«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 17 2024, 01:09
ЎЗO‘Z

Бахтиёр Ашурматов: Турсуновнинг голи ўйин тақдирини ҳал қилди. Ушбу гол чемпионат безагига айланди

07 июл, 23:47 2 462 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бахтиёр Ашурматов: Турсуновнинг голи ўйин тақдирини ҳал қилди. Ушбу гол чемпионат безагига айланди АГМК – «Қўқон-1912» учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов иштирок этди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

- Гапнинг очиғи, кайфият тушкун. Биринчи бўлимни яхши ўтказдик. Иккинчи таймни ҳам яхши бошлаган эдик. Лекин Санжар Турсуновнинг голи футболчиларга салбий таъсир ўтказди. Ушбу гол чемпионатнинг ҳақиқий безагига айланди. Йигитларга раҳмат айтаман, охиргача дуранг учун ўйнашди.

Биз аҳил жамоа тузишга муваффақ бўлдик. Бугун ҳам шогирдларимга айтгандим. Биз сафарда ҳам очко йиғишни бошлашимиз керак. Тўғри ҳозир юқори ўринларнинг бирида боряпмиз. Аммо бугун асосий рақиблардан бирига мағлуб бўлдик. Чемпионатни ҳам юқори ўринларда якунлашни истасак, меҳмонда ҳам ғалаба қозонишимиз керак. Бугун ҳам ёмон ўйнамадик. Лекин бундан ҳам яхшироқ ўйнашимиз лозим. Йигитларда руҳиятни ўзгартиришга муваффақ бўлдик. Уларда ўзига бўлган ишончни қайтиришга эришдик. Шунинг учун бугун 2:0 ҳисобида ортда бораётганимизга қарамай, шогирдларим кучли жамоага қарши сўнгги дақиқага қадар кураш олиб боришди. Ўйлайманки, жамоамиз потенциали кучли ва биз мавсум якунига қадар ҳозирги ушбу темпни ушлаб туришга ҳаракат қиламиз. Бунинг учун меҳмонда нафақат дуранг балки, ғалаба учун ҳам ўйнашимиз керак.

АГМКнинг ўйинини кўриб чиққанимизда рақиб сафида майдон марказини кучайтирадиган футболчилар кўп эканлиги ойдинлашди. Марказий таянч ҳимоямизни кучайтириш мақсадида Иқбол Маликжоновни майдонга туширдик. Танлаган таркибимиз ва тактикамиз ўзини оқламади дея олмайман. Иккинчи, чиройли гол ўйин тақдирини ҳал этди.

Мавсум олдидан жамоа раҳбарияти билан гаплашганимизда, ҳар йили бўладиган муваффақиятсизликларни енгиб ўтишимиз ва юқорироқ ўринлар учун таркибни шакллантиришимиз кераклигини таъкидлашганди. Босқичма-босқич жамоани шакллантириб, Осиё Чемпионлар лигасида ўйнайдиган ўринлар учун курашамиз. Қисқа қилиб айтганда, олдимга аниқ мақсад қўйилмаган, лекин рақбоатбардош жамоа шакллантирмоқчимиз. Ҳозир ишларимиз ёмон эмас. Бу йилги мавсумнинг ўзидаёқ кучлилар сафига қўшилиш учун курашмоқчимиз, - деди Бахтиёр Ашурматов.

Манба: Sports.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Испанлар Файзуллаевга эътибор қаратди... 17 апр, 00:30 0
  • ЦСКА Аббосбек Файзуллаев гол урган ўйинда “Балтика”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди 17 апр, 00:04 0
  • Италия футболини ёритувчи L'Unione Sarda нашри: “Бу иккисидан эҳтиёт бўлинг” 16 апр, 20:35 211
  • Малайзия бош мураббийи: "Ўзбекистонни ютиш учун энг зўр ўйинимизни намойиш этишимиз шарт" 16 апр, 20:20 88
  • U-23 Осиё кубоги. Тимур Кападзе: "Ҳар бир жамоа мусобақани ғалаба билан бошлашни истайди" 16 апр, 19:56 99
  • Шомуродовнинг охирги голи жамоадошини рекордчига айлантирди 16 апр, 19:40 269
  • Сўнгги янгиликлар
  • Иорданияда Эрон ҳужуми пайтида уриб туширилган ракеталар интернетда сотувга қўйилди 17 апр, 00:39 0
  • Испанлар Файзуллаевга эътибор қаратди... 17 апр, 00:30 0
  • Машҳур жарроҳ Тимур Ҳайдаров клиникасида тинтув ўтказилди, жиноят иши очилди 17 апр, 00:23 1
  • ЦСКА Аббосбек Файзуллаев гол урган ўйинда “Балтика”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди 17 апр, 00:04 0
  • Ню-Йоркда Доналд Трамп устидан жиноий суд жараёни бошланди 16 апр, 23:59 2
  • Соч тўкилишини бартараф этадиган 8 та маҳсулот 16 апр, 23:07 21
  • Қарши тумани прокуратураси терговчиси пора олаётганда ушланди 16 апр, 22:45 70
  • 1 майдан электр энергияси ва табиий газ тарифлари ўзгаради 16 апр, 22:16 65
  • Эрон-Исроил можароси: сиёсатшунослар қандай фикрда? 16 апр, 21:50 51
  • Олимлар кексаликда ҳам ақл-идрокни сақлаб қолишнинг оддий усулларини аниқлади 16 апр, 21:24 37
  • Шавкат Мирзиёев 12 ҳудудда оқсаётган жараён ҳақида гапирди 16 апр, 21:00 110
  • Италия футболини ёритувчи L'Unione Sarda нашри: “Бу иккисидан эҳтиёт бўлинг” 16 апр, 20:35 211
  • Бўлимлар