«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 18 2024, 21:50
ЎЗO‘Z

Улуғбек Бақоев: "Саҳоб Рашидов учун хурсандман. Унга миллий терма жамоада ўйнашини тилайман"

07 июл, 23:30 2 619 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Улуғбек Бақоев: "Саҳоб Рашидов учун хурсандман. Унга миллий терма жамоада ўйнашини тилайман" "Сўғдиёна" - "Бухоро" (3:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев ўз фикрларини билдирди.
"Андижон" билан дуранг ўйнади, Наманганда ютқаздик, йигитлар кичик руҳий ўрага тушиб қолишганди. Шу боис футболчиларимга раҳмат. Бугун нима қилиб бўлса ҳам ютишимиз керак эди. Бугун меҳмонлар посбони ажойиб сейвларни амалга оширди. Ғалаба билан мухлисларимизни табриклайман", - дейди Улуғбек Бақоев.

- Бугун Саҳоб Рашидовга имкон бердингиз. Кейинги ўйинларда ҳам жиззахлик ёшларга кўпроқ имкон беришингизни тилайман.
- Барчамиз Ўзбекистонда яшаймиз. Нима учун маҳаллий ёки бошқа вилоятли футболчиларга ажратишимиз керак? Агар статистикага қарасангиз 99 фоиз ўйинчилар майдонга тушишмоқда. Фақат Ойбек Нурматов жароҳати боис майдонга тушмаяпти.

- Саҳоб Рашидов ҳақида фикрингиз... Жиззахда бўлган аввалги ўйинда сўраганимда ёшларга имконият бериш ҳақида айтгандингиз. Балки яна бошқаларни ҳам жалб қиларсиз...
- Агар машғулот жараёни ва олдинги ўйинларга эътибор қилсангиз биз футболчиларнинги жисмоний ҳолатини ҳисобга оламиз. Намангандаги ўйиндан кейин 5 нафар ўзгаришни амалга оширдик. Сабаби толиқиш кучли бўлди. Саҳоб Наманганда нега майдонга тушмади? Шамоллаб қолганди. Бугун унга имкон бердим ва гол урганидан хурсандман. Унга омад тилайман ва миллий терма жамоа даражасига чиқишини тилайман.

- Бугунги ўйинда дарвозабонни ўзгартирдингиз. Аввалги ўйин Милан Митрович олдинга чиқиб кетиб хато қилди ва гол ўтказганди. Бу қарорга келишингизга шу ҳолат сабаб бўлдими?
- Йўқ, шунчаки йигитлар руҳий ўрадан чиқиб олишларини хоҳладик. Кимдир хато қилгани учун захирада қолмади. Футболчи ўзига келиб олади ва яна ўйнашда давом этади. Бу футбол. Ким гол ура олмаса ва кўпроқ хато қилса ютқазади.

- Ширинбой Абдуллаев ишончингизни оқлай олдими?
- Ҳа яхши ўйнади. Беш балли тизимда беш балл қўямиз.

- Искандар Шойқулов ҳақида фикрларингиз.
- Биз бир жамоамиз. Алоҳида футболчиларга тўхталиб ўтмоқчи эмасман. Йигитларни ғалаба билан табриклайман.

Манба: championat.asia




Мавзуга оид янгиликлар
  • Сенсация! U23 Осиё Кубоги 2-турида Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди 18 апр, 21:49 0
  • Футзал. Қирғизистонликлар амалдаги Осиё чемпионини мағлуб этишди 18 апр, 19:19 33
  • Кепанинг 5 йил олдин кўрсатган "ҳунари" бугун "Реал"ни ярим финалга олиб чиқмоқда 18 апр, 18:25 75
  • Гвардиола: «Ман Сити» бугун ҳар томонлама ажойиб эди» 18 апр, 17:07 46
  • Ўзбекистонлик спортчи финал йўлланмасини қўлга киритди 18 апр, 15:18 46
  • «Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди? 18 апр, 10:39 227
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 0
  • Нега Трамп Зеленскийни ёмон кўради? 18 апр, 19:38 59
  • Футзал. Қирғизистонликлар амалдаги Осиё чемпионини мағлуб этишди 18 апр, 19:19 33
  • Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг 18 апр, 19:00 11
  • Доллар курси янги марра сари яқинлашмоқда 18 апр, 18:48 31
  • Кепанинг 5 йил олдин кўрсатган "ҳунари" бугун "Реал"ни ярим финалга олиб чиқмоқда 18 апр, 18:25 75
  • Украина бош вазири: “Агар Россия ғалаба қозонса, Учинчи жаҳон уруши бошланади” 18 апр, 18:03 151
  • Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилди 18 апр, 17:40 41
  • Тошкентда дарахтга қасд қилган «маскалилар» қўлга олинди 18 апр, 17:23 81
  • Гвардиола: «Ман Сити» бугун ҳар томонлама ажойиб эди» 18 апр, 17:07 46
  • Жиноий иш қўзғатилгач келишувга эришилди 18 апр, 16:48 92
  • Шифокор тавсиясисиз қабул қилиб бўлмайдиган 3 хил витамин 18 апр, 16:23 63
  • Бўлимлар