«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 07 2020, 03:42
ЎЗO‘Z

Миржалол Қосимов: "Қўқон-1912"нинг жанговар ўйини менга сюрприз бўлмади"

07 июл, 23:05 1 215 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Миржалол Қосимов: "Қўқон-1912"нинг жанговар ўйини менга сюрприз бўлмади" Coca Cola Суперлигаси 8-тури доирасида "Қўқон-1912" жамоаси мағлуб этилганидан кейин АГМК бош мураббийи Миржалол Қосимов ўзининг фикрларини билдириб ўтди.
- Ўйин жуда ҳам шиддатли ва жанговар рухда ўтди. Чунки, ушбу жамоалар турнир жадвалида иккинчи, учинчи ўринларда келишаётганди. Шу боисдан биринчи бўлиб гол урган жамоа ғалаба қозониши керак эди. Иккинчи бўлимда омадимиз келди. Ўйинни бироз кучайтирдик ва тезда биринчи голни уриб олдик. Иккинчи голда эса, менимча Санжар ростдан ҳам йил голини урди.

Шундай чиройли голи билан у жамоамизга ғалаба келтирди. 2:0 ҳисобини ёмон кўраман. 1:0 пайтида жамоа концентрацияни йўқотмайди. Шунингдек, "Қўқон-1912" жамоасига ҳам қойил қолдим, улар икки тўп фарқи бўлишига қарамасдан охиригача курашишди. Бундай ўйинлар орқали нафақат футболчилар, балки мухлислар ва ўзбек футболи ҳам ютади.

- Бугунги ўйинда Йован Жокич марказий ҳимояда ўйнагани нима билан боғлиқ?
- Умуман олганда ҳеч нима билан эмас. Ўтган ўйинларда масалан, Дилшод ҳам шу позицияда ўйнаб турганди. Жокич ҳам бунга қадар шу позицияда ўйнаган. Футбол шундай нарсаки, ҳужумчи чап қанот ҳимоясида чап қанот ҳимоячиси бўлиб ўйнаши керак. Ҳимоячи эса ҳужумда ҳужумчи бўлиб ўйнаши керак. Қачонки футболчилар доимо бир-бирининг ўрнини тўлдириб юрса, футбол янада чиройли бўлади.

- Чап қанот ҳимояси билан боғлиқ муаммо ҳам пайдо бўлди.
- Норбеков тезкор футболчи. Қолаверса, Саъдуллада сариқ карточка бор эди. Шу сабабдан уни алмаштирдим. Негаки, тезкор футболчи катта тезлик билан югуриб кетаётган пайтда йиқитилса, иккинчи сариқ ва бу қизилга айланиб кетиши мумкин эди.

- Ушбу ўйинни чемпионатдаги энг яхши ўйин деб эътироф эта оласизми? Четдан қараганда азартга бой ўйин бўлди.
- "Насаф" билан ўйинда ҳам азарт бўлди. Ҳозирги замонавий футболда ғалабага эришиш жуда қийин. Ундан ташқари, бунинг учун катта меҳнат қилиш керак. Шу орқали инсон хурсандчиликни ўзига тақдим қилади.

- "Қўқон-1912" ўз майдонида ҳужумкор ўйин кўрсатаётганди. Рестартдан кейин эса жамоа "Бунёдкор"га қарши ўйинда жамоа ҳимояга ётиб олди.
- "Бунёдкор"га қарши ўйинни биз кўриб чиқдик. Меҳмонда ўйнаганини инобатга олсак, "Қўқон-1912" унчалик ҳимоявий ўйнагани йўқ. Сўнгги дақиқаларда бўлган автогол эса футболнинг бир қисми. Шунинг учун ҳам мен бу гапга қўшилмайман.

- Демак, "Қўқон-1912"нинг бугунги ҳужумкор ўйини сизга сюрприз бўлмади.
- Албатта йўқ. Ундан ташқари жамоа икки нафар таянч ярим ҳимоячи билан ўйнади. Ўша ўйинда ҳам иккинчи бўлим давомида схемалар ўзгарганди. Бу футболда тез-тез учраб турадиган мураббийнинг фалсафаси.

Манба: championat.asia



 Добавление комментария


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Мавзуга оид янгиликлар
  • Андрей Шипилов: "Вазиятлар яратишда "Қўқон-1912" биздан кўра устунроқ бўлди" 06 мар, 23:17
  • Миржалол Қосимов: Жамоани шакллантириш осон эмас, "Локомотив" 5 йил, "Пахтакор" эса 3 йил сарфлади 24 ноя, 00:10
  • Улуғбек Бақоев: "Футболда гол киритган жамоа ютади" 31 июл, 08:55
  • Миржалол Қосимов "Сўғдиёна"дан учралган мағлубиятга қандай изоҳ берди? 20 мая, 00:01
  • Миржалол Қосимов 7:1 ҳисобидаги ғалаба ҳақида ўз фикрини билдирди 07 апр, 19:48
  • Суперлига. “Қўқон-1912” 10 киши қолган “Қизилқум”дан устун келди 08 мар, 23:16
  • Сўнгги янгиликлар
  • Бугун 742 кишида коронавирус аниқланди, 804 киши касалликдан тузалди 07 авг, 00:37 134
  • Президент талабалар учун арзон интернет трафиклари жорий этиш бўйича топшириқ берди 07 авг, 00:27 102
  • ОТМларда янги ўқув йили масофавий тарзда бошланади 06 авг, 23:54 151
  • Президент ОТМга қабулни ташкил қилиш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди 06 авг, 23:43 129
  • UzAuto Motors Кушербоевнинг фикрларини популизм деб атади 06 авг, 23:23 589
  • Учтепа туманидаги учта маҳалла аҳолиси Тошкент вилояти таркибига ўтишга қарши 06 авг, 23:00 234
  • “Novavax” компанияси “Covid-19”га қарши вакцина бўйича икки муваффақиятли тадқиқот натижаларини эълон қилди 06 авг, 22:43 674
  • Тушкунлик, чарчоқ, ортиқча вазн. Спорт билан шуғулланиш вақти келганини билдирувчи белгилар 06 авг, 22:20 222
  • Байрутлик келинчак фотосессия пайтида юз берган портлаш ҳақида сўзлаб берди (видео) 06 авг, 21:55 1 284
  • Кириш имтиҳонлари икки сменада, тест стадионларда ўтказилади 06 авг, 21:33 686
  • Россиялик талабалар коронавирусдан даволашнинг янги усулини топишди 06 авг, 21:13 1 535
  • Назорат учрашуви. Ўзбекистон МТЖ - Ўзбекистон U-19 - 3:2 06 авг, 20:49 331
  • Бўлимлар