«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 05:42
ЎЗO‘Z

«Океан ўртасидаги оролда ҳам Самарқандни, Имом Бухорийни танишар экан»

07 июл, 20:09 3 404 Ҳаёт тарзи
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Океан ўртасидаги оролда ҳам Самарқандни, Имом Бухорийни танишар экан» Ўзбекистонлик шифокорлар дунёнинг турли нуқталарида фаолият юритадилар. Кимдир малака ошириш илинжида, кимдир хорижни кашф қилиш учун, яна кимдир ўз юртида қадр топмаганидан ўксиб, олисга йўл олгани энди ҳеч кимга сир эмас.

Туркум суҳбатларимизнинг навбатдаги меҳмони – самарқандлик жарроҳ, тиббиёт фанлари номзоди, доцент Ўктам Абдуллаев. У 2016 йилдан буён Мальдив оролларида шифокор сифатида фаолият юритмоқда.

– Ассалому алайкум, Ўктам. Суҳбатимизни муштарийларимизга сизни яқинроқ таништиришдан бошласак.
– Ваалейкум ассалом, азиз юртдошлар! Сизлардан қарийб 5 минг км узоқликда бўлсам-да, Ўзбекистон нафасини ҳис қилиб тураман. Хориждаги ҳамкасбларимиз ҳақидаги мақолаларни ҳам диққат билан ўқидим. Мени ҳам таклиф қилганларингиз учун катта раҳмат.

Камина 2002 йилда Самарқанд давлат медицина институтининг даволаш факультетини, 2005 йилда эса жарроҳлик бўйича магистратурани тугатганман. 2011 йилда Тошкентда, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, профессор Асқар Асроров бошчилигида соҳам бўйича тиббиёт фанлари номзодлик диссертациясини ёқлаганман. Кафедрада доцент ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиалида масъул жарроҳ сифатида ишлаб келганман. Олий тоифали жарроҳман, эндохирургия буйича мутахассислигим бор.

– Дарҳол асосий мавзуга ўтарканмиз. Малакали мутахассис бўлганингиз ҳолда, нега хорижга йўл олгансиз?

– Олдинги мақолалардаги ҳамкасбларимнинг аксариятидан фарқли равишда, бу ерларга пул учун келмаганман. Даромадим Ўзбекистонда ҳам яхши бўлган ва қайтиб борсам яна кўнгилдагидек бўлишига ишонаман. Гап шундаки, кўпчилик қатори мен ҳам хорижий клиникаларга ўз ҳужжатимни жўнатган эдим. Мақсадим хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш, иш жараёнини кузатиш, инглиз тилини мукаммал ўзлаштириш бўлган. Лекин орадан бир ярим йилдан ортиқ вақт ўтди ҳамки, ҳеч қаердан жавоб келмади. Буни унутиб бўлган пайтимда Мальдив оролларидан таклиф келиб қолди.

Тўғрисини айтсам, бу давлат тўғрисида яхлит тасаввурга эга эмасдим. Интернетни титкилаб қарасам, жуда хушманзара жойлар экан.

2016 йилда оилам билан бирга жўнадик. Мальдив Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан шартнома туздим ва Doctor Abdul Samad Memorial Hospital шифохонасида ишлаб келаяпман. Бу шифохона вилоятлараро ҳудудий госпиталь ҳисобланади ва анча йирик шифо масканидир.

– Ўзбекистон тиббиёти билан тафовутлар, ўхшаш жиҳатлар ҳақида сўзлаб берсангиз.
– Бир гапни фахр билан айтаман, Ўзбекистон ва умуман собиқ иттифоқ тиббиёти айрим фарқли жиҳатларни айтмаса, бу ерда рақобатбардош. Яъни мен бошқа давлатлардан келган ҳамкасбларим билан бемалол ишлаб кета олдим. Бу ерда тиббиёт ходимлари асосан хорижий мутахассислардан, кўпроқ ҳиндистонликлардан иборат. Тиббиёт тизими деярли 90 фоиз давлатга тегишли, юқорида айтганимдай, биз ҳам бевосита вазирлик билан шартнома тузганмиз.

Шифохоналарнинг жиҳозланиши, дори-дармонлар сифати тўлиқ жаҳон стандартларига мос келади ва бу жиҳатдан биздан олдинда. Ҳужжат ишлари, текширув натижалари таҳлили, даволаш жараёни қайдномалари, дори-дармонлар қабул қилиш тўлиқ электронлашган.

Дорилар биздагидек истаган жойдан эмас, фақат врач рецепти бўйича харид қилинади. Ҳар қандай касаллик бўйича шифокор кўригидан кейингина даволанишга киришилади, яъни ўз-ўзини даволаш йўқ. Мактабларда соғлом турмуш тарзига кенг эътибор берилади, ҳамма саломатлигини асрайди. Бу охир-оқибат ногиронлик, оғир касалликларнинг олдини олади ва давлат бюджетига тиббиёт юки камаяди.

