«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 05:21
ЎЗO‘Z

Шота Арвеладзе: "Машъал" Бундеслига жамоалари қўллаётган тактик услубда ўйнамоқда"

07 июл, 22:24 1 821 Спорт
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шота Арвеладзе: "Машъал" Бундеслига жамоалари қўллаётган тактик услубда ўйнамоқда" "Машъал" билан учрашувдан кейин "Пахтакор" бош мураббийи матбуот анжуманида қатнашиб, ўйин ҳақида фикрларини билдирди.
- Рақиб ҳақида илиқ фикрлар айтмоқчиман. Уларнинг охирги учта ўйинини жиддий кузатдик. Улар Германия бундеслигаси жамоалари қўллаётган тактик услубда ўйнашмоқда. Бу 5-2-3га ўхшайди. Анча қизиқарли тактика деб айтиш мумкин. Ўзбекистонда бундай ўйнаётган илк жамоа сифатида "Машъал"ни айтаман. Жамоанинг ўзи ҳам анча қизиқарли.

Бугун биз майдонда яхшироқ ҳаракат қилдик, кўплаб имкониятларни юзага келтирдик. Биринчи бўлимда кўнгилдагидек тез ўйнай олмадик. Иккинчи бўлимда эса тўлиқ ташаббусга эга бўлдик. Ўйлашимча, натижа баҳсга мос бўлди. Лекин биз аввалгидек яхши ҳолатга қайтиш учун кўп ишлашимиз керак. Жисмоний жиҳатдан кичик муаммолар кўзга ташланди. Янада кўпроқ меҳнат қилиб, энг яхши ҳолатга қайтишга интиламиз.

Дердийок ҳам, Сергеев ҳам юқори савиядаги ҳужумчилар. Эҳтимол, уларнинг бирга ўйнайдиган пайти бўлиб қолар. Бир-икки марта учрашув охирларида шундай қилдик. Улар бир хил услубда ўйнайдиган бўлгани учун кўп бирга ўйнатиш осон эмас.

Ўйинлар давомида турли ҳолатлар бўлиши мумкин. Шу сабабли Сайфиевни ўнг қанотда, Комиловни эса чап қанот ҳимоясида ўйнатиб, ўзимизни текшириб олдик. Абдуллаев учун жуда хурсандман. У узоқ муддатли танаффусдан кейин майдонга қайтди. Бу билан уни табриклайман.

Манба: championat.asia




Мавзуга оид янгиликлар
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 59
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 35
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 41
  • Ўзбекистонлик беш нафар ҳакам Қатардаги U-23 Осиё кубогида фаолият олиб боради 28 мар, 18:49 96
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига янги бош мураббий тайинланди 28 мар, 17:00 253
  • Сенсация кўтарган боксчи Баҳодир Жалолов олдида “ип эшолмади”, бироқ... 28 мар, 00:00 1 092
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қўштепа канали қурилиши бутун Марказий Осиёга таҳдид солмоқда 29 мар, 05:00 1
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир киши ушланди 29 мар, 00:30 111
  • Нима учун «Крокус»да керакли паллада хавфсизлик кучлари йўқ эди? 29 мар, 00:11 101
  • Зеленский: “Агар снарядлар етарли бўлмаса, Украина Россия ҳужумини қайтара олмайди” 28 мар, 23:45 69
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 59
  • Мижозларни 1,8 млрд долларга алдаган криптовалюта биржаси асосчиси 25 йилга қамалди 28 мар, 23:04 40
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 35
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 41
  • Нима учун олимлар аёлларга вақти-вақти билан йиғлаб туришни тавсия қилади? 28 мар, 22:22 40
  • Кирилл Буданов: “Россия ўз ҳудудида теракт тайёрланаётганини камида бир ой олдин билган” 28 мар, 21:56 186
  • Якуни мавҳум бўлиб бораётган Украина уруши: тарихий башорат ва ечимлар 28 мар, 21:29 301
  • Жаҳон банки: Ўзбекистон иқтисодиётидаги гендер тенглик 700 минг одамни камбағалликдан олиб чиқиши мумкин 28 мар, 21:02 26
  • Бўлимлар