«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 11:51
ЎЗO‘Z

Японияда аёллар билан танишиш учун уларнинг машинаси шиналарини тешиб юрган эркак қўлга олинди

08 июл, 08:00 2 946 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Японияда аёллар билан танишиш учун уларнинг машинаси шиналарини тешиб юрган эркак қўлга олинди Фото: Pixabay
Япониянинг Миёси шаҳрида яшовчи Ёсито Харада исмли эркак аёлларга тегишли машиналар шинасини тешиб юрган. У шу йўсинда аёллар билан танишмоқчи бўлган. Бу ҳақда South China Morning Post хабар берди.

32 ёшли Харада Хигасиура шаҳрида полицияга 43 ёшли аёл шикоят қилганидан сўнг қўлга олинган.
Япониялик аёл супермаркетдан чиққанидан сўнг машинаси шинасининг ҳаво қўйиб юборганини кўрган. Шу пайт унинг ёнига нотаниш киши келган ҳамда ёрдам беришини айтган.

Ҳайдовчи аёл бундай ҳолат ўзи билан бир йил аввал ҳам содир бўлганини эслаган. У эркакнинг юзини эслай олмаган, бироқ ушбу ҳолат унга шубҳали туйилиб, полицияга қўғироқ қилишга қарор қилган.

Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари супермаркет автотураргоҳига ўрнатилган кузатув камераларини текшириб, аслида машина шинасини ёрдам таклиф этган эркак тешганини аниқлаган.

Ёсито Харада полицияга ўзига ёқиб қолган аёл билан шу тариқа танишмоқчи бўлгани ҳақида сўзлаб берган.
Қайд этилишича, етти йил аввал ҳам худди шундай исм-фамилияли эркак айнан шу ҳаракати учун қўлга олинган.

Ўша пайтда ҳам айбланувчининг адвокати ҳимоясидаги шахс аёллар билан танишиш учун бу ишни қилганини айтган.
Ҳар иккала ҳолатда ҳам бир инсон ҳақида гап кетаётганига аниқлик киритилмаган.

Манба: Daryo.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 0
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 4
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 40
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 247
  • Украина урушда илк бор АҚШнинг узоқ масофали баллистик ракеталаридан фойдаланди 25 апр, 21:30 442
  • АҚШда Ғазодаги урушга қарши намойишда қатнашган юзлаб талабалар ҳибсга олинди 25 апр, 21:09 103
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 0
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 0
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 4
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 12
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 33
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 40
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 25
  • Ўзбек телеканалларида ҳар шанба «Миллий кино куни» ўтказилади 26 апр, 06:46 17
  • Тошкентда одам ўлдиришда гумонланган шахсни ушлашда ёрдамлашган талаба йигит тақдирланди 26 апр, 06:20 98
  • Ўзбекистон Саудия тўсиғидан ўтса, ярим финалда қайси терма жамоага дуч келади? 26 апр, 05:55 235
  • U-23 Осиё кубоги. Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди! 26 апр, 05:43 125
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 247
  • Бўлимлар