Муҳим жиҳат – барча фуқаролар тиббий суғуртадан фойдаланадилар ва бу суғурта давлат томонидан тўланади. Демак, бир сўз билан айтганда, тиббиёт аҳоли учун бепул.

– Жуда узоқдасиз, у ерларда сиздан ташқари ҳам ўзбекистонликлар борми?

– Ҳамюртларимизнинг оёғи етмаган жой қолмаган бўлса керак. Мальдив оролларида 6 нафар ҳамкасбимизни танийман. Уларнинг тўрт нафари Самарқанд, бири Бухоро, яна бири эса Сурхандарёдан.

Бундан ташқари ҳам ўзбекистонликлар бор ва уларнинг аксарияти меҳмонхона, туризм соҳасида ишлайдилар. Бу давлатнинг асосий даромади туризмдан ва кўпчилик шу йўналишда банд.

– Кўпчиликни қизиқтирувчи савол – қанча маош оласиз?
– Келинг, шу савол очиқ қолсин. Юқорида айтганимдай, бу ерларга пул учун келмаганман, қизиқиш юқори бўлган. Айтишим мумкинки, маошим Ўзбекистондагидан анча юқори. Лекин шунга қарамай, жорий йилнинг ноябрь ойида шартномам муддати тугайди ва уни узайтириш ниятида эмасман. Болаларим қайтиб кетишди, мен ҳам юртимизга, ўз ишимга қайтаман.

– Ойига нечта операция қиласиз ва ишингиз ҳажми маошингизга таъсир қиладими?
– Ойига ўртача 20та турли хилдаги операция қиламан. Бу ҳар бир иш кунига тахминан биттадан тўғри келади. Ҳамма жойда бўлгани каби баъзан битта ҳам операция қилмаслигим мумкин, баъзи кунлари эса учталаб устма-уст бўлади. Лекин иш ҳажмим маошимга таъсир қилмайди – вазирлик ҳар қандай ҳолатда ҳам келишилган ҳақни беради.

– Бу оролларда коронавирус билан боғлиқ вазият қандай?
– Вазият жиддий, лекин назорат остида. Касалликка бевосита дуч келмадим. Ўзбекистондаги вазиятни сайтларингиз орқали кузатиб боряпман, илоҳим бу касаллик тезроқ жиловлансин.

– Бу давлатда дуч келган бирор қизиқарли воқеани сўзлаб берсангиз?
– Бир нарса менда катта таассурот қолдирган. Дастлаб келган пайтларимда рамазон ойи эди, маҳаллий одамлардан бири мени ифторликка таклиф қилди. Уйига кирганимда меҳмонхонаси деворида «Регистон» мажмуаси суратини кўриб жуда хурсанд бўлганман. Дунёнинг жуда олис бурчагида, Ҳинд океани ўртасида жойлашган мамлакатда одамлар Самарқандни, Имом Бухорийни танир эканлар. Бундан фахрлансак арзийди.

Манба: Kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 85
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 245
  • Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми? 24 апр, 06:00 154
  • Парҳезшунос узоқ яшаш учун муҳим сирни «очди» 22 апр, 21:30 237
  • Хом гўштни нега ювиб ишлатиш керак эмас? 22 апр, 14:18 366
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 175
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди 26 апр, 00:22 83
  • Марказий банк раиси охирги ойларда доллар курси нисбатан тезроқ ошганига изоҳ берди 26 апр, 00:22 52
  • Олимлар 15 дақиқада сунъий олмос етиштириш усулини ихтиро қилди 26 апр, 00:00 17
  • Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз" 25 апр, 23:41 23
  • “Рома” ўйини очилиб кетган Шомуродовни қайтарадими? 25 апр, 23:13 152
  • Равшан Ҳайдаров: Саудия Арабистонига “сюрприз”ларимиз бор... 25 апр, 22:46 106
  • U-23 Осиё кубоги. Қатар Олимпиада йўлланмасидан маҳрум бўлди, Япония ярим финалда! 25 апр, 22:31 109
  • Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради 25 апр, 22:22 37
  • Файзуллаев Европага қачон кетиши айтилди 25 апр, 21:56 191
  • Украина урушда илк бор АҚШнинг узоқ масофали баллистик ракеталаридан фойдаланди 25 апр, 21:30 248
  • АҚШда Ғазодаги урушга қарши намойишда қатнашган юзлаб талабалар ҳибсга олинди 25 апр, 21:09 69
  • Ғазодаги оммавий қабрлардаги жасадларнинг камида 20 таси тириклай кўмилгани маълум қилинди 25 апр, 20:47 162
  • Бўлимлар