мирзаобод қишлоғининг фарзанди, ёшларнинг устози бўлган Нодиржон Қорабоевга яратгандан шифо сўраб, тез кунларда соғайиб, “Қалампир” қишлоғининг ёшларига таълим беришда давом этишини тилайди...




Мавзуга оид янгиликлар
  • Баёнот: радар бўйича янгилик нотўғри талқин қилинмоқда 23 апр, 20:38 0
  • Бойсундаги аянчли ЙТҲда аёллар ва болалар ҳалок бўлди 23 апр, 20:18 1
  • Судя иқрори: “Никоҳни бекор қилиш иши одамни бездиради, аммо ҳаётнинг ҳақиқатлари олдида жимман” 23 апр, 19:33 6
  • Фарғонада алиментдан қочган ота қудуқдан топилди 23 апр, 19:14 30
  • Андижонда болалар аравачасига яширилган минглаб қўрғошин ўқлари тўхтатиб қолинди 23 апр, 18:32 41
  • Ботир Қодиров Шоҳжаҳон ва Зоҳиршоҳ Жўраевларни нима учун судга бергани маълум бўлди 23 апр, 18:26 150
  • Сўнгги янгиликлар
  • Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди» 23 апр, 20:00 1
  • Судя иқрори: “Никоҳни бекор қилиш иши одамни бездиради, аммо ҳаётнинг ҳақиқатлари олдида жимман” 23 апр, 19:33 4
  • Фарғонада алиментдан қочган ота қудуқдан топилди 23 апр, 19:14 30
  • ЦСКА афсонаси Акинфеев Файзуллаевга нега танбеҳ берди? 23 апр, 18:58 117
  • Андижонда болалар аравачасига яширилган минглаб қўрғошин ўқлари тўхтатиб қолинди 23 апр, 18:32 41
  • Хитойда порахўр амалдорларни қидириш бўйича “Тулки ови” операцияси бошланди 23 апр, 18:29 60
  • Ботир Қодиров Шоҳжаҳон ва Зоҳиршоҳ Жўраевларни нима учун судга бергани маълум бўлди 23 апр, 18:26 149
  • Uzcard ва Humo терминаллари интеграцияси тест режимида ишга туширилди 23 апр, 16:31 45
  • Ўзбекистон ва Британия ТИВ раҳбарлари ҳамкорлик тўғрисида иккита ҳужжат имзолади 23 апр, 16:00 30
  • Россия дронлари Одессага ҳужум қилди: 9 киши жароҳат олди 23 апр, 15:26 133
  • Америка Урушни ўрганиш институти: Россия Харкив аҳолисини шаҳардан қочишга мажбурламоқчи 23 апр, 14:36 194
  • Солиқ қўмитаси қанча аёл таксичилик билан шуғулланишини маълум қилди 23 апр, 14:14 107
  • Бўлимлар